Таълим doc


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/123
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1239791
TuriЛекция
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   123
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПАТЕНТШУНОСЛИК, ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

Асосий саволлар: 
1. Стандартлаштириш ва сифатни таъминлаш тизимини 
такомиллаштириш йўллари 
2. Стандартлаштириш ва сифатни таъминлаш тизимини 
ривожлантириш ва такомиллаштириш концепцияси 
3. Маҳсулот ва хизмат сифатини таъминлашда ИСО 9000 
халқаро стандартларининг аҳамияти 
 
Таянч иборалар: 
«
Ўзстандарт» агентлиги; Ўздавстандарт 
маркази; Жаҳон Савдо Ташкилоти; Европа иттифоқи; Концепция; 
чора-тадбирлар 
Дастури; 
Маҳсулот 
рақобатбардошлиги;
стандартлаштиришни такомиллаштнриш; 318-сон қарор; 
деклорация; ИСО 9000; «Л», «В» ва «С» гуруҳлари. 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


242 
1. Стандартлаштириш ва сифатни таъминлаш тизимини 
такомиллаштириш йўллари 
Ривожланган мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, 
мамлакатда 
стaндартлаштиришни 
мунтазам 
равишда 
ривожлантириб ва такомиллаштириб борилиши аҳоли соғлиги, 
унинг мол-мулки ва атроф-муҳитни қандай салбий таъсирлардан 
ҳимоя қилишда ва аҳолининг моддий ҳамда маънавий 
фаровонлигини оширишида муҳим аҳамият касб этар экан. 
Хақиқатдан 
ҳам 
стандартлаштириш, 
юқорида 
кўрсатиб 
ўтилганидек, маҳсулот (хнзмат)нинг аҳоли ҳаёти, соғлиги, мол-
мулки ва атроф-муҳит учун хавфсизлигини таъминлашда, савдо-
иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорликда учрайдиган техник 
тўсиқларни бартараф этишга ҳамда мамлакатимизда ишлаб 
чиқарилаётган маҳсулотлар ва кўрсатилаётган хизматларни ички ва 
ташқи бозорларда рақобатбардошлигини оширишга қаратилган энг 
самарали восита ҳисобланади. Демак, стандартлаштириш ва 
сифатни 
таъминлаш 
тизимларини 
ривожлантириш 
ва 
такомиллаштириш ҳам муҳим аҳамиятга эга экан. Шу сабабли 
«Ўздавстандарт» маркази ва унинг вориси бўлган «Ўзстандарт» 
агентлиги, вазирликлар, стандартлаштириш бўйича техник 
қўмиталар, 
таянч 
ташкилотлар 
республикамизда 
миллий 
стандартлаштириш тизимини барпо этиш ва стандартлаштириш 
инфраструктурасини шакллантириш бўйича маълум даражада 
ишларни 
амалга 
ошириб келмокда. 
Бунинг 
натижасида 
республикамиз 
ва 
халқаро 
тажрибага 
асосланган 
стандартлаштиришни бошқаришнинг ўзига хос модели яратилди.
Мамлакатда 
миллий 
стандартлаштириш 
ва 
сифатни 
таъминлаш тизимларини ислоҳ қилиш 1997 йилдан бошланган ва 
Ўзбекистан ҳамда Жаҳон савдо ташкилоти билан савдодаги техник 
тўсиқлар бўйича тузилган битим билан бевосита боғлиқ. Ислоҳ 
қилишнинг асосий мақсади эса республикамизни Жаҳон Савдо 
Ташкилотига тенг ҳуқуқли аъзо бўлиб киришига тайёрлашдаи 
иборат. 
Шу нарсани алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, Европа иттифоқли 
эксперт ўзининг ҳисоботида республикамизнинг стандартлаштириш 
бўйича қонунлари Жаҳон Савдо Ташкилоти (ЖСТ) ва Европа 
иттифоқнинг қонунларига тўлиқ мувофиқлаштирилмаганлиги 
кўрсатиб ўтилган. Шунинг учун республикамизнинг амалдаги 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


243 
қонунларига 
ЖСТнинг 
асосий 
тамойиллари 
ва 
меъёрий 
ҳужжатларидаги фарқларни ҳисобга олган ҳолда ўзгартиришлар 
киритилиши кераклиги таъкидлаб ўтилган. Ҳозирги кунда Европа 
иттифоқи экспертининг кўрсатиб ўтган камчиликлари бўйича 
республикамизнинг амалдаги қонунларига стандартлаштириш, 
сертификатлаштириш 
тизимларининг 
асосий 
қоидаларига 
қўшимчалар киритилган. 
Стандартлаштириш ва сифатни таъминлаш тизимларини 
такомиллаштириш халқаро савдодаги тўсиқларни бартараф этиш, 
мамлакат 
экспорт 
имкониятларини 
кенгайтириш, 
халқаро 
стандартларни қўллаш ва уларнинг талабларига мувофиқ ишлаб 
чиқарилаётган маҳсулотнинг жаҳон бозорида рақобатбардошлигини 
ошириш учун шартшароитлар яратиб беради. 
Демак, мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг 
рақобатбардошлигини оширишда халқаро стандартлар билан бир 
қаторда миллий стандартлаштириш бўйича меъёрий ҳужжатларни 
етакчи чет эл мамлакатларининг меъёрий ҳужжатлари билан ҳам 
уйғунлаштиришни тақоза этади. Бунинг учун «Ўзстандарт» 
агентлиги 
халқаро 
ва 
етакчи 
чет 
эл 
мамлакатларининг 
стандартлаштириш 
ташкилотлари 
билан 
стандартларнинг 
қўлланилиш қонунийлиги ва уларга киритиладиган ўзгартиришларни 
биp-бирига мунтазам равишда такдим этилиши тўғрисида икки ва 
кўптомонлама битимлар тузиши керак бўлади. 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling