Таълим doc


Маҳсулот ва хизмат сифатини таъминлашда ИСО


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/123
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1239791
TuriЛекция
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   123
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПАТЕНТШУНОСЛИК, ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

3. Маҳсулот ва хизмат сифатини таъминлашда ИСО 
9000 халқаро стандартларининг аҳамияти 
 
Мамлакатимизда олиб борилаётган иқтисодни ислоҳатлар 
натижасида республикамизнинг ички бозорида товар ва 
хизматлариинг эркин айланиши ва бозор механизмларидан 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


247 
фойдаланиш учун керакли шароитлар шакллантирилди, бозор 
инфраструктураси (тузилмаси) ва рақобат муҳити яратилди. Шу 
асосда ишлаб чиқариш маданияти ҳамда маҳсулот сифати ва 
хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишлаб чиқарувчилар ва бошқа 
товар етказиб берувчиларнинг ҳам масъулиятлари ошиб бормокда. 
Шунинг билан биргаликда рсспубликамиз миллий корхоналарида 
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлари ва кўрсатадиган хизматлари 
билан ташқи бозорга чиқиш учун ҳам қулай имкониятлар 
яратилмоқда. 
Маълумки, бозор иқтисодиёти шароитида рақобатбардош 
маҳсулот ишлаб чиқариш ва унинг билан ташқи бозорда 
қатнашишни таъминлаш ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини 
янада 
яхшилаш 
ва 
корхонада 
кўпроқ 
фойда 
олишни 
таъминлайдиган сифат тизимини яаратишга имконият яратиб 
беради. Бундан сифат тизимларини яратишда эса ИСО 9000 
серияли халқаро стандартининг роли жуда катта. Чунки, барча 
ривожланган мамлакатларда ИСО 9000 серияли халқаро 
стандартлари ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишни ташкил 
этишда ажралмас қисм, ташқи бозор эшигини очувчи «калит» 
сифатида 
хизмат 
қилади. 
Шунинг 
билан 
биргаликда 
республикамизда ИСО 9000 серияли халқаро стандартлар 
талаблари асосида миллий корхоналар сифатни бошқариш 
тизимларини амалга ошириш ва улардан самарали фойдаланиш, 
юқори сифатли, инсон ҳаёти учун зарарсиз маҳсулот ва хизматлар 
яратиш, уларнинг ташқи бозорда чет мамлакатларда ишлаб 
чикарилган ўхшаш маҳсулотлар билан рақобатда катнашиш ва 
маҳсулотни импорт қилинадиган мамлакатлар ҳудудларида 
сертификатлаштириш ва стандартлаштириш билан боғлиқ бўлган 
айрим техник тўсиқларни камайишига имкон яратади. Яна шу 
нарсани таъкидлаш жоизки, ИСО 9000 халқаро стандарт оиласига 
кирувчи стандартларнинг жорий этилиши биргина ишлаб 
чиқарилаётган 
маҳсулот 
сифатини 
яхшилаб 
ва 
унинг 
хавфсизлигини таъминлаб қолмасдан, балки улар универсал 
ҳарактерга эга бўлганлиги сабабли, уларни ҳар қандай ишлаб 
чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида ҳам қўллаш мумкин. 
Республикамизнинг ишлаб чиқариш корхоналарида ИСО 9000 
халқаро стандарти базасида сифатни бошқариш тизимларини 
ишлаб чиқиш ва жорий этиш маҳсулот ишлаб чиқарувчилар учун 
юқорида такидлаб ўтилганидек, кўплаб қўлайликлар яратади. 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


248 
Шуниигдек, ИСО 9000 халқаро стандартлари бозор иқтисодиёти 
шароитида корхоналарнинг барқарор фаолият кўрсатиши ва 
ривожланиши учун ҳам маълум даражада фойда олиш гарови 
ҳисобланади. Масалан, Жаҳон бозорида иштирок этаётган 
мамлакатлар тажрибасида маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ва уни 
етказиб берувчилар уч гуруҳга ажратилади: 
1) етказиб берилган торвар сифати бўйича мутлоқ ишончли 
(корхона)лар. Яъни, бундай гуруҳга ИСО 9000 стандартлари 
талаблари асосида сертификатлаштирилган сифат тизимлари 
мавжуд корхоналар киради. Улар шартли равишда «А» гуруҳ 
корхоналари дейилади. 
2) етказиб берилган товар сифати бўйича нисбатан ишончли 
корхоналар. Бу гуруҳга кирувчи корхоналар ИСО 9000 халқаро 
стандартлари талаблари асосида сифат тизимларини эндигина 
амалга ошираётган корхоналар киради ва шартли равишда улар «В» 
гуруҳ корхоиалари дейилади. 
3) етказиб берилган товар сифати бўйича ишончсиз 
корхоналар. Уларга ИСО 9000 стандарти талаблари асосида сифат 
тизимлари яратилмаган корхоналар киради ва улар шартли 
равишда «С» гуруҳи деб аталади. 
Бозор экспертларининг маълумотларига қараганда, «А» 
гуруҳига кирувчи корхоналарнннг маҳсулотлари «С» гуруҳига
кирувчи корхоналарнинг маҳсулотларига нисбатан деярли 50 
фоизга ортиғи билан сотилар экан. 
ИСО 9000 халқаро стандартларининг юқорида таъкидлаб 
ўтилган афзалликларини ҳисобга олган ҳолда, айрим Мустақил 
Давлат 
Ҳамдўстлиги 
давлатларида 
уларни 
жорий 
этиш 
корхоналарга қўшимча имтиёзлар берилади. Масалан, Россия 
Федерациясида ишлаб чиқариш бўйича давлат буюртмалари фақат 
ИСО 9000 халқаро стандартлари талаблари асосида сифат 
тизимлари сертификатлаштиришдан ўтказилган корхоналарга 
берилади. 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling