7 маъруза биноларни совуқ сув билан таъминлаш тизимларини гидравлик ҳисоби
Download 336 Kb.
|
Maruza7
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ички сув тармоғи учун талаб этилган босим миқдорини аниқлаш. Маърузанинг мақсади
- Таянч сўз ва иборалар.
- 1.Ички тармоқлардан олинадиган сувнинг ҳисобий миқдорини аниқлаш.
7 - МАЪРУЗА Биноларни совуқ сув билан таъминлаш тизимларини гидравлик ҳисоби РЕЖА: Ички тармоқлардан олинадиган сувнинг ҳисобий миқдорини аниқлаш. Биноларда жойлашган сув таъминоти тизимини гидравлик ҳисоблаш. Ички сув тармоғи учун талаб этилган босим миқдорини аниқлаш. Маърузанинг мақсади: Сув истеъмоли меъёрлари ва режимлари бўйича маълумот бериш, бино ички сув таъминоти тармоқларидаги сув сарфларини аниқлаш масалаларини тушунтириш, тармоқни гидравлик ҳисоблашдан мақсад ва гидравлик хисоблаш ишларини бажариш тартиби бўйича маълумотлар бериш. Таянч сўз ва иборалар. Сув истеъмолчилари, сув истеъмоли меъёрлари, санитар техник жихозга сув сарфи меъёри, жиҳознинг ишлатилиш эҳтимоли, соатлик ва хисобли (секундлик) сув сарфлари, гидравлик хисоб, йўқотилган босим. 1.Ички тармоқлардан олинадиган сувнинг ҳисобий миқдорини аниқлаш. Ички совуқ сув тармоғи тизими бу бинода жойлашган сув олиш санитар-техник жиҳозлар сонидан келиб чиқиб, истеъмолчиларга керакли миқдорда ичимлик суви етказиб бериш керак. Истеъмолчиларга узатиладиган сув миқдори тез-тез ўзгариб, унинг ҳақиқий миқдори кўпгина омилларга боғлиқ. Бино ичидаги сув истеъмоли, муайян вақт оралиғида қуйидаги функционал боғланиш ифодаси билан белгиланиши мумкин: Бу ерда - сув олиш жиҳозидаги сув сарфи меъёри, л/сония; U - сув олинаётган оралиқдаги сув истеъмолчиларининг сони; N - сув олинаётган оралиқда жойлашган сув олиш жиҳозлари cони; - сув олиш жиҳозлари олдидаги эркин сув босими; - жиҳозларнинг сув билан таъминланиш эҳтимоли; - сув олиш жиҳозларининг ишлаб кетиш эҳтимоли; - асосий сув истеъмолчиларининг сув истеъмоли меъёри, литр; - сув олиш жиҳозларининг бошқарилиш даражаси. Ички сув истеъмолининг ҳақиқий миқдорини сув истеъмоли графикларини таҳлил қилиш орқали аниқлаш усули ишлаб чиқилган. Бу ерда - бир кун давомидаги бинодаги сув истеъмоли миқдори, м /кун. Бу ифода ёрдамида аниқланган сув сарфи миқдори олинаётган ҳақиқий сув сарфига тенг, аммо бу ифода фақатгина шу бинода жойлашган жиҳозлар учун талаб этилган сув сарфинигина аниқлаш имконини беради. Юқорида келтирилган ифода асосида П.А.Спишев санитар–техник жиҳозларнинг ҳисобий оралиқдаги сонидан келиб чиқиб оралиқдаги ҳақиқий сув миқдорини (бинонинг санитар-техник жиҳозланиш даражасини ҳисобга олган ҳолда) қуйидаги ифода ёрдамида аниқлашни тавсия этди: бу ерда q– ҳисобий оралиқдаги сув миқдори, л/сония; а – бир истеъмолчига кун давомида тўғри келадиган сув истеъмоли кўрсаткичи; n – бинога ўрнатилган жиҳозларнинг умумий эквивалентлик сони; k – бинодаги жиҳозларнинг умумий эквивалентлик миқдорига боғлиқ бўлган тузатиш коэффициенти. Совуқ сув учун тузатиш коэффиценти n=1 бўлганда, раковинадан олинадиган сув миқдори q= 0,2 л/сония деб қабул қилинган. Жамоат биноларидаги хўжалик–ичимлик сувининг ҳисобий сарфи И.П. Свешниковнинг универсал ифодаси ёрдамида аниқланиб, бу ифода ҳам эквивалент бирлик миқдори асосида келтириб чиқарилган. Бу ерда b – бинонинг сув нима мақсадлар учун ишлатилишини ҳисобга оладиган коэффициент (бу коэффициент сув истеъмоли нотекислиги коэффициентига ўхшаш, фақат у турар жой бинолари учун қўлланилади); 1,2 –ҳаммом ва болалар боғчалари учун, 2,5-меҳмонхона, пансионат ва бошқалар. Download 336 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling