Мавзу: Қитъа платформалари


Download 76.19 Kb.
bet5/5
Sana21.11.2023
Hajmi76.19 Kb.
#1793321
1   2   3   4   5
Bog'liq
Қитъа плат.

Қадимги платформаларда плита босқичи 500-600 млн. йил давом этган ва бу вақт мобайнида уларнинг структуравий тузилиши бир неча бор ўзгарган. Мазкур ўзгаришлар хар бир цикл чегараларига тўғри келади. “Карпинский қоидасига” биноан хар бир тектоник циклда ҳаракатчан минтақаларга яқин худудда энг катта чўкиш кузатилади.

  • Қадимги платформаларда плита босқичи 500-600 млн. йил давом этган ва бу вақт мобайнида уларнинг структуравий тузилиши бир неча бор ўзгарган. Мазкур ўзгаришлар хар бир цикл чегараларига тўғри келади. “Карпинский қоидасига” биноан хар бир тектоник циклда ҳаракатчан минтақаларга яқин худудда энг катта чўкиш кузатилади.
  • Платформаларда энг кенг тарқалган магматизмнинг намоёндалари бу трапп мажмуасидир. Улар толеитли платобазальтлар қопламаларидан иборат. Қитъа толеитли базальтлар ўрта-океан базальтларидан юқори ишқорийлиги, айниқса К2О кўплиги билан фарқ қилади. Интрузив траппли формация долерит, габбро-долерит ва габбро-диабаз силлари ва дайкаларидир. Трапп мажмуасининг тарқалиш вақти биринчидан рифей ва венд бўлиб суперқитъаларнинг парчалинишига тўғри келади, иккинчидан қуйи палеозой ва мезозойдир.
  • Ишқорли базальт мажмуаси эффузив ва интрузив формациялардан иборат. Эффузив тури-трахибазальтлар, интрузив формациялари; нефелинли сиенитлар, ишқорли гранитлар ва карбонатитларнинг халқасимон плутонларидир.
  • Кимберлитли интрузив формация-ишқорли базальтларга яқин, ер ёриқлари бўйлаб ва улар кесишган жойларида трубкалар, дайкалар шаклида кузатилади. Кимберлит формациялари, асосан -Сибир платформаси, Жанубий ва Ғарбий Африка худудларида тарқалган.

Назорат саволлари

  • Қадим ва ёш платформалар деб қандай структураларга айтилади?
  • Қадим платформалар (кратонлар) ички тузилишига таъриф беринг.
  • Платформалар ривожланиши босқичлари.
  • Платформалар қопламасида қандай чўкинди формациялар иштирок этади?
  • Платформаларда магматизм қандай намоён бўлади?

Download 76.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling