Таълим doc


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/123
Sana01.03.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1239791
TuriЛекция
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   123
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПАТЕНТШУНОСЛИК, ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

Топология муаллифи. Ижодий меҳнати билан топологияни 
яратган жисмоний шахс шу топология муаллифи деб эътироф 
этилади. Агар топология икки ёки ундан ортиқ жисмоний 
шахсларнинг биргаликдаги ижодий меҳанти билан яратилган бўлса, 
улар биргаликда муаллифлар (ҳаммуаллифлар) деб эътироф 
этилади. 
Топологияни яратишга шахсан ижодий ҳисса қўшмаган, бироқ 
муаллифга техник, ташкилий ёки моддий ёрдам кўрсатган ёхуд 
топологиядан 
фойдаланиш 
ҳуқуқини 
расмийлаштиришга 
кўмаклашган жисмоний шахслар муаллифлар деб эътироф 
этилмайди. 
Муаллифнинг топологияга бўлган ҳуқуқи бошқа шахсга 
ўтказилмайдиган шахсий номулкий ҳуқуқ ҳисобланади ва қонун 
билан муҳофаза қилинади. 
Топологиядан 
фойдаланиш ҳуқуқи. 
Ҳуқуқ 
эгасига 
топологиядан ўз ихтиёрига биноан фойдаланиш, шу жумладан уни 
тайёрлаш, қўллаш ва тарқатиш мутлақ ҳуқуқи тегишлидир. 
Ҳуқуқ эгаси топологияда, шунингдек шундай топологияни ўз 
ичига олган буюмларда “Т” ҳарфи ёки айланадаги “Т” ҳарфи ёхуд 
бошқача тарзда ифодаланган “Т” ҳарфини жойлаштиради ва бу 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


96 
унинг Ўзбекистон Республикасида муҳофаза қилинишини 
кўрсатади. 
Бир нечта ҳуқуқ эгаларига тегишли ҳуқуқлардан фойдаланиш 
тартиби улар ўртасидаги шартномага биноан белгиланади. 
“Селексия ютуқлари тўғрисида”ги Қонуннинг мақсади 
селекция ютуқларини яратиш, ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва улардан 
фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан 
иборат. 
Асосий тушунчалар. Ушуб Қонунда қуйидаги асосий 
тушунчалар қўлланилади: 
зот – генетик жиҳатдан ўзаро боғлиқ биологик ва морфологик 
хусусиятлари ҳамда белгиларига қараб аниқланадиган ҳайвонлар 
(шу жумладан, паррандалар, ҳашоратлар, ипак қурти) ёки уларнинг 
дурагайлари гуруҳи бўлиб, бу хусусиятлар ҳамда белгиларнинг 
айримлари айнан шу гуруҳга хос бўлади ва уни ҳайвонларнинг 
бошқа гуруҳларидан фарқлаб туради. Зот гуруҳи, зот ичидаги 
(зонал) 
тип, завод типии, завод линияси, зот оиласи, 
партеноклонлар, 
линиялар, 
дурагайлар 
зотнинг 
муҳофаза 
қилинадиган объектларидир; 

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling