1-амалий иш Мавзу: Watermarking ва стегонография тизимлари хусусиятлари Watermarking тизимлари хусусиятлари


Download 22.16 Kb.
bet1/6
Sana18.06.2023
Hajmi22.16 Kb.
#1581619
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1 - амалий иш


1-амалий иш
Мавзу: Watermarking ва стегонография тизимлари хусусиятлари
Watermarking тизимлари хусусиятлари. Ушбу амалий ишида watermarking тизимининг асосий хусусиялари билан танишиб чиқилади. Ушбу хусусиятлар муҳимлиги улар фойдаланилган иловаларга асосан белгиланади. Дастлаб, watermarkingни контент ичида жойлаштириш билан боғлиқ бўлган, самарадорлик, аниқлилик ва фойдали қолдиқлилик хусусиятлари билан танишиб чиқилади.
Самарадорлик (эффективлиги). Ушбу хусусият контент ичида жойлаштирилган watermarkingни аниқлаш даражасини белгилайди. Бошқа сўз билан айтганда, самарадорлик контент ичидаги watermarkingни аниқланиш фоизидир. Албатта, 100 % самарадорликка эга бўлган тизимни қуриш хохишга асосланган бўлиб, унинг ўзгариши бошқа хусусиятларга ўз таъсирини кўрсатади. Масалан, фотостудиялар кунига минглаб расм чоп этиши ва унга муаллифлик ҳуқуқини таъминловчи watermarking белигисини қўйиш керак. Ушбу расмлар учун жуда ҳам юқори аниқлилик даражаси талаб этилган ҳолларда, самарадорлик кўрсаткичи ўз-ўзидан тушиб кетади.
Аниқлилик. Ушбу хусусият ҳақиқий контент (watermarking қўйилмаган) ва watermarking жойлаштирилган контент орасидаги ўхшашлик даражасини белгилайди. Бошқа сўз билан айтганда, watermarking қўйилган контент ҳақиқий контентдан қанчалик кам фарқ қилса, аниқлилик даражаси шунча юқори бўлади.
Бу хусусият кўплаб таъсирларга боғлиқ бўлади. Масалан, аналог узатишларда сигнални сўниши кузатилиб, бунинг натижасида аниқлилик даражаси камайиб кетади. HDTV ва DVD форматлаги контентлар учун эса сифат юқори бўлганлиги сабабли, унинг аниқлилик даражаси юқоридир.
Маълумотнинг фойдали юкламаси (data payload). Бу хусусият контент ичида ёки вақт онида кодланадиган watermarking битлари сони билан белгиланади. Ушбу қўшиладиган watermarking битлари сони фойдаланилган иловага боғлиқ бўлиб, масалан, расмларда бир нечта битни ташкил этса, аудио маълумотлар учун секундига бир нечта битни ташкил этади. Видео контентлар учун эса бу хусусият ҳар бир фреймда қўшилган бир нечта битга тенг бўлади. Агар тизим N битли кодлашдан амалга оширса, унда қўйиладиган 2N турли хабарлардан фойдаланиши мумкин.
Турли иловалар турли узунликдаги watermarking битларини талаб этади. Кўчиришдан назоратлашда, аудио контентлар учун ҳар 10 секундда 4-8 битни талаб этса, видео контентлар учун бу кўрсаткич ҳар беш минутда 4-8 битни ташкил этади. Аммо, ОАВ кўрсатувларида ҳар бир кўрсатувни танитиш учун лавҳанинг 1 секундида камида 24 бит маълумот талаб этилади. Шунинг учун, 24 бит /сек тарзида ифодаланади.
Амалда кўплаб иловалар детекторлар иккита вазифани бажариши кераклигини талаб этишади. Биринчиси, watermarking борлигини билдирувчи ва иккинчиси унинг мавжуд эмаслигини билдирувчи белгилардир. Бунда watermarking мавжудлиги 2N турли маълумотлар билан белгиланса, мавжуд эмаслиги эса 2N+1 белги (watermarking йўқ) орқали аниқланади.

Download 22.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling