Шаблон презентации "Рабочий стол"


Download 1.15 Mb.
Sana27.03.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1298818
Bog'liq
1-амалий машғулот

1-амалий машғулот. ВЕБИНАР, ОНЛАЙН МАЪРУЗА, «BLENDED LEARNING», «FLIPPED CLASSROOM» ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ АМАЛИЁТГА ЖОРИЙ ЭТИШ. МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМ ПЛАТФОРМАЛАРИ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИБ, ТАЪЛИМ ЖАРАЁНЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

Ишнинг мақсади

Ишнинг мақсади - Вебинар, онлайн маъруза, «blended learning», «flipped classroom» технологияларини амалиётга жорий этиш, масофавий таълим платформалари ва улардан фойдаланиб, таълим жараёнларини ташкил этиш бўйича билим ва кўникмаларни такомиллаштириш.

Вебинар (“webinar” инглизча сўз бўлиб “Web-based seminar” сўз бирикмасининг қисқартирилган кўриниши бўлиб, вебга асосланган семинар, тренинг маъноларини англатади) – онлайн семинар, маъруза, тақдимотларни жонли режимда веб технологиялар ёрдамида ташкил этиш

Вебинарлар трансляциясини ташкил этиш

Бепул вебинар ўтказиш усуллари


1-усул. YouTube + YouTube + YouTube
2-усул. YouTube + YouTube + Веб-сайтларга жойлаштириш
3-усул. OBS + YouTube + YouTube
4-усул. Zoom + Zoom + Zoom
5-усул. Zoom + YouTube + YouTube

BLENDED LEARNING

Аралаш таълим (Blended Learning) – бу шундай таълим концепциясики, унда ҳам аудиторияда, ҳам онлайн равишда ўқув машғулотлар ташкил этилади. Ўқув машғулотининг ушбу турида таълим олувчилар аудиториядан ўқитувчи билан юзма-юз кўришиб таълим олиши ва аудиториядан ташқарида онлайн равишда масофали таълим тизимлари орқали мустақил равишда таълим олиши мумкин.

FLIPPED CLASSROOM


Flipped learning – бу аралаш таълимнинг бир шакли бўлиб, таълим олувчиларни пассив, зерикарли ҳаракатини янги кўринишга ўтказувчи таълим концепцияси. Ушбу таълимда таълим олувчи уй вазифаси сифатида видео-маърузани тармоқ орқали кўради ва назарий материални мустақил ўзлаштиради, аудиторияда эса ўқитувчи билан ҳамкорликда амалий топшириқларни бажаради.

Ўқитишнинг анъанавий ва Flipped learning шакллари

Flipped learningда Блум таксономияси

Масофавий таълим платформалари


Moodle – инглизча сўзларнинг аббревиатураси бўлиб M odular Object Oriented Learning Environment - модулли объектга йўналтирилган диDynamicнамик ўқитиш муҳити деб таржима қилинади. Тизим асосан ўқитувчи(лар) ва талаба(лар) ўртасида ўзаро (билим олиш) муносабатини ташкиллаштиришга йўнатирилган.

Амалий вазифалар


1-вазифа. Исталган мавзу бўйича анъанавий ва онлайн маъруза сценарийсини ишлаб чиқинг ва Венн диаграммаси асосида солиштиринг.
2-вазифа. Исталган мавзу бўйича анъанавий, аралаш таълим (blended learning) ва тескари таълим (flipped classroom) бўйича машғулот сценарийсини ишлаб чиқинг ва инфографика асосида ёритиб беринг ва солиштиринг.

Амалий вазифалар


3-вазифа. Келтирилган расмга ҳар бир бандига + (биламан, ишлатаман) ёки – (билмайман, ишлатмайман) белгиларини кўйиб чиқинг.
MOODLE -Modular Object Oriented Dynamic Learning Environment (модулли объектга йўналтирилган динамик ўқитиш муҳити).

Амалий вазифалар


4-вазифа. Берилган матнни ИНСЕРТ технологияси асосида ўқиб, + (биламан), - (менинг билимимдан фарқ қилади), ? (билмайман) ва (билмоқчиман) белгиларини кўйиб чикинг.
Курснинг асосий ресурслари:
    • URL-ссылка (Веб-саҳифа)
    • Пакет IMS
    • Папка (Файллар каталогига ссылка)
    • Саҳифа (Веб-саҳифа)
    • Файл (бирон-бир ҳужжатга ссылка)

Курсларниинг турлари қуйидагилар:
    • Анкета (Survey)
    • Маълумотлар базаси (Database)
    • Глоссарий (Glossary)
    • Топшириқлар (Assignments). Маърузалар (Lesson)
    • Сўров (Quiz)
    • Тест (Choice).
    • Форум (Forum)
    • Чат (Chat)

Фойдаланилган адабиётлар ва интернет ресурслар:

  • А.Э.Обидов. Педагог кадрларни малакасини ошириш жараёнларини вебинар технологияси асосида такомиллаштириш. Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация. Тошкент шаҳри – 2020 йил.
  • Means, B., Toyama, Y., Murphy, R., Bakia, M., & Jones, K. (2010, September). Evaluation of Evidence-Based Practices in Online Learning: A Meta-Analysis and Review of Online Learning Studies.
  • О.М.Локша, А.А.Варновская. К вопросу использования реверсивного обучения. Развитие современного образования: теория, методика и практика. Сборник материалов IV Международной научно-практической конференции. https://interactive-plus.ru/e-publications/e-publication-130.pdf c.210-211
  • https://zillion.net/ru/blog/375/blended-learning-pieriekhod-k-smieshannomu-obuchieniiu-za-5-shaghov
  • https://www.udemy.com/moodlefree/
  • http://uio.csu.ru/static/moodle/index.html
  • https://elearningindustry.com/blended-learning-vs-flipped-learning-can-tell-difference

Эътиборилар учун рахмат!


Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling