Талабаларнинг мустақил таълимини булутли технологияларга асосланган ахборот муҳитида ташкил этиш йўллари
Download 26.79 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Калит сўзлар
- Ключевые слова
- Keywords
ТАЛАБАЛАРНИНГ МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМИНИ БУЛУТЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРГА АСОСЛАНГАН АХБОРОТ МУҲИТИДА ТАШКИЛ ЭТИШ ЙЎЛЛАРИ. Жўраева Дилдора Юнусовна Навоий давлат педагогика институти, доктарант. Аннотация: Ушбу мақолада Олий таълим муассаларида замон талабларига мос глобал профессионал мутаҳассисларни тайёрлашда мустақил таълимнинг қай аҳволдалиги ҳамда мустақил таълимни такоммиллаштиришда ахборот маконини ташкил этиш йўллари ҳақида фикр юритилган. Калит сўзлар: глобал профессионаллик, ахборот макони, булутли технологиялар, Microsoft, Google, Office 365, G Suite for Education, Google Classroom, OneDrive. СПОСОБЫ ОРГАНИЗАЦИИ САМОСТОЯТЕЛЬНОГО ОБУЧЕНИЯ СТУДЕНТОВ В ИНФОРМАЦИОННОЙ СРЕДЕ НА ОСНОВЕ ОБЛАЧНЫХ ТЕХНОЛОГИЙ. Аннотация: В данной статье рассматривается статус самостоятельного образования в подготовке современных мировых специалистов в высших учебных заведениях, а также пути организации информационного пространства для совершенствования самостоятельного образования. Ключевые слова: глобальный профессионализм, информационное пространство, облачные технологии, Microsoft, Google, Office 365, G Suite for Education, Google Classroom, OneDrive. WAYS OF ORGANIZING INDEPENDENT EDUCATION OF STUDENTS IN THE INFORMATION ENVIRONMENT BASED ON CLOUD TECHNOLOGIES. Abstract: This article discusses the status of independent education in the preparation of modern global professionals in higher education institutions, as well as ways of organizing information space to improve independent education. Keywords: global professionalism, information space, cloud technologies, Microsoft, Google, Office 365, G Suite for Education, Google Classroom, OneDrive. КИРИШ Олий таълимнинг асосий мақсад ва топшириғи замон талабларига жавоб бера оладиган малакали, юксак билимли, олий таълим мутахассиси талабларига ўзи танлаган йўналиши юзасидан тўлиқ жавоб бера оладиган, илм-фан, маданият, иқтисод, ижтимоий соҳаларини ривожлантиришда ўз ҳиссасини қўшадиган, мустақил фикрлай оладиган, юксак маънавиятга эга бўлган юқори салоҳиятли ҳамда ижодий қобилияти шаклланган, фаолияти давомида ўзини ривожлантира оладиган, ўзини-ўзи бошқариш ва инновацион фаолиятга ихтисослашган рақобатбардош мутахассисларни тайёрлашдир. Юқоридаги мақсад ва топшириқлардан келиб чиқиб, олий таълим муассасалари олдида турган энг долзарб топшириқ талабаларни нофаол иштирокчилардан фаол яратувчига айлантириш, муаммони шакллантириш ва уни ҳал қилиш усулларини таҳлил қилиш, мақбул натижаларни топиш ва унинг тўғрилигини исботлашга қодир малакали мутахассисни етиштириб чиқаришдир. Аммо, бу муаммони ҳал қилиш фақат ўқув материалини ўқитувчилардан талабага ўтказиш йўли билан амалга ошириш мумкин эмас. Таълимда шуни таъкидлаш керакки, талабаларни пассив истеъмолчилардан фаол яратувчанга айлантириш, муаммоларни шакллантиришни ҳамда уларни ҳал этиш усулларини таҳлил қилиш, мақбул натижаларни топиш ва уларнинг тўғрилигини исботлашни билишлари керак. Талаба агар мустақил ишлашни ўрганмаса, бу соҳани чуқур эгаллай олмайди. Китоблар, дарсликлар бир восита, холос. Соҳани фақат китоб ёки ўқитувчидан ўрганиб бўлмайди. Соҳадаги ечимларни қидириш устида мустақил изланиш талаб этилади. Кредит-модул тизимида бакалавриат таълими йўналиши ўқув режасида умумий юкламанинг 50% мустақил таълимга ажратиш режалаштирилган. Демак талабаларнинг мустақил топшириқларни бажариши учун фан ўқитувчиси томонидан бу жараённи оқилона, самарали ташкил этиши учун етарли вақт ва имкониятлар мавжуд. Хўш, бугунги кунда мустақил таълим учун ажратилган вақтдан қандай фойдаланилмоқда? Албатта, олий ўқув юртларида мустақил таълим учун етарли шарт-шароит бўлсада, бугунги кунга қадар ўргатиш парадигмасидан чиқа олмаётганимиз ҳаммага маълум. Мустақил таълим усули талабалар ўқув фаолиятини ривожланишида асосий рол ўйнайди. Бошқача қилиб айтганда, талабаларнинг билиш фаолияти (таълим, тадқиқот ва амалий) асосий ҳаракатлантирувчи кучи ҳақиқатни излаш бўлиши керак. Бу мустақил иш учун соат сонини ошириш ҳақида эмас, балки, талабаларнинг мустақил талимининг ролини мустаҳкамлаш ҳамда олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини ташкил этишда талабаларни фанларни ўрганиш ва ўз-ўзини ривожлантириш қобилиятини шакллантириш, олинган билимларни ижодий ҳаётга татбиқ этиш, замонавий дунёда профессионал фаолиятга мослашиш учун мўлжалланган бўлиши кераклигини англатади. Маълумки, мустақил таълимни йўлга қўйишда нафақат талабаларни муайян фан бўйича билим кўникма ва малакаларини ошириш, уларда мустақил дунёқарашни шакллантириш, шу билан бир қаторда бўлажак мутахассис сифатида талаба шахсида ижодий тафаккурни ва креатив фикрлашни ривожлантириш масаласи турар экан, маълум маънода глобал професионаллик масаласи ҳам ўз тасдиғини топмоғи лозим. Бу жараёндаги ижодий технологик ёндашув талабадан тезкор фикрлашни ва фаол ҳаракатни талаб қилади. Чунки, талабадаги фаоллик ижодий фаолиятга айланган тақдирдагина меҳнатни илмий ташкил қилиш, вақтдан унумли фойдаланиш амалга ошади. Ана шунда талаба қизиқишлар асосида ўзининг диққатини муайян объектга қарата олади. Ижодий технологик фаолият шунчаки осон кечадиган жараён эмас. Шахснинг сезгиси, идроки унинг хотираси ҳамда мантиқий тафаккур кўлами билан уйғун боғланиб кетади. Ижодий фаолиятда талабадаги билим инновацион кўникма ва малакалар билан янада такомиллашиб боради . Бугунги кундаги компьютер техникаси ва Интернет технологиясининг ҳамда тармоғининг жадал суръатлар билан ривожи турли соҳаларда фаолият юритаётган мутахассислар ўз амалий ва касбий фаолиятларида фойдаланилаётган дискрет қурилма шаклидаги ҳисоблаш воситаларидан Интернет билан бевосита боғлиқ бўлган интеграциялашган тармоқ (кластер) шаклидаги ҳисоблаш воситасига ўтиш кўзда тутилган булутли ҳисоблаш воситасидан фойдаланишни тақозо этмоқда. Download 26.79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling