Таълим doc
Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва
Download 1.71 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-ПАТЕНТШУНОСЛИК, ЛИЦЕНЗИЯЛАШ
2. Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва
товарлар келиб чиқиш жойлари номларининг моҳияти Интеллектуал мулкнинг саноат мулки таркибига кирувчи товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиқиш жойлари номлари тўғрисида ҳуқуқий муҳофазаси ҳам мустақилликнинг дастлабки кунларидан ишлаб чиқилиб, юртимиз иқтисодиёти ҳаётида қўлланилди. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган “Маҳсулот белгилари ва хизмат белгилари тўғрисида”ги қонун (Олий Кенгаш ахборотномаси, 1993 йил №6, 244-модда), 1997 йил 26 декабардаги ҳамда 2000 йил 15 декабрданги қабул қилинган қўшимчалар ва ўзгартиришлар Билан, 2001 йил 30 августгача амалиётда қўлланилиб келинди. Ушбу қонунлар такомиллаштирилиб, давр талабларидан келиб чиққан ҳолда, бутун дунё тажрибалари натижаларидан келиб чиққан ҳолда “Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиқиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси қонуни ишлаб чиқилиб 2001 йил 30 августда қабул қилиниб, амалга критилди. Ушбу қонун 38 моддадан иборат бўлиб, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари ҳолда юзага келадиган муносабатларни тартибга солади. Қонуннинг 1-5 моддаларида асосан, қонун мақсади, ҳужжатлари товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиқиш жой номлари, рўйхатдан ўтказилиши ва ҳ.к. ҳақида маълумотлар берилгани билан муҳофазаси кўрсатилган. PDF created with pdfFactory Pro trial version www.pdffactory.com 22 Товар келиб чиққан жой номини ҳуқуқий жиҳатдан муҳофазаси, ушбу қонуннинг 6-моддасида келтирилган: Товар келиб чиққан жой ҳуққуий жиҳатдан уни ушбу Қонунда белгиланган тартибда шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ равишда муҳофаза қилинади. Товар келиб чиққан жой номи мазкур жўғрофий объектдаги, номи ўзлари ишлаб чиқараётган, ишлатиладиган бир ёки бир неча юридик ёки жисмоний шахс томонидан рўйхатдан ўтказилиши мумкин. Товар келиб чиққан жой номини рўйхатдан ўтказган шахс бу номдан, башарт мазкур шах сёки асосан мазкур жўғрофий объектга хос табиий шароитлар ёки бошқа омиллар билан ёхуд табиий бирикмаси билан белгиланадиган товарни ишлаб чиқараётган бўлса, фойдаланиш ҳуқуқини олади. Ушбу қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган товар келиб чиққан жой номидан жўғрофий объектда жойлашган ва айнан шундай хусусиятларга эга бўлган товар ишлаб чиқариш жисмоний шахсга ҳам берилиши мумкин. Қонуннинг 7-моддасида кўрсатилганидек Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси товар келиб чиққан жой номларини муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатли органи ҳисобланади. Қонунда: Товар белгисини, товар келиб чиққан жоё номини ва товар келиб чиққан жой номларини рўйхатга олиш учун талабнома бериш; товар белгисини ва товар келиб чиққан жой номини ва товар келиб чиққан жой ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш учун бериладиган талабномага доир талаблар; Товар белгилари сифатида рўйхатидан ўтказилмайдиган белгилар; Товар келиб чиққан жой номи сифатида рўйхатдан ўтказилмайдиган товар белгилари; Товар белгисининг устуворлиги; Товар белгисини, товар келиб чиққан жой номини ва товар келиб чиққан жой номдан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказишга доир талабномани давлат экспертизасидан ўтказиш; товар белгисини, товар келиб чиққан жой номини ва товар келиб чиққан жой ҳуқуқини рўйхатдан ўтказишга доир талабномани расмий экспертизадан ўтказиш; талабнома ифодаланган белгини экспертизадан ўказиш ва давлат экспертизасидан ўтказиш натижалари устидан шикоятлар ҳақида ҳам батафсил кўрсатилган. PDF created with pdfFactory Pro trial version www.pdffactory.com 23 Товар белгиси, товар келиб чиққан жой номини ва товар келиб чиққан ҳуқуқий рўйхатдан ўтказишга доир моддалар 17, 18, 19 – моддаларда келтирилган. Рўйхатдан ўтказилган товар белгисига доир гувоҳнома ва товар келиб чиққан жой чиққан жой номидан фойда олиш, амал қилиш ҳамда 20, 21, 22 ва унга ўзгартиришлар критиш 23-модда, ҳақиқий эмас деб топиш, тугатилиши 24, 25 – моддаларда келтирилган. Бундан ташқари қонунда: товар белгисига доир мутлақ ҳуқуқ; товар белгисидан фойдаланиш; товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш; огоҳлантирувчи тамғалаш; товар белгисига доир ҳуқуқни бошқа шахсга ўтказиш; товар белгиси эгаси бўлмиш юридик шахсни қайта ташкил этиш пайтида; товар белгисини такрорий рўйхатдан ўтказиш шартлари ҳақида ҳам батафсил айтиб ўтилган. Қонуннинг 33-моддасида патент божлари ҳақида шундай дейилади: Товар белгиларини, товар келиб чиққан жой номини ёки товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш билан боғлиқ юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни амалга оширганлик учун патент божлари олинади. Бу унинг Ушбу Қонунда назарда тутилган вазифаларни бажаришга доир ҳаражатларни қоплаш учун тўланади. Албатта, қонун сўнгида патент вакиллари; товар белгисини ва товар келиб чиққан жой номини бошқа давлатларда; чет эллик юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари; низоларни ҳал этиш; товар белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларга жавобгарлик тўғрисида ҳам маълумотлар ёритиб ўтилган. Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling