Таълим doc


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/123
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1239791
TuriЛекция
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   123
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПАТЕНТШУНОСЛИК, ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

Штрихли кодлаш - бу маълумотни тез киритиш демакдир. 
Штрихли кодлар тез ва осон ҳосил қилинади ва умумий 
ишлатиладиган принтерлар ёрдамида босилиши мумкин. Бу услуб 
биргина хатоликларни камайтирибгина қолмай, балки у ахборотни 
тез ва арзон йиғади, сақлайди ва қидиради ҳамда самарали алоқани 
таъминлайди. Бу хусусиятлар унумдорлик ва ахборот аниқлигини 
оширади, етказиб бериш жараёнлари жадвали (графиги)ни 
яхшилайди ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган вақт, куч, 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


255 
ишчи ресурслари, материал ва маблағлар ҳаражатини камайтиради. 
Ундан ташқари, штрихли код - маълумот йиғишда саноат ва савдо 
манфаати учун хизмат қилади, халқаро аҳамиятга эга, бошқа 
фойдаланувчиларга боғлиқ эмас, жаҳон миқёсида кўп моҳиятли код 
ёрдамида ҳар қандай товар бирлигини айнан ўхшатиш 
(индетификациялаш) ишларини бажаради ва ҳоказолар. 
Штрихли код - бу ишлаб чиқарувчисининг визит 
карточкасидир, деб таъкидланади яна бир манбада. Ҳақиқатдан ҳам 
ушбу таъриф айнан унга жуда монанд. 
Штрихли кодлашдан компьютерга маълумотларни қўлда 
киритиладиган барча жойда фойдаланиш мумкин. Масалан, ишлаб 
чиқарувчилар, чакана савдо қилувчилар, молия хизмати, маиший 
хизмат кўрсатувчи корхоналар, телефон компаниялари, давлат 
агентликлари, 
соғлиқни 
сақлаш 
муассасалари, 
транспорт 
компаниялари ва бошқа тармоқларда компьютерга ахборотни қўлда 
киритмаслик учун штрихли кодлардан фойдаланишадилар. 
Айниқса, штрихли кодлаш хом ашё ва тайёр маҳсулотни ҳисобга 
олиш, товар айирбошлаш ва ишлаб чиқариш соҳаларида кўпроқ 
қўлланилади. 
Штрихли кодларнинг элементлари штрихлар ва оралиқлар, 
кишилар ўқийдиган белгилар ва ёруғ зоналардан ташкил топган. 
Булардан штрихлар ва оралиқлар маълумотларни кодлаш 
шаблонини белгилайди (аниқлайди). Инсон ўқийдиган белгилар бу 
- штрихлар ва оралиқлар ёрдамида кодланган ахборотлар 
(маълумотлар)ни 
кишилар 
ўқиши 
учун 
матн 
сифатида 
берилишидир. Ёруғ зоналар эса штрихлар ва оралиқларгача ва 
ундан кейинги тоза майдон бўлиб, бу зоналарнинг мавжудлиги 
штрихли кодни ўқиш учун энг зарур элементларидан бири бўлиб 
ҳисобланади (18.1-расм). 
18.1-расм. 13 разрядли EAN коди. 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


256 
Дўконлар ва харидорлар билан ҳисоб-китоб қилиш 
нуқталарида 90 фоиз атрофидаги муаммолар штрих коднинг икки 
томонидаги (чеккасидаги) ёpyғ майдонни кичрайишидан келиб 
чиқади. Шунинг учун номинал ўлчамда нашр (чоп) қилинган 
штрихли код EAN-13 учун ўзидан чап томондан 3,63 мм ва ўнг 
томонидан 2,31 мм ёруғ майдон қолиши керак. Штрихли код EAN-
-8 учун эса, чап ва ўнг майдонлар 2,31 мм дан кичик бўлмаслиги 
керак. 
Штрихли коднинг назорат рақами маълумот ёки ахборотларни 
тўғри ўқилаётганлигини текшириб туради. Назорат рақами 
кодланган рақамларнинг охирига қўшилади (18.1-расм). 
Ҳозирги кунда энг кўп тарқалган штрихли коднинг иккита 
асосий тури - EAN ва Америка коди - UPC мавжуд бўлиб, 
буларнинг ичида энг кўп ишлатиладиган код – EAN-13 ва EAN-8 
ҳисобланади. Бу кодларни биз чакана савдога келаётган барча 
товарларда учратамиз. Чунки, 70 йиллар бошида пайдо бўлган бу 
штрихли код бутун дунёга ёйилиб кетган ва улар бир хилда 
ўқилади. 
EAN-13 ва EAN-8 кодлари чакана савдога келаётган товарлар 
учун стандарт штрихли код ҳисобланади. Бу код фақат 13 ёки 8 
хонали рақамлар тўпламини ўз ичига олади. Бу атамада EAN 
(Europcan Article Number) сўз тўпламининг аббревиатураси 
(қисқартма сўз, масалан, почта), холос. 
13 рақамга эга бўлган код EAN-13 деб аталади. Бундаги 1, 2 ва 
3 рақамлар EAN ассоциацияси томонидан ўрнатилган тартибда 
берилади ва улар мамлакат (давлат) кодини билдиради. Кейинги 
тўртта рақам - товар тайёрловчисининг индекси. Коднинг қолган 
бешта рақами ишлаб чиқарувчига ўзининг хоҳиши бўйича 
маҳсулотни кодлаш учун тақдим этилади. Бунда кодни нулдан 
бошлаб, 99999 гача давом эттириши мумкин. Коднинг охирги 13 - 
рақами назорат рақами дейилади. 
EAN коди 1998 йили Ўзбек стандартлари (O’zDSt 6.17 
01:1999, O'zDSt 6-17 04:2000) га киритилган ва бу кодлар халқаро 
стандартларга асосланганлиги учун, улар Европа, Осиё, Марказий 
ва Жанубий Америка ва Океания давлатларида қўлланиладиган 
EAN кодлари билан ўзаро алмашувчандир. 
Ҳар бир давлатда коднинг тузилиши ҳар хил бўлиши мумкии. 
Масалан, Ўзбекистонда коднинг биринчи уч рақами - миллий 
ташкилотнинг префикси, кейинги олтита рақам - корхона 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


257 
маҳсулот эгасининг рақами, ундан кейинги учта рақам - товарни 
индентификациялаштириш (айнан ўхшатиш ёки тенглаштириш) 
блоки ва охирги рақам назорат рақами. 
EAN-13 кодининг таркиби қуйидаги кодлардан иборат:
- давлат коди ("давлат байроғи");
- корхона (фирма, компания) - тайёрловчи коди;
- маҳсулот коди;
- назорат сони (18.1-расм).
EAN ассоциацияси томонидан ҳар бир давлат (мамлакат) учун 
кодлар диопозонлари берилади. Кодлар кўпинча икки белгидан 
тузилади (масалан, Франция 30-37, AҚШ ва Канада 00-09, Япония
45-49), лекин тайёрловчи кодни бир белгига қисқартириш ҳисобига 
уч белгили ҳам бўлиши мумкин. Масалан, Россия 460-469, 
Германия 400-440 ва бошқалар (18.1-жадвал). 
ШК ҳақида ахборотлар жойлашган банклар - давлатлар коди 
ҳақидаги маълумотлар. 
18.1-жадвал 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling