Таълим йўналиши 2- курслар учун 2019-2020 ўқув йили учун лаборатория ишларининг услубий кўрсатмалар билан таъминланганлиги ва бажарилиши ҳақида


т/р Ишчи ўқув режаси бўйича лаборатория машғулотлари мавжуд бўлган фанлар номи


Download 35.98 Kb.
bet2/14
Sana17.06.2023
Hajmi35.98 Kb.
#1545000
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
5340500-ҚМБ лаборатория ишлари

т/р

Ишчи ўқув режаси бўйича лаборатория машғулотлари мавжуд бўлган фанлар номи

Ишчи фан дастури бўйича лаборатория ишлари сони

Лаборатория машғулотларига ажратилган соат

Чоп этилган услубий кўрсатма билан таъминланган лаборатория ишлари сони

Лаборатория жиҳозлари билан таъминланган лаборатория ишлари сони

Режалаштирилган лаборатория ишларининг тўлиқ бажарилаётганлари сони

1

Қурилиш материаллари ва буюмлари

21

72

10

12

21

Бу лаборатория ишларини бажариш учун методик кўрсатмалар мавжуд. Лабаратория ишлари 20 та мавзуда бажарилган:


1 Лаборатория иши Физик хоссалар - зичлик, ўртача зичлик, ғоваклик, сув шимувчанлик, иссиқлик ўтказувчанлик, иссиқлик сиғими ва ш.к. аниқлаш. Сурхондарё вилоят қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекцияси аккредитланган синов лабораториясида – 2 соат. Ўлчовли сув идишлари ва намуналар мавжуд.
2. Лаборатория иши Механик хоссалар - сиқилишдаги, эгилишдаги мустахкамлик, едирилиш ва зарбга чидамлиликни, деформатив хоссалар - киришишни, эластиклик мавзуини, сувда шишини аниқлаш. Сурхондарё вилоят қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекцияси аккредитланган синов лабораториясида – 4 соат. Гидравлик пресс, МИИ-100, Педро типидаги гурзи ва сув идишлари мавжуд.
3. Лаборатория иши Керамик материаллари ва буюмлар. Гилтупроқ пластиклигини аниқлаш. Оддий керамик ғиштнинг асосий хоссаларини, нуқсонлари, ўлчамлари, ғоваклигини, сув шимувчанлиги, сиқилишдаги ва эгилишдаги мустахкамлигини, иссиклик ўтказувчанлик коеффициентини аниқлаш. Сурхондарё вилоят қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекцияси аккредитланган синов лабораториясида – 2 соат. Гидравлик пресс, МИИ-100, штангенциркул ва метал халқалар мавжуд.
4. Лаборатория иши Шиша. Шиша буюмлари ва ситаллар. Факультет биносида – 2 соат.
5. Лаборатория иши Минерал боғловчи материаллар. Қурилиш оҳагининг асосий хоссаларини: оҳакнинг сўниш тезлигини аниқлаш. Оҳак таркибидаги сўнмаган заррачалар микдорини аниқлаш. Сурхондарё вилоят қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекцияси аккредитланган синов лабораториясида – 4 соат. Махсус идиш оҳакни сўндириш учун ва элаклар мавжуд.
6. Лаборатория иши Ҳавойи минерал боғловчи материаллар хоссаларини аниқлаш. Қурилиш гипсининг асосий хоссаларини - нормал қуюқлиги, майдалиги, қотишининг бошланиши, охири ва маркасини аниқлаш. Сурхондарё вилоят қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекцияси аккредитланган синов лабораториясида – 2 соат. Суттарда вискозиметри, элак 02, Вика асбоби мавжуд.
7. Лаборатория иши Гидравлик боғловчи материаллар хоссаларини аниқлаш. Портландцементнинг майдалик даражаси, нормал қуюқлиги, қотиш бошланиши ва охири, маркасини аниқлаш. Сурхондарё вилоят қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекцияси аккредитланган синов лабораториясида – 4 соат. 008 элак, Вика асбоби, Гидравлик пресслар мавжуд.
8. Лаборатория иши Бетонлар учун майда тўлдиргич - қумнинг хоссаларини аниқлаш. Тўкма зичлик, зичлик, зарралар орасидаги бўшлик, чанг-лой миқдори, органик қўшимчалар миқдори, йириклик мавзуини аниқлаш. Сурхондарё вилоят қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекцияси аккредитланган синов лабораториясида – 4 соат. Ўлчовли идишлар, тарози ва тошлари, элаклар мавжуд.
9. Лаборатория иши Бетонлар учун йирик тўлдиргич - шағалтош (чақиқгош)нинг хоссаларини аниқлаш. Тўкма зичлик, зичлик, зарралар орасидаги бўшлиқ, чанг-лой миқдори, донадорлик таркиби, цилиндрда сиқилишдаги мустахкамлигини аниқлаш. Сурхондарё вилоят қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекцияси аккредитланган синов лабораториясида – 4 соат. Ўлчовли идишлар, тарози ва тошлари, элаклар, цилиндр идиш мавжуд.
10. Лаборатория иши Енгил бетонлар учун тўлдиргич - керамзитнинг хоссаларини аниқлаш. Сурхондарё вилоят қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекцияси аккредитланган синов лабораториясида – 4 соат. Ўлчовли идишлар ва элаклар мавжуд.
11. Лаборатория иши Оддий оғир, енгил ва ўта енгил бетонлар. Уларнинг таркибини ҳисоблаш. Оғир, енгил, ўта енгил бетон қоришмаларининг хоссаларини аниқлаш. Уларнинг маркасини аниқлаш. Керамзитни хоссаларини аниқлаш. Керамзитбетон таркибини ҳисоблаш ва хоссаларини аниқлаш. Кўпикбетон тайёрлаш ва асосий хоссаларини аниқлаш. Сурхондарё вилоят қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекцияси аккредитланган синов лабораториясида – 4 соат. Гидравлик пресс, МИИ-100 ва қоришмани тайёрлаш учун идиш, кураклар ва элаклар мавжуд.
12. Лаборатория иши Қурилиш қоришмалари. Мураккаб, қуруқ қоришма ва иссиқлик изоляцияси қоришмаси таркибини хисоблаш. Қоришма ва иссиқлик изоляцияси қоришмаси хоссаларини аниқлаш. Қоришма маркасини аниқлаш. Сурхондарё вилоят қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекцияси аккредитланган синов лабораториясида – 4 соат. Намуналар, Гидравлик пресслар мавжуд.
13. Лаборатория иши Гипскартонни ўртача зичлигини аниқлаш ва эгилишга бўлган мустахкамлигини аниқлаш. Сурхондарё вилоят қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекцияси аккредитланган синов лабораториясида – 4 соат. Линейка, штангенциркул, пресс ва намуналар мавжуд.
14. Лаборатория иши Органик боғловчилар. Битумнинг маркаси, юмшаш ҳарорати, игна ботиш чукурлиги ва чўзилувчанлигини, аланга олиш ҳароратини аниқлаш. Сурхондарё вилоят қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекцияси аккредитланган синов лабораториясида – 4 соат. Намуналар, Пенетрометр ва сувли ванналар мавжуд.
15. Лаборатория иши Полимер материаллар ва буюмлар. Линолеум ва полимербетон таркибини ҳисоблаш ва асосий хоссалари - зичлиги, мустахкамлигини ва иссиқлик ўтказувчанлигини аниқлаш. Факультет биносида – 2 соат.
16. Лаборатория иши Лок ва бўёқлар. Пигмент ва мойли буёқларнинг асосий таркибини аниқлаш. Бўёқнинг ёпишувчанлиги, қуриш муддатини аниқлаш. Факультет биносида – 2 соат
17. Лаборатория иши Ёғоч материаллар ва буюмлар. Ёғочнинг сиқилишдаги ва эгилишдаги мустахкамлиги, зичлиги ва ўртача зичлигини аниқлаш. Ёғочни чиришдан ва ёнишдан сақлаш. Факультет биносида – 4 соат.
18. Лаборатория иши Иссиқлик изоляцияси, акустик материаллар ва буюмлар. ўртача зичлиги, иссиқлик ўтказувчанлик коеффициенти ва солиштирма иссиқлик сиғимини аниқлаш. Факультет биносида – 4 соат.
19. Лаборатория иши Металл материаллар ва буюмлар. Пўлат ва рангли металлар сортаментлари билан танишиш. Пўлат арматуранинг чўзилишдаги мустахкамлиги ва коррозияга чидамлилигини аниқлаш. Сурхондарё вилоят қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекцияси аккредитланган синов лабораториясида – 4 соат. Метални чўзилишга бўлган мустаҳкамлигини аниқлайдиган асбоб, намуна лар мавжуд.
20 Лаборатория иши.Иссиқлик изоляцияси ва акустик материаллар, зичлигини, ўртача зичлигини ва сиқилишга бўлган мустахкамлигини аниқлаш. Факультет биносида – 4 соат.
21. Лаборатория иши Лок ва бўёқларнинг асосий хоссаларини аниқлаш. Факультет биносида – 4 соат.

5340500-Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш таълим йўналиши ўқув режасига биноан талабалар “Қурилишда метрология стандартлаштириш ва сертификатлаш” фани бўйича лаборатория ишлари бажарилган. Бу лаборатория ишларини бажариш учун методик кўрсатмалар мавжуд. Лабаратория ишлари 6 та мавзуда бажарилган:






  1. Download 35.98 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling