1-амалий иш Мавзу: Watermarking ва стегонография тизимлари хусусиятлари Watermarking тизимлари хусусиятлари


Стегонография ва стегонотаҳлил тизимларининг хусусиятлари


Download 22.16 Kb.
bet5/6
Sana18.06.2023
Hajmi22.16 Kb.
#1581619
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1 - амалий иш

Стегонография ва стегонотаҳлил тизимларининг хусусиятлари. Стегонаграфия ва стегонотаҳлил соҳадари бир-бирига қарама-қарши соҳалар саналиб, стегонография соҳаси маълумотни алоқа каналларида яшириш усуллари билан шуғулланса, стегонотаҳлил соҳаси эса алоқа каналларидан яширинган маълумотни аниқлаш билан шуғулланади. Watermarking тизимида эса маълумот одатда мавжуд, билинмас бўлади ва у ноқонуний фойдаланишдан чеклашда фойдаланилади.
Стегонография ва стегонотаҳлил усули эса watermarking тизимларидан фарқ қилиб, маълумотни унга боғлиқ бўлмаган маълумот орқасига яширинилади. Шунга кўра, унинг хусусиятлари ҳам рақамли watermarking тизимлари хусусиятларидан фарқ қилади.
Яшириш эффективлиги. Бу хусусият рақамли watermarking тизимларида детектор аниқлашида вужудга келадиган ҳатолар билан белгиланса, стегонографияда эса махфий маълумотни контент ичида қанчалик яширинганлик даражаси билан белгиланади.
Аниқлилик. Ушбу хусусият стегонография учун дастлабки муҳим хусусият саналмайди. Контент ўзгартирилган тақдирда ҳам, яширинган маълумотни аниқлаш мумкин. Сабаби, яширинган маълумот контентга боғлиқ эмас. Контент фақат махфий маълумотни яширишга ҳаракат қилади. Стегонографияда контент ҳеч қандай аҳамият касб этмайди. Бошқа томондан стегонотаҳлилчи учун контентни бошқариш имконияти мавжуд эмас.
Стегонаграфик қобилят, яшириш қобиляти. Яшириш қобиляти берилган контентга кўпи билан яшириниши мумкин бўлган махфий маълумотнинг битлардаги ўлчами. Стеганографик қобилят берилган контентга бузғунчи била олмаслиги учун кўпи билан яшириниши керак бўлган махфий маълумотларнинг битлардаги ўлчами.
Кўнкўрона ва информатив (билиб туриб) ажратиш. Стегонаграфияга оид адабиётларда яширинган маълумотни кўркўрона ва информатив тарзда ажратиб олиш мавжуд эмас. Бу тасдиқ қабул қилувчига ҳақиқий контент маълум бўлмаслиги ҳолатида ўринли бўлади. Амалда эса бу ҳол кузатилмайди. Масалан, қонуний маълумот алмашинувчилар, Алиса ва Бобга олдиндан келишилган контентлар сифатида фойдаланиши керак бўлган расмлар мавжуд. Бу ҳолда, информатив ажратиш усули фойдали бўлиши мумкин. Сабаби, иккала томон орасида келишилган контентлар мавжуд ва улар маълумотни кучли яширишни амалга оширмайди. Натижада фойдаланувчи яширинган маълумотни осонгина аниқлай олади. Бузғунчига эса буни аниқлаш имконияти камаяди.

Download 22.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling