Таълим doc


ЭҲМ учун дастур ёки маълумотлар базасини расмий


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/123
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1239791
TuriЛекция
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   123
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПАТЕНТШУНОСЛИК, ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

ЭҲМ учун дастур ёки маълумотлар базасини расмий 
рўйхатдан ўтказиш учун талабнома. Қонуннинг 9-моддаси 
иккинчи қисмига мувофиқ талабнома битта ЭҲМ учун дастур ёки 
маълумотлар базасига тааллуқли бўлиши лозим. 
Талабнома қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим: 
а) ЭҲМ учун дастур ёки маълумотлар базасининг муаллифи 
(муаллифлари) ва номига рўйхатдан ўтказилиш сўраётган шахс 
(бундан буён матнда талабнома берувчи деб юритилади) ҳамда 
уларнинг яшаш жойлари ёки жойлашган манзили кўрсатилган 
ҳолда расмий рўйхатдан ўтказиш учун ариза; 
б) ЭҲМ учун дастур ёки маълумотлар базасини 
индентификация қиладиган материаллар, рефератни ҳам ўз ичига 
олган ҳолда. 
Талабномага 
патент 
божини 
белгиланган 
миқдорда 
тўланганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат ёки патент божини 
тўлашдан озод қилиш ёхуд унинг миқдорини камайтириш учун 
асосларни тасдиқлайдиган ҳужжат илова қилинади. 
ЭҲМ учун дастур ёки маълумотлар базасининг реферати 
қуйидаги муаълумотларни ўз ичига олади: 
а) ЭҲМ учун дастур ёки маълумотлар базасининг номи 
(аризада кўрсатилганидек ҳолда); 
б) ЭҲМ учун дастур ёки маълумотлар базасининг вазифаси
қўлланилиш соҳаси ва функционал имкониятлари очиб берилган 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


94 
аннотация. Аннотациянинг ҳажми 700 та белгидан ошмаслиги 
лозим; 
в) ишлатиладиган ЭҲМнинг типии; 
г) дастур тили (ЭҲМ учун дастурга); 
д) маълумотлар базасини бошқариш тури ва версияси 
(маълумотлар базасига); 
е) операция тизимининг тури ва версияси; 
ж) ЭҲМ учун дастур ёки маълумотлар базасининг машинада 
ўқиладиган шаклдаги ҳажми килобайтларда. 
2. Интеграл микросхемалар топологиялар, селекция 
ишлари тушунчаси, уларни ҳуқуқий ҳимояланиши 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling