Таълим doc
Download 1.71 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu.uz-ПАТЕНТШУНОСЛИК, ЛИЦЕНЗИЯЛАШ
PDF created with pdfFactory Pro trial version www.pdffactory.com 38 3. Фойдали моделлар мазмуни, тушунчаси ва кўриниш ҳоллари Фойдали модел қонунга асосан, қурилмаларнинг конструктив бажарилишига тушунилади. Агар, фойдали модел ҳақиқатан ҳам янги бўлса, унга қонунга асосан ҳуқуқий ҳимоя патент кўринишида Патнент идораси томонидан беш йил муддатга берилади. Фойдали моделнинг патентга лаёқатлилик шартлари “Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 7-моддасида келтирилган. Жумладан, шундай дейилган: Агар фойдали модель сифатида кўрсатилган объект янги бўлса ва уни саноатда қўллаш мумкин бўлса, у ҳуқуқий муҳофаза қилинади. Агар фойдали моделнинг муҳим белгилари мажмуи техника тараққиёти даражасидан маълум бўлмаса, у янги деб ҳисобланади. Техника тараққиёти даражаси талабномада кўрсатилган фойдали модель амалга ошириши мумкин бўлган вазифаларни бажара оладиган воситалар ҳақидаги Ўзбекистон Республикасида ҳамма фойдалана оладиган барча маълумотларни, шунингдек уларни қўллашга доир маълумотларни ўз ичига олади. Фойдали модель, агар ундан амалда фойдаланиш мумкин бўлса, саноатда қўллаш мумкин деб ҳисобланади. Фойдали моделга тааллуқли ахборотнинг муаллиф, талабнома берувчи ёки улардан бевосита ёхуд билвосита шу ахборотни олган ҳар қандай шахс томонидан оммавий тарзда ошкор этилиши, агар фойдали моделга патент бериш ҳақидаги талабнома ахборот ошкор этилган санадан эътиборан кўпи билан олти ой ичида Патент идорасига топширилган бўлса, фойдали моделнинг патентга лаёқатлилигини тан олишга таъсир кўрсатадиган ҳолат сифатида эътироф этилмайди. Бунда ушбу ҳолни исботлаб бериш вазифаси муаллиф, талабнома берувчи зиммасида бўлади. Қурилманинг конструктив йўл билан бажарилиши фойдали моделларга тааллуқлидир. Ушбу Қонун 6-моддасининг тўққизинчи қисмида кўрсатилган объектлар фойдали моделлар сифатида муҳофаза қилинмайди. PDF created with pdfFactory Pro trial version www.pdffactory.com |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling