Таълим жараёнига замонавий технологик ёндашув зарур омил


Таълим жараёнига технологик ёндашув


Download 285.4 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/14
Sana07.01.2023
Hajmi285.4 Kb.
#1081361
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14
Bog'liq
talim-zharayoniga-zamonaviy-tehnologik-yondashuv-zarur-omil-sifatida

Таълим жараёнига технологик ёндашув 
шартлари. Технологик ёндашув замонавий 
таълим жараёнининг муҳим омилларидан 
саналади. Унинг моҳияти, таркибий асослари 
ва қўлланиш шартларини пухта ўзлаштириш 
ўқитиш жараёнини самарали ташкил этишга 
ёрдам беради. Ўқув материалларининг 
моҳиятига кўра педагогик технологиялардан 
мосини танлаш, уларга мувофиқ тарзда ўқув 
ахборотларини қайта ишлаш педагогик фао-
лиятни жонли, қизиқарли ва жўшқин ташкил 
этишга ёрдам беради.
Таълим жараёнига технологик ёндашув 
қуйидаги асосий шартларга мувофиқ ташкил 
этилади
3
:
1) таълим олиш, муайян назарий ҳамда 
амалий билимларни ўзлаштиришга бўлган 
ижтимоий (ёки шахсий) эҳтиёжларнинг юзага 
келиши;
2) таълим олиш, муайян назарий ҳамда 
амалий билимларни ўзлаштиришга нисбатан 
рағбатнинг уйғониши;
3) ўқувчи – талабанинг ўқув – билиш 
фаолияти мазмунини белгилаш;
4) ўқувчи – талабанинг ўқув-билиш фао-
лиятини бошқаришни йўлга қўйиш омиллари-
нинг мавжудлиги (1-расм).
3
Муслимов Н.А., Рахимов З.Т., Хўжаев А.А., Қодиров 
Ҳ.Ш. Таълим технологиялари. Дарслик. – Тошкент: 
“Ворис” нашриёти, 2019. - 568 б.
40
ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ / ПЕДАГОГИЧЕСКИЕ ТЕХНОЛОГИИ


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2021, 10 (107)
Замонавий педагогик технологиянинг 
функционал тузилмаси бевосита таълим 
жараёнининг моҳиятини тўлақонли ёри-
тишга хизмат қилади. Таълим технологияси-
нинг функционал тузилмасини қуйидагича 
акс эттириш мумкин.
Бугунги кунда таълим олишга бўлган 
рағбат ва унинг мазмуни таълим жараёни 
муваффақиятининг кафолати бўла олади. 
Зеро, яқин ўтмишда ўқувчи-талабаларнинг 
таълим жараёнидаги иштироки наза-
рий билимларни қабул қилиб олувчи 
ва ўзлаштирилган назарий билимлар, амалий 
кўникмаларни намойиш этувчи субъект сифа-
тидаги роли билан кифояланган бўлса, таъ-
лим технологияси талабларига кўра ўқувчи-
талабалар таълим жараёнининг етакчи субъ-
екти, асосий ижрочиси сифатида намоён 
бўлади. Таълим жараёнига технологик ёнда-
шувнинг асосий шартларини келтирамиз 
(1-расм
1
).
Эндиликда ўқувчи-талабалар ўқитувчи 
томонидан узатилаётган ахборот (билим) 
ларни қабул қилмайди. Балки таълим берув-
чининг йўлланмаси, кўрсатмасига мувофиқ 
тавсия этилган ўқув манбалари билан 
мустақил равишда танишиш орқали наза-
рий билимларни ўзлаштиради, ўқитувчининг 
назорати остида амалий кўникма ва мала-
каларни ҳосил қилади. Ўқувчи-талабалар 
1
Муаллиф тадқиқотлари асосида.
мустақил фаолият юритиш, назарий билим-
ларни ўзлаштириш асосида ўзида мустақил 
ва эркин фикрни илгари суриш, далил-
лар келтириш, ўз фикрини ҳимоя қилиш 
лаёқатини тарбиялай олиши, ўз-ўзини танқид 
қилиш, ўз-ўзини баҳолаш сифатларини қарор 
топтира олиши талаб этилади. Давр талаби 
ўқувчи-талабаларни таълим жараёнининг 
суст тингловчиси бўлишдан фаол иштирокчи-
сига айлантиришни тақозо этади.
Таълим олувчининг таълим жараёнидаги 
етакчилик роли қуйидаги педагогик вазифа-
ларни ҳал этиш имкониятини беради
2
:
● ўқувчи-талабаларда 
билимларни 
ўзлаштиришга бўлган ички эҳтиёжни қарор 
топтириш;
● билимларни ўзлаштиришга нисбатан 
онгли ёндашувни ҳосил қилиш;
● ўқувчи-талабаларда мустақил фаолият 
юритиш кўникмаларини шакллантириш;
● ўқувчи-талабаларнинг 
фаоллигини 
таъминлаш;
● ўқувчи-талабаларда 
мустақил 
фикр юритиш, назарий ва амалий билим-
лар моҳиятини таҳлил этиш, улар бора-
сида хулоса чиқариш,умумлаштириш ҳамда 
уларни ўз амалий фаолиятига татбиқ этиш 
кўникмаларини юзага келтириш ва такомил-
лаштириш.
2
Муаллиф тадқиқотлари асосида.

Download 285.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling