Талабаларнинг мустақил таълимини булутли технологияларга асосланган ахборот муҳитида ташкил этиш йўллари


Download 26.79 Kb.
bet2/3
Sana24.12.2022
Hajmi26.79 Kb.
#1052631
1   2   3
АСОСИЙ ҚИСМ
Бугунги кунда стационар шахсий компьютер ва ноутбукларда, шунингдек, планшет ва смартфонларда, яъниким барча турдаги қурилмалар учун ягона бўлган ахборот маконини ташкил этиш масаласи долзарб ҳисобланади, бундай маконни ташкил этишнинг энг қулай усули эса булутли технологиялардан фойдаланишдир. Булутли технологияларнинг дидактик имкониятлари сифатида қуйидагиларни санаб ўтиш мумкин:

  1. ўқитувчилар ва талабалар жамоасининг ўзаро биргаликдаги ишини ташкил қила олиши;

  2. ўқитувчилар ва талабалар учун турли хил мақсадларга йўналтирилган ҳужжатларни алмаша олишлари ва нашр этиш имконияти;

  3. фойдаланувчининг ишлаши жойга ҳудудий боғланмаган эканлиги сабабли маълумотларни таълим жараёнига тезкор интеграциялаш;

  4. интерактив дарсларни ташкил этиш;

  5. жамоавий ўқитиш имкониятининг мавжудлиги;

  6. талабалар “аудитория ҳажмига” ва “машғулотлар вақти” га боғланиб қолмаганликлари; машғулотларни олиб боришда

  7. чекловнинг йўқлиги мустақил ишларни, шу жумладан жамоавий лойиҳаларни исталган вақтда ва жойда олиб бора олишликлари;

  8. талабаларнинг жойлашган ўринларидан қатъий назар жамоадошлари билан ўзаро ҳамкорликда ишлай олишлари;

  9. муайян мавзуга тегишли лабораторияларни яратишлари;

  10. ўқитувчи томонидан турли кўринишдаги назоратларнинг ташкил этиш имкониятларидан фойдаланишлари;

  11. олий таълим муассасалари томонидан таълимни бошқарув тизимларини қўллашликлари.

Булутли технологияларга асосланган ахборот таълим муҳитини ҳосил қилиш Microsoft ва Google комппанияларининг Office 365 ҳамда G Suite for Education -хизматларидан фойдаланган ҳолда бепул амалга оширилиши мумкин.
Microsoft Office 365– бу таълимга мўлжалланган лойиҳалар хизматлар тўплами. Таълим муассасалари ўқитувчилари ва талабаларига бу хизмат бепулдир. У ўз таркибига OfficeOnline (Word, PowerPoint, Excel и OneNote), OneDrive - чексиз ҳажмли маълумотларни сақлаш хизмати ҳамда SharePoint сайтларни ўз ичига сайтларини олади [180].
Microsoft Office 365 дастурининг қуйидаги элементлари мавжуд [178]: Word, Excel, PowerPoint, Access, OneNote и Outlook ларнинг веб версиялари;

  • ўқитувчилар фойдаланишдари учун OneNote нинг қайдлар дафтарлари;

  • Formsда автоматик баҳолаш тестлари;

  • Sway ёрдамида рақамли форматда сюжетлар яратиш;

  • Электрон почта билан ишлаш учун Outlook нинг олдинги версиялари билан ишлай оладиган ҳамда 50 ГБ ҳажмли почта қутиси;

  • чексиз ҳажмли маълумотларни сақлаш учун OneDrive;

  • юқори аниқликдаги видео конференсиялар ташқил этиш имконияти;

  • Microsoft Teams, таълим муассасаси самарали фаолият юритиши учун суҳбатлар, контент ва иловаларни бирлаштирадиган электрон марказ;

  • ташкилотларда видеороликларни яратиш, бошқариш ва алмашиш учун корпоратив видео хизмати;

  • ортиқча машаққатларсиз дастурий код ёзмасдан ахборотларни бошқаришга мўлжалланган тайёр ечимлардан фойдаланган ҳолда веб ҳамда мобил иловаларни яратиш имконияти;

  • дастурчи томонидан дастурий код ёзмасдан иловалар ва хизматлардан фойдаланиб иш жараёнларини автоматлаштириш имконияти;

  • SharePoint сайтлар гуруҳларида маълумот алмашиш;

  • электрон почта маълумотларини архивлаш билан чексиз маълумотлар сақлаш;

  • ягона электрон маълумотларни сақлаш маркази сифатида фойдаланиш имконияти;

  • фойдаланувчилар ва фойдаланувчилар гуруҳига мос ҳуқуқларни ўрната олиш, маълумотларни ҳимоялаш;

  • чекланмаган фойдаланувчилар билан ишлай олиш.

Google G Suite for Education дастури - жамоавий электрон почта хизматини, жамоа билан биргаликда фойдаланиш имкони бўлган календарлар хизматини, булутли маконда сақланувчи ва жамоа билан биргаликда таҳрирлаш имкониятини берувчи турли умумий ҳужжатлар билан ишлаш имкониятини, керак ҳолларда видеоконференцияларни ташкил этиш воситаларини ўз ичига олган ҳолда ҳамкорликда ишлашни таъминловчи иловалар тўпламидир.
Ушбу маҳсулотнинг асосий хизматлари сифатида қуйидагиларни санаб ўтиб ўтиш мумкин:

  • Маълумотларни алмашишда: Gmail, Календар, Контактлар;

  • Маълумотларни сақлаш ва ҳамкорликда ишлашда: Google Диск, ҳужжатлар, Google Hangouts;

  • Веб-форумлар ва жамоавий почта билан ишлаш имконияти;

  • Бир домен ичида электрон почтадаги ҳамда ҳужжатлардаги маълумотларни қидириш;

  • Google нинг турли бошқа хизматлари: масалан, Scholar, Blogger, Maps, Translate, YouTube ва бошқалар.

Булардан ташқари, Google бепул Google Classroom хизмати ҳам мавжуд бўлиб, бунда ўқитувчи ўқув курсларни яратиш ва ўқув жараёнини осон бошқариш имконияти мавжуд. Бу хизмат таълим жараёнини ташкил этишда ёрдам беради ва талабалар билан мулоқотни осонлаштиради ҳамда мобил қурилмалар орқали тақдим этиш имкониятини беради. Google Classroom нинг афзалликлари сифатида қуйидагиларни айтиб ўтиш мумкин :

  • Осон ўрнатиш имконияти. Ўқитувчилар курс яратишлари, бу курсга талабаларни қўшишлари ёки уларга кириш кодини юборишлари мумкин. Курсни шакллантириш ўқитувчидан кўп вақт ва русерс талаб этмайди;

  • Вақтни тежаш. Ушбу хизматда ўқув топшириқларни яратиш, талабалар томонидан бажарилган топшириқларни текшириш ва талабалари баҳоларини баҳолаш қоғоздагига қараганда анча осонроқ ва тезроқ амалга оширилади, бу эса жуда муҳим;

  • Қулай ташкиллаштириш. Топшириқларни бўлимлар бўйича яратиб бориш, курс материалларини (маълумотлар, ҳужжатлар, подкастлар, фотосуратлар ва видеолар) автоматик равишда Google Drive даги папкаларда сақлаб борилади.

  • Тезкор мулоқот. Ўқитувчилар талабалар билимларини назорат қилиш учун топшириқлар, эълонлар яратишлари ва уларга ҳаволаларни талабаларга улашишлари мумкин, талабалар ўқув ресурсларини жамоа орасида ўзаро алмашишлари ва курс учун яратилган уларга берилган саволларга жавоб бериб боришлари мумкин.

  • Хавфсиз ва фойдаланишдаги очиқлик. Таълим иловаларида барча GSuitefor Education, Google Classroom лар каби рекламаларни, шунингдек таълим олувчи ҳам, таълим берувчи ҳам маълумотларни реклама мақсадларда ишлатмайди ҳамда мутлақо бепул тақдим этилади.

ХУЛОСА

  1. Компьютер ва ахборот-коммуникация технологиялари ривожининг шаклланаётган тенденцияси, олий таълим муассасасида айнан Биоилогия ўқитиш методикаси фанидан талабалар мустақил таълимининг ташкилий ва технологик шарт-шароитларини яхшилашда булутли технологиялардан фойдаланишга ўтиш тавсия этилади.

  2. Талабаларнинг Биология ўқитиш методикаси фанидан мустақил таълимини такомиллаштириш мақсадида ўқитувчи ва талабалар учун қулай ва арзон ахборот макон танлаб олиниши зарур.

  3. Мустақил таълимни булутли технологияларга асосланган чегарасиз ахборот майдонида ташкил этиш ва амалга ошириш таълим жараёнини такомиллаштириш имконини беради (таълим мотивациясини оширади, талабаларни билимлари ва билишнинг янги усулларини эгаллашга, ўқишга онгли муносабатда бўлишга, мустақил таълимни бажаришда фаол бўлишга ундайди), талабаларнинг дизайн ва мантиқий фикрлаши соҳаларини ривожланишига ижобий таъсир этади, ўқитувчи ва талаба фаолиятлари самарадолигини оширади.


Download 26.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling