Таълим doc


 Сифатни бошқариш тизимлари


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/123
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1239791
TuriЛекция
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   123
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПАТЕНТШУНОСЛИК, ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

3. Сифатни бошқариш тизимлари 
Ҳар бир корхона (компания) ёки ташкилот ўзининг сифатли 
маҳсулот ишлаб чиқариши ёки яхши хизмат кўрсатишидан 
манфаатдор бўлади, чунки бу бозор иқтисодиёти талабларидан 
биридир. Шунингдек, ҳар қандай сифатли маҳсулот ёки хизмат 
қуйидаги талабларга мувофиқ келиши керак: 
- истеъмолчининг маълум бир эҳтиёжини қондириши; 
- эксплуатация қилинишини мақсадга мувофиқ келиши; 
- истеъмолчиларнинг талабларини тўлиқ қондириши; 
- амалдаги меъёрий ҳужжатлар талаблари ва ҳаракатдаги 
қонун-қоидалар ҳамда жамиятнинг бошқа талабларига жавоб 
бериши; 
- истеъмолчиларга рақобат нархида таклиф қилиниши; 
- корхона томонидан фойда олинишини таъминлаш ва 
бошқалар. 
Бу вазифаларни бажариш учун ишлаб чиқарилаётган ёки 
ишлаб чиқариладиган маҳсулот ёки кўрсатилаётган хизмат 
сифатига таъсир этувчи барча техник, технологик, маъмурий, 
ижтмоий, тарбиявий ва бошқа омилларни корхона (компания) ёки 
ташкилот раҳбарлари ҳамда сифат учун масъул ходимларнинг 
доимий назоратида бўлиши керак. Шунингдек, ишлаб чиқарилган 
сифатсиз маҳсулот миқдорини аниқлаш, нуқсонли маҳсулотлар 
ишлаб чиқариш ҳажмини кескин қисқартириб бориш ва сифатсиз 
маҳсулот ишлаб чиқаришнинг олдини олиш учун чора-тадбирлар 
ишлаб 
чиқиш 
ҳам 
корхона 
(компания) 
ёки 
ташкилот 
раҳбарларининг кундалик режаси бўлиши керак. У ҳолда, корхона 
(компания) 
ёки ташкилот маҳсулот сифатини бошқариш 
фаолиятида ижобий натижаларга эришиши мумкин. 
Сифатни бошқариш халқаро тизимларининг миллий сифат 
тизимларидан фарқи ҳам айнан юқорида кўрсатиб ўтилган мақсад 
ва вазифаларни назарда тутишидадир. 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


234 
Кўп ҳолларда маҳсулот (хизмат) сифатини таъминлаш 
қуйидаги омилларга боғлиқ бўлади: 

корхона (компания) ёки ташкилотнинг сифатни 
таъминлашга эришган даражаси ҳамда сифат соҳасидаги 
сиёсатининг мақсади; 

сифатни таъминлаш бўйича масъул ходимларнинг 
масъулиятликни сезиш даражалари; 
- техник, технология, маъмурий, инсоний, ижтимоий ва 
тарбиявий тадбирлар комплексида сифатга бевосита ёки билвосита 
таъсир этувчи омилларни тўлиқ қамраб олиш ва бошқалар. 
Демак, ҳар бир ишлаб чиқариш корхонаси (компанияси) 
сифатни доимо таъминлаш ва унга самаралироқ раҳбарлик қилиш 
мақсадида умумий тизимга эга бўлиши шарт ва у корхона (компания) 
сифатини бошқариш бўйича белгиланган мақсадга эриш учун хизмат 
қилишга қаратилиши керак. Сифатга умумий раҳбарлик қилиш 
тизимининг мазмуни эса корхона (компания) фаолияти йўналиши, 
ишлаб чиқарилаётган маҳсулот тури, ишлаб чиқариш технологияси ва 
маҳсулот ассоритиментининг мураккаблигига боғлиқ бўлади. 
Маълумки, корхона (компания) ёки ташкилотнинг умумий 
мақсади ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини белгиланган 
даражасига эришиш ва уни сақлаб туришига қаратилган бўлади. 
Бунинг учун корхона (компания) ёки ташкилот ўзидаги мавжуд 
техник, технология, инсоний ва бошқа ресурсларини тўғри 
режалаштириши ва улардан самаралироқ фойдаланиши керак. 
Булардан ташқари корхона (компания) ёки ташкилот ўзи ишлаб 
чиқараётган маҳсулот (хизмат)нинг юқори сифатли эканлиги ва бу 
сифатни сақлаб тура олиш имкониятига эга эканлиги тўғрисида 
истеъмолчида ишонч ҳосил билдира олишига эришиш керак. Бу 
муаммоларнинг ечими маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхона 
(компания) ёки хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг сифатга умумий 
раҳбарлик қилиш тизими билан тўғридан-тўғри ўзаро боғлиқ. Шунинг 
учун ҳам маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхона (компания) ёки хизмат 
кўрсатувчи ташкилотнинг сифатга умумий раҳбарлик қилиш 
тизимлари корхона (компания) ёки ташкилот эҳтиёжи ва талаблари 
ҳамда истеъмолчилар эҳтиёжлари ва талаблари билан ўзаро боғлиқ 
бўлиши керак. 
Корхона (компания) ёки компаниянинг сифат тизими сифатга 
умумий раҳбарлик қилиш фаолиятининг асосини ташкил этади ва бу 
асос корхона (компания) ёки ташкилотнинг сифат бўйича сиёсатини 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


235 
амалга ошириш воситаси сифатида қўлланилади ва у бошқаришнинг 
асосий йўналишларидан бири бўлиб ҳисобланади. 
Тизим деганда, бир-бири билан ўзаро муносабатда ва боғлиқ 
бўлган ҳамда маълум бир бутунликни (умумийликни) ҳосил қилувчи 
элементлар тўплами тушунилади ёки тизим - бу умумий белгилари 
бўйича бирлашган қандайдир элементлар ёки бирликлар мажмуидир. 
Демак, тизим дейилганда, бир-бири билан ўзаро узвий 
боғланган элементлар ёки бирликлар тўплами тушунилар экан. 
Тўпламнинг ҳар бир элементи ёки бирлиги эса тизимнинг таркибий 
қисмини ташкил қилади. 
«Тизим» тушунчаси техника ва технология соҳасида график 
шаклида ифодаланади ва у халқаро тажрибада ҳам қўлланилади. 
Ташкилий тузилиш, маъсулиятлар, бажариладиган вазифалар ва 
ишлар, жараёнлар, хом ашё ва инсоний ресурслар маҳсулот сифати 
тизимининг асосий элементлари ҳисобланади. Бу элементларнинг сони 
маҳсулот ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатишда қўлланиладиган 
технология ва жиҳозлар ҳамда асбоб-ускуналарнинг мураккаблиги, 
назорат ва маҳсулот турларига боғлиқ бўлади, чунки бу омиллар 
қанча кенг ва замонавий бўлса, тизим элементлари шунча кўп бўлади. 
ИСО 8402-86 (Качество. Словарь) халқаро стандартида «сифат тизими» 
қуйидагича таърифланади. Сифат тизими - бу сифат бўйича умумий 
раҳбарликни таъминлайдиган ташкилий тизимлар, масъулиятлар, 
ишлар (вазифалар), жараёнлар ва ресурслар мажмуидир. 
Яна бошқа бир талқинда «сифат тизими» қуйидагича 
таърифланади. Cифат тизими - бу биринчи навбатда корхона 
(компания)да истеьмолчига керак бўлган маҳсулотни етказиб бериш 
ёки ташкилотга хизмат кўрсатишга имкон яратиб берувчи ишларни 
ташкил этишдаги муайян усулдир. 
«Сифат тизими» ҳақидаги бу иккала таърифнинг ҳам маъноси 
деярли бир хил, чунки улар биринчидан - сифатли маҳсулот ишлаб 
чиқариш ва уни истеъмолчига етказиб бериш; иккинчидан - 
истеьмолчига яхши ва сифатли хизмат кўрсатиш ва учинчидан сифат 
бўйича умумий раҳбарликни таъминлашга қаратилган. 
Демак, сифат тизими корхона (компания) ёки ташкилотнинг 
сифатни бошқариш бўйича фаолияти, жамият ва истеъмолчилар 
талаблари асосида тузилар экан. 
Жаҳон амалиётида кўпчилик фирмалар ва компаниялар 
ўзларининг таъминловчилари билан аллақачонлар сифат тизимлари 
асосидаги ўзаро муносабатларга ўтишган. 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


236 
Сифатни бошқариш тизимларида «сифат тизими», «тизим» каби 
тушунчалардан ташқари «жамият талаблари», «истеъмолчи», 
«компания», (корхона)», «ташкилот» каби тушунчалар ҳам кўп 
ишлатилади. Ушбу тушунчаларга ИСО 8402-86 (Качество. Словарь) 
халқаро стандартида тўлиқ таърифлар берилган. 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling