Гистологик лабораторияларни ташкил қилиш. Гистологик техника


Download 21.97 Kb.
Sana10.11.2023
Hajmi21.97 Kb.
#1762631
Bog'liq
Гистологик техника.


Гистологик лабораторияларни ташкил қилиш. Гистологик техника.
Гистологик лабораториялар махсус лабораториялар турига киради. Бундай лабораториялар махсус диспансерлар, илмий марказлар, илмий текшириш институтлари ва вилоят ва республика даволаш марказларида, олий ўқув юртлари гистология кафедралари қошида ташкил этилади. Бундай лабораториялар фаолият юритишлари учун эса махсус асбоб ускуналар, лаборатория жиҳозлари ва идишлар ҳамда алоҳида реактивлар, суюқликлар керак бўлади. Лаборант- гистологнинг иш ўрни ҳар доим тоза ва керакли асбоб ускуналар билан жиҳозланган бўлиши лозим. Лаборатория ҳайвонлари: қуёнлар, денгиз чўчқалари, каламушлар, сичқонлар ва бошқа ҳайвонлар, турли тажрибалар ёки назорат учун фойдаланилади. Бундай ҳайвонлардан ёки беморлардан патологик тўқималаридан намуна олиш биопсия усулида амалга оширилади. Лаборатория ҳайвонларини ўлдириб ёки ўлган беморлардан намуналар олиш эса аутопсия дейилади. Лаборатория ҳайвонларни ўлдириш турли наркозлардан фойдаланиб, қорин аортаси, уйқу артериясини кесиш йўли билан (стресс ҳолатлари бўлмаслиги учун) амалга оширилади. Ўлдирилган лаборатория ҳайвонларида гистологик препаратлар тайёрлаш учун материал олишда маьлум қонун қоидаларга амал қилиш лозим.
1. Лаборатория ҳайвонларидан олинган тўқима ёки орган намунасининг ҳаёт пайтидаги тузилиши сақланиб қолиши, ўлдирилгандан сўнг имкон даражасида тезроқ олиниши ва фиксация қилиниши лозим.
2. Олинадиган намуна ўткир асбоблар ёрдамида олиниши лозим (тўқималар жароҳатланмаслиги учун).
3. Намунанинг қалинлиги 5мм дан ошмаслиги лозим. (Фиксаторлар яхши шимилиши учун).
4. Олинган намуна (орган) албатта биркада осилган ва унда орган номи, олинган сана, ҳайвон номлари кўрсатилган бўлиши лозим.
Олинган намунани фиксация қилиш. Фиксациялашдан мақсад ҳужайра ва тўқималардаги модда алмашинуви жараёнини тўхтатиш ва парчаланишнинг олдини олишдир. Фиксаторлар оддий (спирт ёки формалин) ва мураккаб бўлади. (Буэн ва Карнуа эритмалари). Музлатиш йўли билан ҳам (суюлтирилган азот ёки карбонат ангидрит гази ёрдамида фиксация қилиш лозим. Фиксациялаш бир неча ҳафта ва ойлар давом этади. Фиксация қилинган материал (орган) кейинги босқичда ювилади. Бир сутка давомида оқар сув тагида сақланиши лозим. Кейинги босқичда эса намуна (орган) сувсизлантирилади. Бунинг учун эса қуввати ортиб борувчи спирт батареясидан фойдаланилади ва бундай батареялар тайёрланади. 400, 500, 600, 700, 800, 900, 960, 100 0ли спиртлар солинган идишлар кетма-кетлигидан ўтказилади. Ҳар бирида 6-12 соатдан ушланади. 1000ли спирт тайёрлаш учун эса мис купорасига 96 0ли спирт солинади ва у 100 0ли спиртга айланади.
Download 21.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling