Таълим doc
Download 1.71 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-ПАТЕНТШУНОСЛИК, ЛИЦЕНЗИЯЛАШ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати
- Таянч иборалар
- 1. Лицензия, лицензиялаш тушунчаси
Назорат учун саволлар:
1. Сифат тизимининг биринчи стандарти қаерда ва қачон ишлаб чиқилган? 2. Сифат тизими стандартлари қайси халқаро стандартлар таркибига киритилган? 3. ИСО 9000 халқаро стандарти қайси ҳолларда қўлланилади? 4. Штрихли кодларга таъриф беринг. 5. Штрихли код илк бор қаерларда ишлатила бошланган? 6. Ҳозирги вақтда штрихли коднинг нечта асосий тури мавжуд? 7. EAN-13 ва EAN-8 штрихли код нималардан таркиб топган? 8. Нечанчи йилда Ўзбекистонда штрихли код билан шуғулланувчи қандай марказ ташкил этилган? PDF created with pdfFactory Pro trial version www.pdffactory.com 260 Талабанинг мустақил иш топшириқлар: 1. Халқаро тизим стандартларининг турлари ва уларни қўллаш соҳалари бўйича тўлиқ маълумотга эга бўлади ва уни чуқурроқ ўрганади. 2. Маҳсулот ҳақидаги маълумотларни стандартлаштириш ва кодлаш ҳақида билимга эга бўлиши ва уни билиши лозим. Тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати: 11, 14, 15, 17, 18. 19-маъруза Лицензия, лицензиялаш ва уни олиш тартиби Дарс мақсади: Лицензия ва уларнинг сотиб олиниши ва сотилиши, молиявий муносабатлар ҳақида етарлича билимлар бериш. Асосий саволлар: 1. Лицензия, лицензиялаш тушунчаси 2. Лицензиялашнинг қонуний асослари 3. Лицензия олиш тартиби Таянч иборалар: Лицензия; лицензиялаш; лицензиялаш тушунчаси; лицензия шартномаси; лицензия реестри; фаолиятнинг лицензияланаётган тури; лицензиат; лицензия бўйича қонунлар; патент олишдаги лицензия. 1. Лицензия, лицензиялаш тушунчаси Лицензиялашда асосий тушунчаларига қуйидагилар киради: лицензия — лицензияловчи орган томонидан юридик ёки жисмоний шахсга берилган, лицензия талаблари ва шартларига сўзсиз риоя этилгани ҳолда фаолиятнинг лицензияланаётган турини амалга ошириш учун рухсатнома (ҳуқуқ) тушунилади. Лицензияларнинг турланиши намунавий (оддий) ва якка тартибдаги бўлиши мумкин. Намунавий (оддий) лицензиялар жумласига чекланмаган доирадаги юридик ва жисмоний шахсларга бериладиган лицензиялар киради, агар ушбу шахслар тегишли фаолият турини амалга оширишга нисбатан қўйиладиган ягона шартлар ва талабларга жавоб берсалар. PDF created with pdfFactory Pro trial version www.pdffactory.com 261 Якка тартибдаги лицензиялар жумласига юридик ва жисмоний шахсларга алоҳида талаблар ва шартлар асосида бериладиган, лицензиатларга фаолиятнинг мазкур турини амалга оширишда мутлақ ҳуқуқлар берувчи, миқдорий чекланган лицензиялар киради. Якка тартибдаги лицензиялар амал қилиш ҳудуди, фаолият объекти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган бошқа асосларга кўра миқдорий чекланади. Якка тартибдаги лицензияларни бериш, қоида тариқасида, танлов (тендер) асосида амалга оширилади. Якка тартибдаги лицензияларни бериш тартиби ва шартлари, шу жумладан танловларни (тендерларни) ўтказиш шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Фаолиятнинг лицензияланаётган тури — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширилиши учун лицензия олиш талаб қилинадиган фаолият тури; лицензиялаш — лицензия бериш тўғрисидаги аризани топшириш ва кўриб чиқиш, лицензияни қайта расмийлаштириш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш жараёни билан боғлиқ тадбирлар комплекси; лицензия талаблари ва шартлари — фаолиятнинг лицензияланаётган турини амалга ошираётганда лицензиат томонидан бажарилиши мажбурий бўлган, қонун ҳужжатларида белгиланган талаблар ва шартларнинг мажмуи; лицензияловчи органлар — қонун ҳужжатларига мувофиқ лицензиялашни амалга оширувчи махсус ваколатли органлар; лицензия даъвогари — лицензияловчи органга фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисидаги ариза билан мурожаат этган юридик ёки жисмоний шахс; лицензиат — фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга ошириш лицензияси бўлган юридик ёки жисмоний шахс; лицензия шартномаси — фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга ошириш учун лицензиатнинг лицензия олиши ва ундан фойдаланиши борасидаги лицензияловчи орган билан лицензия даъвогари ўртасидаги муносабатларни тартибга солиб турадиган ва улар ўртасида тузиладиган шартнома; PDF created with pdfFactory Pro trial version www.pdffactory.com 262 лицензиялар реестри — берилган, тўхтатиб турилган, қайта тикланган, қайта расмийлаштирилган, бекор қилинган лицензиялар, шунингдек амал қилиши тугатилган лицензиялар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган лицензияловчи органларнинг маълумотлар базалари мажмуи. Лицензиялаш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда лицензияловчи органлар амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг лицензиялаш соҳасидаги ваколатларига қуйидагилар киради: лицензияловчи органларни ва фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тартибини белгилаш, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно; Ўзбекистон Республикаси ҳудудида лицензиялар реестрини юритиш тартибини белгилаш; фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш соҳасидаги қонун ҳужжатларига лицензияловчи органларнинг риоя этишларини назорат қилиш; лицензиялашнинг айрим турларини амалга ошириш. Лицензияловчи органларнинг ваколатларига эса, фаолиятнинг айрим турларини қонун ҳужжатларига мувофиқ лицензиялаш, қонунда назарда тутилган ҳолларда фаолиятнинг тегишли турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш, лицензия талаблари ва шартларига лицензиятлар риоя этишини назорат қилиш, лицензияларни қайта расмийлаштириш, лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, қайта тиклаш, лицензияларнинг амал қилишини тугатиш, лицензияларни бекор қилиш, лицензиялар реестрини юритиш киради. Лицензияловчи органлар шу органлар лицензиялайдиган фаолият турлари билан шуғулланаётган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар тузишга ёки улар фаолиятида муассислар (қатнашчилар) сифатида иштирок этишга ҳақли эмас, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling