Талабаларнинг мустақил иши


Мустақил иш турларини меъёрлаштириш


Download 90.37 Kb.
bet3/7
Sana04.02.2023
Hajmi90.37 Kb.
#1158843
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Талабаларнинг мустақил иши

Мустақил иш турларини меъёрлаштириш. Кредит-модуль тизимида талабаларнинг мустақил иш турларининг ҳажми 50-60% гача ошади, амалдаги таълим тизимида бу кўрсаткич деярли 40% ни ташкил этади. Шу сабабли, мустақил таълимга етарлича эътиборни қаратмасдан, унинг услубий турларини шакллантирмасдан кредит-модуль тизимини тўлақонли татбиқ қилиб бўлмайди.
Амалдаги таълим тизимига нисбатан оладиган бўлсак ўқитувчи раҳбарлигидаги мустақил иш турларини меъёрланган ва меъёрланмаган турларга ажратиш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 йил 10-сентябрдаги 20-2018-сонли буйруғига илова қилинган “Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг ўқув юкламаси ҳажмини ҳисоблашнинг вақт меъёрлари”да қуйидаги ўқитувчи раҳбарлигидаги талабанинг мустақил иш (ЎРТМИ) турлари меъёрлаб қўйилган:

  • 3-иш тури: Курс ишлари ва курс лойиҳаларига раҳбарлик қилиш ва улар бўйича маслаҳатлар бериш; битта КИ учун 2 соат ва КЛ учун 3 соат ажратилган. Шунингдек, битта профессор-ўқитувчи бир семестр давомида 50 тагача раҳбарлик қилиши ва маслаҳат бериши мумкин.

  • 6-иш тури: Намунавий ўқув дастурларида кўзда тутилган назорат, ҳисоблаш ва ҳисоб-график ишларини текшириш, маслаҳатлар бериш, тақриз ёзиш ва қабул қилиш; битта топшириқ учун 0,3 соат, бироқ, битта фанга кўпи билан 1 соатгача вақт ажратилган. Битта профессор-ўқитувчи кўпи билан 3 тагача академик гуруҳ бириктирилиши мумкин.

  • 8-иш тури: Бакалавриат таълим йўналиши талабалари амалиётларига



раҳбарлик қилиш, уларнинг ҳисоботларини текшириш ва баҳолаш. Малакавий амалиёт ўтаётган ҳар бир талаба учун бир иш кунига – 0,5 соат белгиланган. Бунда 1 академик гуруҳ учун бир иш кунига – 6 соат, ишлаб чиқариш ва педагогик амалиётга раҳбарлик қилишга 1 академик гуруҳ учун таълим муассасаси жойлашган ҳудудда кунига – 3 соат, ҳудуддан ташқарида – 6 соат этиб белгиланган. Индивидуал ҳолда ўтказиладиган амалиётларда бутун амалиёт даврига бир талаба учун – 2 соат ажратилган. Ушбу иш тури бўйича юклама ҳажми профессор-ўқитувчининг ўқув ишлари юкламасининг 20% идан ошмаслиги ҳам белгилаб қўйилган.

  • 9-иш тури: Бакалавриат таълим йўналиши талабаларининг битирув малакавий ишига раҳбарлик қилиш, хулосалар ёзиш; бир ўқув йилига ҳар бир талаба учун 25 соат, техник йўналишларда эса – 30 соат этиб белгиланган. Бунда бир ўқув йилида битта профессор-ўқитувчига 7 нафаргача талаба бириктирилади.


  • Download 90.37 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling