Таълим doc


 Стандартлаштириш ва сифатни таъминлаш тизимини


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/123
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1239791
TuriЛекция
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   123
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПАТЕНТШУНОСЛИК, ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

2. Стандартлаштириш ва сифатни таъминлаш тизимини 
ривожлантириш ва такомиллаштириш концепцияси 
Юқорида кўрсатиб ўтилганидек, peспублика стандартлаштириш 
тизимларидаги айрим номувофиқларни эътиборга олган ҳолда ва 
уни 
бартараф 
этиш 
мақсадида 
ҳамда 
халқаро 
стандартлаштиришнинг ҳозирга ва келажакдаги талаблар асосида 
Ўзбекистан Ресиубликаси стандартлаштириш ва сифатни таъминлаш 
тизимларини янада такомиллаштириш мақсадида «Ўзстандарт» 
агентлиги томонидан 2003-2010 йилларга мўлжалланган «Ўзбекистон 
Республикасида 2003-2010 йилларда халқаро амалиётни ҳисобга 
олган ҳолда стандартлаштириш, сифатини таъминлаш тизимларини 
ривожлантириш ва такомиллаштириш «Koнцепцияси» ва уни амалга 
ошириш чора-тадбирлар Дастури ишлаб чиқилган ва у стандарт-
лаштириш, метрология ва сертификатлаштиришни ривожлштириш 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


244 
бўйича Идоралараро кенгашнинг 2003 йил 26 мартда бўлиб ўтган 
мажлисида қабул килинган. 
Ҳозирги кунда республика давлат бошқарув идоралари, юридик 
шахслар бирлашмалари ва бошқа тегишли ташкилотлар маҳсулот 
(хизмат)ларга белгиланган меъёрий ҳужжатларнинг барча фондини 
Жаҳон Савдо Ташкилоти талабларига мувофиқ халқаро стандартлари 
асосида илмий-техник экспертизадан ўтказиш ишлари тасдиқланган 
чора-тадбирлар режаси асосида амалга оширилмокда. 
«Конпенпия»да 
стандартлаштиришнинг қонуний, меъёрий-
ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, миллий стандартлар 
мақомини ҳалқаро стандартлар мақомига яқинлаштириш, маҳсулот 
(хизмат)ларини сертификатлаштириш тизимини қайта кўриб чиқиш ва 
соддалаштириш, халқаро стандартларни миллий стандартлар сифатида 
қабул қилиш масалалари, хавфсизлик ва экология, ахборот 
технологиялари, ресурсларни тежаш ва маҳсулот сифатини таъминлаш 
каби устувор йўналишлар ўз ифодасини топган. 
Республикада «Концепция чора-тадбирлари Дастури»ни тўлиқ 
амалга оширилиши миллий стандартлаштириш ва сифатини 
таъминлаш тизимилари меъёрий ҳужжатларининг даражаларини 
халқаро стандартлар даражасига тенглаштиришга имкон яратиб бериш 
билан бир қаторда Ўзбекистонни Жаҳон Савдо Ташкилотига тенг 
ҳуқуқли аъзо бўлиб кириши учун ҳам барча зарурий шарт-
шароитларни яратади. 
Стандартлаштириш ва сифатни таъминлаш тизимларини 
ривожлантириш ва такомиллаштириш Концецияси кириш қисми ва 9 
бўлимдан 
тузилган 
бўлиб, 
унинг 
1-бўлими 
«Маҳсулот 
рақобатбардошлигини ва сифатини оширишнинг қонуний ва меъёрий 
ҳуқуқий асосларининг ҳозирги ҳолати ва уни такомиллаштириш 
вазафалари» деб аталади. Унда амалдаги меъёрий ҳужжатлар 
даражаси 
ва 
уларнинг 
халқаро 
стандартлар 
талабларига 
мувофиқдигини 
аниқлаш, 
техник 
регламентлараро 
стандартлаштириш тизимларини шакллантириш ва қўллаш, меъёрий 
ҳужжатларни халқаро техник регламентлар ва стандартларга 
мувофиқлигини аниқлаш процедураси (иш тартиби) тўғрисидаги 
вазифалар режалаштирилган. 
Конпепциянинг «Республикани Жаҳон Савдо ташкилотига 
киришига тайёрлаш шарритида халқаро тажрибани ҳисобга олган 
ҳолда давлат стандартлаштириш тизимини такомиллаштириш» деб 
номланган 2 бўлимида Жаҳон Савдо Ташкилоти аъзолари бўлган 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


245 
давлатлар билан ахборотлар алмашиш усуллари, техник қонунлар 
мажмуини шакллантириш ва ривожлантириш йўналишлари, 
хавфсизлик ва экология, ахборотлар технологиялари, ресурсларни 
тежаш, маҳсулот сифатини меъёрий таъминлаш, тармоқлараро 
стандартлаштириш 
тизимлари, 
хизматлари 
ва 
стандартлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари соҳаларидаги 
вазифалар кўрсатиб берилган. 
Конпепциянинг 3 - «Стандартлаштириш соҳасида халқаро 
х,амкорлик» бўлимида Республиканинг ушбу соҳада халқаро 
ҳамкорлигидаги 
асосий 
вазифалари 
белгиланган. 
Ушбу 
Концепциянинг 4-бўлимида стандартлаштиришни ахборотлар билан 
таъминланиши ва маҳсулотни каталоглаш давлат тизимининг ишлаб 
туришини таъминлаш масалалари ўз аксини топган. Мудофаа 
маҳсулотларини стандартлаштириш масалалари ушбу конпепциянинг 
5-бўлимида кўрсатиб берилган. 
Концепцияиинг 6 - «Стандартлар устидан давлат текшируви 
ва назорати» бўлимида стандартлар устидан давлат текшируви ва 
назоратини келажакда техник регламентларга риоя қилиш устидан 
назорат қилишга айланиши тўғрисида маълумотлар берилган. 
Концепциянинг «Маҳсулот ва хизматларнинг мувофиқлигини 
тасдиқловчи миллий тизимни такомиллаштириш» деб номланган 7-
бўлимида мувофиқликни тасдиқлашнинг амалий йўналишлари 
кўрсатилган. 
Концепциянинг 8-бўлимида Халқаро стандартлар даражасида 
ишлаб чиқаришни ўзлаштирганлиги ва маҳсулот ишлаб 
чиқарганлигини рағбатлашитириш масалалари ўз аксини топган. 
Концепциянинг «Кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва 
малакасини оширишни такомиллаштириш» деб номланган 9-
бўлимида Ўзбекистонни Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзо бўлиб 
киришга тайёрлаш даврида ўқув жараёнини комплекс бошқариш 
масалаларига эьтибор қаратилган. 
Концепцияни амалга ошириш чора-тадбирлар Дастури уч 
қисмга ажратилган: 
- «Стандартлаштиришни такомиллаштириш»; 

«Ишлаб 
чиқариш, 
маҳсулот 
ва 
хизматларни 
сертификатлаштиришни такомиллаштириш»; 

«Кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини 
ошириш». 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


246 
Маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш бўйича 
Концепцияда 
кўрсатилган 
ишларнинг 
аксарият 
қисмини 
бажарилиш муддати 2003-2005 йилларга мўлжалланган. 
Дастлабки қабул қилинган Миллий сертфикатлаштириш 
давлат тизими республикада ишлаб чиқарилаётган ва четдан 
келтирилаётган маҳсулот турларининг барчасини мажбурий 
сертификатлаштиришдан ўтказишни назарда тутар эди. Бу ҳол ўз 
навбатида сертификатлаштириш бўйича ишларни ҳаддан ташқари 
ошиб кетишига олиб келди. Бундан ташқари, қабул қилинган 
сертификатлаштириш тартиби жуда кўп вақтни талаб қилар эди. 
Шу сабабли келгусида ушбу камчиликларни бартараф этиш, 
тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун қўлайликлар яратиш, 
сертификатлаштириш 
жараёнларини 
соддалаштириш 
ва 
бюрократик тўсиқларни бартараф этиш мақсадида Республика 
Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2004 йилнинг 6 июлида 
«Маҳсулотни сертификатлаштириш тартибини соддалаштириш 
бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисияа»ги 318-сонли қарор 
қабул қилинди. Ушбу қарор асосида биринчи марта мажбурий 
сертификатлаштиришдан ўтказиладиган маҳсулотлар турлари 
деярли 
1/3 
баробарга 
қисқартирилган. 
Мажбурий 
сертификатлаштириладиган маҳсулотлар рўйхатига кирмаган 
маҳсулотларни 2004 йилнинг 1-октябридан бошлаб деклорация 
орқали белгиланган талабларга мувофиқлиги тасдиқланиш 
зарурлиги назарда тутилган. Шунинг билан биргаликда четдан 
келтирилган маҳсулотларнинг синовлари учун намуналарнинг энг 
юқори чегараланган миқдори белгиланган ҳамда сертификатлашти-
риш хизматлари учун ҳаражатлар тўлови тартибини ўзгартириш 
ҳам назарда тутилган. Ана шуларни ҳисобга олган ҳолда 
«Маҳсулотни 
сертификатлаштиришдан ўтказишнинг тартиби 
тўғрисида»ги Низом ишлаб чиқилди (яратилди) ва Вазирлар 
Маҳкамасининг юқорида кўрсатиб ўтилган 318-сонли қарори билан 
тасдиқланган. 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling