Талаба ишлаши мумкинми?
Талаба иш сўраб мурожаат қилди. Иш берувчи эса рад этди. Нима қилиш керак?
Download 19.43 Kb.
|
ОТМ талабалрни ишлаши мумкинми
- Bu sahifa navigatsiya:
- Талаба тўлиқ 1 ставка ишласа бўладими
- Талаба фақат ўриндошлик асосида ишлайдими
Талаба иш сўраб мурожаат қилди. Иш берувчи эса рад этди. Нима қилиш керак?
Бу ҳолатда сиз рад этиш сабабини билиш ҳуқуқига эгасиз. Меҳнат кодексининг 78-моддасига кўра, ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда, иш сўраб мурожаат қилган шахснинг талаби билан иш берувчи ишга қабул қилишни рад этишнинг сабабини асослаб уч кун муддат ичида ёзма жавоб бериши шарт. Бу жавоб ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан имзоланган бўлиши лозим. Агар иш берувчи сизни асоссиз равишда ишга олмаган ёки иш ўринларини яширган бўлса, маъмурий, ҳаттоки жиноий жавобгарликкача тортилади. Агар сизни асоссиз равишда ишга олишни рад этишса, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги (+99871 200-06-00) ёки унинг ҳудудий органлари, прокуратура (1007), адлия органларига (1008) мурожаат қилинг! Талаба тўлиқ 1 ставка ишласа бўладими? Юқорида айтганимиздек, талаба фақат ўқишдан бўш вақтида ишлаши мумкин. МК 115-моддасига мувофиқ, ходимнинг иш вақти ҳафтасига 40 соатдан ошмаслиги керак. Яъни 6 кунлик иш ҳафтаси жорий этилган ташкилотларда кунлик 7 соат, 5 кунлик иш ҳафтаси жорий этилганларда эса иш вақти кунлик 8 соатдан ортиқ бўлмаслиги шарт. Шунингдек, ишнинг тугаши билан кейинги куни (сменада) иш бошланиши ўртасидаги кундалик дам олиш вақтининг муддати ўн икки соатдан кам бўлиши мумкин эмас (МК 128-моддаси). Aгар юқоридаги қонун талабларига риоя этилса, талабанинг тўлиқ ставка ишлашига ҳеч қандай тақиқ йўқ. Диққат! Бунда бир шартга риоя этилиши керак! Иш ўқишдан бўш вақтда бажарилиши шарт ва ушбу талаб меҳнат шартномасида мустаҳкамланиши лозим. Талаба фақат ўриндошлик асосида ишлайдими? Ҳақиқатан ҳам айрим иш берувчилар талабаларни фақат ўриндошлик асосида ишга олиш керак деб ҳисоблашади. Бу мутлақо хато. Буни қуйидагича асослаймиз. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-қарори иловасига кўра (https://www.lex.uz/docs/2070161#2070217) ўриндошлик асосида ишлаш — ходимнинг ўзининг асосий ишини бажаришидан ташқари асосий ишидан бўш вақтида меҳнат шартномаси асосида бошқа ҳақ тўланадиган ишни бажариши. Талабанинг таълим олиш жараёни меҳнат фаолияти ҳисобланмайди. Демак, талаба меҳнат шартномаси асосида ишлаётган ва меҳнат дафтарчаси юритилаётган ер унинг асосий иш жойи ҳисобланади. Download 19.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling