1-амалий иш Мавзу: Watermarking ва стегонография тизимлари хусусиятлари Watermarking тизимлари хусусиятлари


Кўркўрона ёки мақсадли стегонотаҳлил


Download 22.16 Kb.
bet6/6
Sana18.06.2023
Hajmi22.16 Kb.
#1581619
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1 - амалий иш

Кўркўрона ёки мақсадли стегонотаҳлил. Стегонотаҳлилда икки турдаги таҳлил, кўркўрона (умумий) ва мақсадли (бир стегенаграфик алгоритм таҳлилига мўлжалланган) таҳлилларга бўлинади. Кўркўрона ёки умумий стегонотаҳлил тури барча турдаги стегонаграфия алгоритмларига қўллаш имконияти мавжуд бўлиб, камчилиги эса кам фойдалали эканлиги.
Мақсадли стегонотаҳлил усули айнан бир стегнонографик усул учун ишлаб чиқилган бўлиб, шу алгоритм учун катта натижа беради. Камчилиги сифатида эса бошқа турдаги алгоритмларда фойдаланиш имконияти йўқ.
Статистик аниқлаб бўлмаслик. Стегонографияда муҳим хусусиятлардан бири бу – махфий маълумотни яшириш бўлиб, бузғунчи томонидан буни аниқлаш имконияти мавжуд бўлмаслигидир.
Ҳозирда яратилаётган стегонографик алгоритмларга бузғунчига контент маълум бўлганда ҳам махфий маълумотни аниқлаб бўлмаслик талаби қўйилади. Бу унинг статистик аниқлаб бўлмаслик хусусиятини белгилайди.
Ёлғондан аниқлаш даражаси (False Alarm Rate). Рақамли watermarkingда ёлғондан аниқлаш даражаси мавжуд бўлиб, у детектор томонидан watermarking бўлмаган ҳолда ҳам уни мавжуд деб топиш даражасини кўрсатади. Худди шунга ўхшаш стеноготаҳлилда ҳам ёлғондан аниқлаш ёки ёлғондан хабар бериш кўрсаткичи мавжуд бўлиб, у контент ичида махфий маълумот яширинмаган ҳолда ҳам уни мавжуд деб кўрсатиш даражасини кўрсатади. Агар ушбу кўрсаткич жуда катта бўлганда тизим ишлаши секинлашади, яъни, таҳлил қилиниши керак бўлган ресурслар кўпайиб кетади. Шунинг учун ушбу кўрсаткични эҳтиёткорлик билан танлаш талаб этилади.
Бардошлилик. Рақамли watermarkingда бардошлилик тушунчаси контентда қўйилган watermarkingни контент турли ўзгаришларга учраган тақдирда ҳам ўзгармаслиги билан белгиланади. Стегонографияда барча маълумот алмашиниш тизимлари рақамли олиниши сабабли, ушбу ўзгаришлар кузатилмайди. Масалан, маълумот интернет тармоғи орқали узатилганда у ўзгармармаган ҳолда қабул қилувчига етказилади.
Хавфсизлик. Watermarkingда хавфсизлик тушунчаси кутилмаган таҳдидларга қарши тура олиш қобиляти билан белгиланса, стегонографияда ҳам қуйидаги учта турдаги таҳдид фарқланади:

  • Пассив

  • Актив

  • Зараркунанда.

Пассив таҳдидда бузғунчи орадаги алоқани фақат кузатиш имкониятига эга бўлади. Актив таҳдидда бевосита иштирок этиб, контентни сиқиш ёки унинг сифатини пасайтириш каби ишларни амалга оширади. Зараркунанда туридаги таҳдидларга яширинган маълумотни ўчириб ташлаш, ёки томонларни қардсизлинтирадиган таҳдидлар киради.
Кўплаб стегонографик адабиётларда хавфсизлик деганда яширинган маълумотни аниқлаб бўлмаслик даражаси тушинилади.
Стего калит. Стего калит стегонографияда барчага очиқ бўлган стегонографик алгоритмлари учун фойдаланилиб, маълумотни яшириш фойдаланилган калитга боғлиқ бўлади. Калит номалум бўлган ҳолда, алгоритм маълум бўлсада яширинган маълумотни топиш имконияти мавжуд бўлмайди.


Назорат саволлари

  1. Рақамли watermarking тизими хусусиятлари.

  2. Стегонаграфия ва стегонотаҳлил хусусиятлари.

Download 22.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling