Мавзу: Қитъа платформалари


Download 76.19 Kb.
bet1/5
Sana21.11.2023
Hajmi76.19 Kb.
#1793321
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Қитъа плат.

МАВЗУ: ҚИТЪА ПЛАТФОРМАЛАРИ

РЕЖА

1. Континентал платформалар

2. Қадимги платформалар пойдеворларининг ички тузилиши.

3. Платформалар пойдеворининг юзаси ва чўкинди қопламасининг структуравий элементлари.

4. Платформаларнинг ривожланиш босқичлари.

Қитъа платформалари (кратонлар) ёки қитъаларнинг ядролари улкан майдонларни эгаллайди (млн. км. кв.) Улар типик қитъа пўстидан ташкил топган, ўртача 35-45 км қалинликка эга. Бундай жойларда литосфера 150-200 км гача қалинликка эга бўлиб, изометрик шаклга эга. Платформа майдонларининг кўпчилик қисми метаморфизмга учрамаган чўкинди қоплама билан ёпилган (3-5 км), чуқур чўкмаларда 10-12 км., Каспий пастлигида эса, 20-25 км.гача. Платформа қопламаси таркибига платобазальтлар хам кириши мумкин. қопламаси учрамайдиган майдонларда юзаликка метаморфизмга учраган жинслар ва интрузив тоғ жинслари чиқиб қолади. Платформалар, одатда, паст-текислик рельефига тўғри келади. Баъзи қисмлари эпиқитъа денгизлар билан қопланиши мумкин: Болтиқ, Оқ, Азов денгизлари. Платформалар учун паст сейсмиклик, вулқон жараёнларининг йўқлиги ёки кам намоён бўлиши хосдир. Умуман олганда-платформалар қитъаларнинг энг тинч ва мустаҳкам қисмларидир.

  • Қитъа платформалари (кратонлар) ёки қитъаларнинг ядролари улкан майдонларни эгаллайди (млн. км. кв.) Улар типик қитъа пўстидан ташкил топган, ўртача 35-45 км қалинликка эга. Бундай жойларда литосфера 150-200 км гача қалинликка эга бўлиб, изометрик шаклга эга. Платформа майдонларининг кўпчилик қисми метаморфизмга учрамаган чўкинди қоплама билан ёпилган (3-5 км), чуқур чўкмаларда 10-12 км., Каспий пастлигида эса, 20-25 км.гача. Платформа қопламаси таркибига платобазальтлар хам кириши мумкин. қопламаси учрамайдиган майдонларда юзаликка метаморфизмга учраган жинслар ва интрузив тоғ жинслари чиқиб қолади. Платформалар, одатда, паст-текислик рельефига тўғри келади. Баъзи қисмлари эпиқитъа денгизлар билан қопланиши мумкин: Болтиқ, Оқ, Азов денгизлари. Платформалар учун паст сейсмиклик, вулқон жараёнларининг йўқлиги ёки кам намоён бўлиши хосдир. Умуман олганда-платформалар қитъаларнинг энг тинч ва мустаҳкам қисмларидир.
  • Платформалар ҳақидаги тушунча ХIХ аср охирларида пайдо бўлган. Типик платформалар қадимги эртатокембрий пойдеворли турларидир ва фақат уларгагина кратон атамасини қўллаш мумкин.
  • Қадим платформаларга Шимолий Америка, Шарқий Европа, Сибир, Хитой-Корея, шимолий тармоқни ташкил қилувчилари. Жанубий тармоқда- Жанубий Америка, Африка, Ҳиндистон, Австралия, Антарктида ва Жанубий Хитой оралиқ қисмидаги платформалар. Қадим платформалар пойдеворлари архей эртапротерозой ётқизиқларидан иборат. Улар одатда чуқур метаморфизмланган (амфиболит, гранулит метаморфизм фациялари) ва таркибининг асосий қисмини гнейслар, кристаллик сланецлар ташкил этади. Уларнинг юқори қисмларида бўйлама сейсмик тўлқинларнинг тарқалиш тезлиги 6,0-6,5 км/сек.

Download 76.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling