Таълим doc


Фирма номини ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/123
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1239791
TuriЛекция
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   123
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПАТЕНТШУНОСЛИК, ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

Фирма номини ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш. Фирма 
номи юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан 
эътиборан, чет эл юридик шахсининг фирма номи эса, чет эл 
юридик шахси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаролик 
муомаласи иштирокчиси сифатида фаолиятни амалга оширишни 
бошлаган санадан эътиборан ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза 
қилинади. 
 
3. Рационализаторлик ишлари ҳақида умумий маълумот 
Рациаонализаторлик талабномасини тузиш ва унинг берилиши 
керак. Рационализаторлик талабномаси нафақат ихтиродан, балким 
ҳар хил кўринишда бериладиган новаторлик ишларидан ҳам, 
ўзининг тузилиши билан фарқ қилади. 
Қуйидаги ижодий таклифлар рационализаторлик иши турига 
кирмайди: 
1. Хўжаликни бошқариш ва ишини ташкил этиш бўйича 
бўлган таклиф. 
2. Илмий-изланиш, лойиҳа, конструкторлик, технологик 
ташкилотлар ва шунга ўхшаш корхона бўлимлари мухандис-техник 
ишчиларининг (ихтиродан ташқари) таклифлари (агар бу 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


88 
таклифлар шу корхоналар бажараётган мавзуда, жараён бўйича 
бўлса. 
3. Ихтиро ва рационализаторлик таклифи тажриба алмашиниш 
тартиби бўйича қўллаш таклифи. 
Албатта, юқорида кўрсатилган таклифлар турлари бўйича 
ҳамма ишлар корхона томонидан инобатга олинади, тақдирланади. 
Лекин буларнинг ҳаммаси корхона раҳбарининг қарорига мувофиқ 
бошқа манбаалардан сарфланади. Ихтиро ёки рационализаторлик 
манбаига кирмайди. 
Худди, шунингдек рационализаторлик таклифлари, агар шу 
корхона ишини тасдиқловчи юқори ташкилот раҳбарлари ёки улар 
билан бирга берилса ҳам, қабул қилинмайди, ҳисобланмайди. 
Илмий-техникавий ва илмий ишчиларнинг таклифлари
қуйидаги вақтда рационализаторлик таклифларини қабул қилишга 
рухсат берилади: 
1. Бу ишчилар томонидан ишлаб чиқилган лойиҳаларни ишчи 
чизмалар ёки техникавий лойиҳалар тасдиқлангандан сўнг берилса; 
2. Агар конструктив иш бўлса, асосий намунани серияда қабул 
қилингандан сўнг берилса; 
3. Агар технологик жараён бўлса, маълум тартибда 
эксплуатацияга қабул этилгандан сўнг берилса. 
Умуман, берилган таклифлар лойиҳани, конструкция ва 
технологик жараённи техникавий тавсифини яхшиласа, бундай 
таклифлар қабул қилиниб маълум тартибда рағбатлантирилади. 
Худди шунингдек, таклифларда аниқ техникавий ечим 
бўлмаса ҳам, бундай таклифлар рационализаторлик таклифи 
сифатида қабул қилинмайди. 
Рационализаторлик таклифлар тузилгандан сўнг, қайси 
корхонада ишлатиладиган бўлса, шу корхонага берилиши керак. 
Рационализаторлик 
таклиф 
тушгандан 
сўнг 
чуқур 
текширилиши ва шу корхона профилига тўғри келиш-келмаслиги 
аниқланиши керак. Агар текшириш натижалари ижобий бўлса, сўнг 
рационализаторлик таклифнинг аризаси расмий равишда қабул 
қилиниб, регистрация этилади. Агар текшириш натижаси ижобий 
бўлмаса, сабаби тушунтирилиб, ариза қайтарилиб берилади. 
Кўп ҳолда, аризани қайси ташкилотга берилиши ҳақида 
тушунмовчилик бўлиши мумкин. Шунинг учун норматив актларда 
бу ҳақда аниқ кўрсатмалар берилган.
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


89 
Масалан, 
маҳсулотни 
такомиллаштиришга 
қаратилган 
таклифлар, фақат шу маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи корхонага 
берилиши керак, яъни бу маҳсулотларни қўлловчиларга эмас. 
Худди шунингдек, ишлаб чиқариш услубини ўзгартиришга 
тааллуқли рационализаторлик таклиф, шу таклиф муаллифи ким 
бўлса ҳам, унга боғлиқ бўлмаган ҳолда подрядчикга (ишга ёлланган 
корхонага) берилади. 
Қабул қилинган ариза албатта махсус китобда қабул қилинган 
куни кўрсатилиб, регистрация қилиниши керак. Регистрация 
қилинишнинг моҳияти, кўриб чиқиш учун қабул қилинганлигини, 
шаклларини биринчи бўлиб берилганлигини тасдиқласа, шу билан 
бирга корхонанинг ушбу аризани кўриб чиқишини жавобгарлигини 
оширади, шу кундан бошлаб аризани кўриб чиқиш вақти саналади, 
умуман олганда, ариза - таклифларни регистрация қилинган кундан 
бошлаб ушбу ҳужжат расмий ҳисобланади ва муаллиф уни қайтиб 
ололмайди. 
Бериладиган ёзма аризада рационализаторлик таклифнинг 
мазмуни ёзиб берилади. Агар керак бўлса, аризага қўшимча 
равишда чизмалар, схемалар ёки эскиз, расмлар берилиши мумкин. 
Умуман олганда, берилган ёзма тушунтириш хати ёрдамида, 
қилинган таклиф амалиётда тадбиқ этиши мумкин бўлсин.
Давлат ихтиро комитети томонидан, рационализаторлик 
таклиф аризаси ва шунга боғлиқ берилган бошқа ҳужжатлар 
формаси ишлаб чиқилган. Аризага фақат битта техникавий ечим 
берилади. Агар берилган аризада бир нечта техникавий ечим 
ҳақида ёзилган бўлса, муаллифга 15 кунлик муҳлат бериладики, бу 
вақтда муаллиф, ҳар бир техникавий ечим бўйича, алоҳида-алоҳида 
ариза тайёрлаб бериши керак. Лекин, биринчилик вақти, биринчи 
биргаликда берилган ариза бўйича ҳисобланади. 
Корхона аризани қабул қилинганлиги тўғрисида беш кун 
муҳлат ичида, муаллифга маълумотнома бериши керак. 
Берилган ариза-таклифларни кўриб чиқиш вақтида, муаллиф 
қўшимчалар киритиши ёки ўзгартиришлар киритиши ҳуқуқига эга. 
Лекин қилинган ўзгартиришлар ариза - таклиф моҳиятини 
ўзгартирмаслиги лозим. 
Агар бериладиган ариза - таклиф, амалиётда қўлланилаётган 
бўлса, унда муаллиф фақат уч ойдан сўнг ариза-таклиф бериши 
мумкин. 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


90 
Ариза-таклифни тўла кўриб чиққунга қадар, муаллифлар
муаллифлар сонини кўпайтириши ёки камайтириши ҳам мумкин. 
Берилган ариза таклифларни кўриб чиқиш муддати: корхоналар 
учун 15 кун, вазирлик учун эса 1,5 ой, келиб тушган кундан бошлаб 
ҳисобланади. 
Агар берилган ариза-таклиф бошқа корхоналарга ҳам 
ишлатилиши мумкинлиги аниқланса, унда корхона 3 ойлик 
муддатда юқори ташкилотларга хабар бериши керак.
Ариза-таклиф кўриб чиқилгандан сўнг унинг натижасида 
қуйидаги қарорлар қилиниши лозим: таклифни рационализаторлик 
таклиф деб уни қўлланилиши ҳақида ёки тажриба ўтказиш ва 
текшириш ёки қайтарилиши албатта сабабларини кўрсатилган 
ҳолда таклифнинг қабул қилинганлиги ёки қайтарилганлиги 
ҳақидаги қарор техник, илмий кенгашларда кўриб чиқилса 
мақсадга мувофиқ бўлади. 
Рационализаторлик таклифнинг қабул қилиниши ва унга 
муаллифлик ҳуқуқини берилиши рационализаторлик таклиф 
гувоҳномаси берилиши билан тасдиқланади. Агар муаллифлар бир 
неча киши бўлса, гувоҳнома ҳам ҳар бир кишига маълум қоидага 
асосан берилади.
Муаллифлик гувоҳномасини шу ариза - таклифни қабул 
қилган корхона томонидан берилади. Агар таклифни бир неча 
корхона қабул қилган ва ўз ишлаб чиқаришда қўлламоқчи ёки 
қўллаётган бўлса, барча корхоналарга алоҳида-алоҳида гувоҳнома 
берилади. 
Агар шу корхоналар вазирлиги томонидан берилса, унда 
корхоналар томонидан берилган гувоҳномалар ўз кучини йўқотади. 
Агар гувоҳнома нотўғри берилган бўлса, унда у тўла ёки 
қисман қайтарилиши мумкин. 
Гувоҳнома нотўғри берилган деб ҳисобланса, унда тўла 
қайтарилади, агарда қисман нотўғрилиги (муаллифлар сонида, 
моҳиятининг бир қисми ва ҳоказо) аниқланса, қисман қайтарилади, 
яъни нотўғри деб топилган хатоликлар ҳисобга олинади ва бекор 
қилинади.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling