Ёш платформалар материклар тузилишида нисбатан камроқ (5%) майдонларни эгаллайди ва қадим платформаларнинг чет қисмларида ёки улар оралиғида (Ғарбий-Сибир) жойлашади. Ёш платформалар пойдевори асосан фанерозой чўкинди-вулканоген ётқизиқларидан иборат, улар паст даражали (яшил сланец фацияси) метаморфизмга учраган. Мазкур пойдевор қадим платформалардагидек кристаллик деб номланмасдан, бурмаланган деб юритилади. Пойдеворнинг бурмаланишини якунланиш даврига қараб, ёш платформалар эпикаледон, эпигерцин, эпикиммерий турларига ажратилади. Ёш платформаларнинг қопламалари эпикиммерийда юра-бўр-тўртламчи давр, эпигерцин-юқори пермдан бошланади, эпикаледонда эса, юқори девондан бошланувчи ётқизиқлардан ташкил топган бўлади. - Ёш платформалар материклар тузилишида нисбатан камроқ (5%) майдонларни эгаллайди ва қадим платформаларнинг чет қисмларида ёки улар оралиғида (Ғарбий-Сибир) жойлашади. Ёш платформалар пойдевори асосан фанерозой чўкинди-вулканоген ётқизиқларидан иборат, улар паст даражали (яшил сланец фацияси) метаморфизмга учраган. Мазкур пойдевор қадим платформалардагидек кристаллик деб номланмасдан, бурмаланган деб юритилади. Пойдеворнинг бурмаланишини якунланиш даврига қараб, ёш платформалар эпикаледон, эпигерцин, эпикиммерий турларига ажратилади. Ёш платформаларнинг қопламалари эпикиммерийда юра-бўр-тўртламчи давр, эпигерцин-юқори пермдан бошланади, эпикаледонда эса, юқори девондан бошланувчи ётқизиқлардан ташкил топган бўлади.
- Бурмаланган пойдевор ва қоплама оралиғида, оралиқ комплекси бўлиб, улар одатда айрим чўкмаларни тўлдиради. Оралиқ комплекси ётқизиқлари пойдевордан метаморфизмга учрамаганлиги ва гранитлар йўқлиги билан фарқ қилади. қопламадан эса, ётқизиқлар зичлиги ва номослиги билан ажралиб туради. Мазкур комплекс ётқизиқлари, асосан, бўлакли молассимон, ёки бўлакли-вулканоген тоғ жинсларидир, улар ороген босқичидан эрта платформа босқичига ўтишда ҳосил бўлади.
Қадимги платформалар пойдеворларининг ички тузилиши. - Юқорида айтиб ўтилганидек қадимги платформаларнинг тузилишида архей ва қуйи протерозой ётқизиқлари асосий рол ўйнайди. Пойдеворни ўрганиш маълумотлари шуни кўрсатадики, улар одатда улкан блокли тузилишга эга. Блоклар, юқорида кўриб ўтилган ҳаракатчан минтақалардан фарқ қилади, платформаларда ўзига хос структуравий элементлар мавжуд.
- Архейда иккита асосий структуравий элемент мавжуд гранит-яшилтош ҳудудлари ва гранулит-гнейс минтақалари.
- Гранит-яшилтош ҳудудлари, улкан, юзлаб км.га чўзилган, майдонларни эгаллайди, таркиби асосан кам метаморфизмланган асосий вулканитлар ва қисман чўкинди ётқизиқлардан иборат. Яшилтош худудларда бурмали, параллел чизиқли тузилишга эга минтақалар кузатилади.
- Минтақаларнинг узунлиги юзлаб баъзида минглаб км., кенглиги ўнлаб км. дан юз км. ларгача боради. Яшилтошли минтақалар барча қитъаларда кузатилади (Канада, Жанубий Африка, Австралия, Ҳиндистон, Кола ярим ороли, Украина, Алдан қалқонлари). Яшилтошли минтақалар қўндаланг кесимида бурмаланиш ва сурилишлар (надвиг) билан мураккаблашган синклинор структурага эга. Уларни тулдириб турувчи чўкинди-вулканоген қаватнинг қалинлиги 10-15 км гача етади. Бундай майдонлар уч қаватли тузилишга эга: пастки қисми-асосан асосий, қисман ўта асосли тоғ жинсларидан иборат; ўрта қисми-ўрта ва нордон таркибли дацит, риолитларгача бўлган эффузивлар ва пирокластлар, юқори қисми эса бўлакли чўкинди жинслардан ташкил топган бўлади. Яшил тошли минтақаларни асосий қисми 3,5-2,5 млрд. йил оралиғида вужудга келган.
Do'stlaringiz bilan baham: |