Талабаларнинг мустақил иши


Download 90.37 Kb.
bet4/7
Sana04.02.2023
Hajmi90.37 Kb.
#1158843
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Талабаларнинг мустақил иши

11-иш тури: Магистратура талабаларининг илмий-педагогик фаолияти ва амалиётига раҳбарлик қилиш бир ўқув йилига битта талаба учун – 50 соат белгиланган. Бунда профессор ёки фан доктори – 5 нафаргача, доцент, фан номзоди ва мутахассис – 3 нафаргача талабага раҳбарлик қилиши мумкин.

  • 12-иш тури: Магистратура талабасининг магистрлик диссертацияси ва илмий-тадқиқот ишига раҳбарлик (илмий маслаҳатчилик) қилиш учун бир ўқув йилига битта талаба учун – 50 соат белгиланган. Бунда профессор ёки фан доктори – 5 нафаргача, доцент, фан номзоди ва мутахассис – 3 нафаргача талабанинг магистрлик диссертацияси ва стажировкасига раҳбарлик (илмий маслаҳатчилик) қилиши мумкин.

  • 14-иш тури: Олий таълим муассасаларидаги докторант ва мустақил изланувчига илмий маслаҳатчилик қилиш. Бунда бир нафар докторант учун бир ўқув йилига – 100 соат, бир нафар мустақил изланувчи учун бир ўқув йилига – 50 соат белгиланган. Профессор, фан доктори, доцент, фан номзоди ўзи ишлаётган олий таълим муасасасида 3 нафаргача докторант ва мустақил изланувчига илмий маслаҳатчилик қилиши мумкин.

    Юқорида келтириб ўтилган ЎРТМИ турларидан масала ечиш, реферат ёзиш, коллоквиум, эссе, тақдимот, кейс-стади, иш ўйинлари, глоссарий, гуруҳ лойиҳаси ва бошқалар учун вақт меъёрлари кўзда тутилмаган. Чунки, улар бўйича услубий кўрсатмалар ва тавсиялар ишлаб чиқилади ва маслаҳатларни аудитория машғулотларида (маъруза, амалий, семинар, лаборатория) амалга ошириш мумкин.
    Талабаларнинг фан тўгаракларида, танловларда, фан олимпиадаларида иштирок этиши, илмий анжуманларда маъруза қилиши, илмий тезис ва


    мақолалар чоп этиши каби юкламаларга ҳам вақт меъёрлари кўзда тутилмаган, уларни бажариш “Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчиларининг ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва “устоз-шогирд” иш турларида кўзда тутилган.
    Талабалар томонидан масофавий таълимда амалга оширилиши мумкин бўлган Link, Chart, Q/A, Review, SWOT, Interview, Google Apps, Дайжест, Report каби ўқитувчи раҳбарлигидаги талабанинг мустақил иш турлари учун маслаҳатларни контакт соатлари (аудитория машғулотлари) учун ажратилган вақт ҳисобидан амалга ошириш мумкин.

    Download 90.37 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling