Таълим кредити бериш тўғрисида


Download 493.89 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/12
Sana30.04.2023
Hajmi493.89 Kb.
#1402919
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
1 Таълим кредит шартномаси

10. 
Махфийлик 
10.1. 
Томонлар бошқа Томондан олинган ва (ёки) Банк кредитини тақдим этиш 
тўғрисидаги шартнома билан боғлиқ бўлган банк, тижорат ва бошқа 
маълумотларнинг махфийлигини таъминлашга мажбур. Бундай маълумотлар 
фақат Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида бевосита назарда тутилган 
ҳолларда ёки бошқа Томоннинг ёзма розилиги билан учинчи шахсларга берилиши 
(эълон қилиниши ёки ошкор қилиниши ва ҳоказо) мумкин.


10.2. 
Махфийлик тўғрисидаги қоидалар қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:
а) Кредитор томонидан Банк кредитини тақдим этиш тўғрисидаги шартнома бўйича 
ҳуқуқларни ажратиш ва қарзни ўтказиш;
в) Кредитор томонидан Қарз олувчининг ушбу кредитини тақдим этиш тўғрисидаги 
шартнома бўйича қарзи суммаларини Қарз олувчининг банк ҳисобварақларидан 
тўғридан-тўғри ечиб олиниши ва шу муносабат билан учинчи шахсларга зарур 
маълумотларнинг тақдим этилиши;
с) Кредитор томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида 
белгиланган тартибда ва шартларда кредит бюроларига Қарз олувчи ва ушбу
кредитини тақдим этиш тўғрисидаги шартнома тузилганлигини тўғрисидаги 
маълумотларни, шунингдек, бошқа зарур маълумотларни тақдим этилиши ва Қарз 
олувчи тўғрисида кредит ҳисоботларининг олиниши;
d) Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ҳамда ушбу шартномада 
назарда тутилган бошқа ҳоллар. 
11. 
Коррупцияга қарши шартлар 
11.1. Ушбу Шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажаришда Томонлар, ҳар 
қандай ноқонуний устунлик ёки бошқа имтиёзларни олиш мақсадида, уларнинг 
аффилланган шахслари, ходимлари ёки вакилллари ушбу шахсларнинг 
ҳаракатлари ёки қарорларига таъсир қилиш учун, ҳар қандай шахсларга ҳақ 
тўламайдилар, тўлашни таклиф қилмайдилар ва ҳеч қандай пул маблағлари ёки 
қимматбаҳо буюмларни тўлашга йўл қўймайдилар. 
11.2. Ушбу Шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажаришда Томонлар, уларнинг 
аффилланган шахслари, ходимлари ёки вакиллари, амалдаги қонунчиликка 
мувофиқ пора бериш/олиш, тижоратда пора эвазига оғдириб олиш, шунингдек, 
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни 
молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик талабларини ва 
халқаро ҳужжатлар талабларини бузадиган ҳаракатларни содир этмайдилар. 
11.3.
Ҳар бир тараф шартнома тузилган пайтда бевосита ўзи ёки унинг ижроия 
органлари, мансабдор шахслари ва ходимлари томонидан шартнома билан 
боғлиқ муносабатлар юзасидан қонунга хилоф равишда пул, моддий 
қийматликлар берилмаганлигини, шартнома тузилиши эвазига норасмий пул ёки 
бошқа моддий қийматликлар олинишига йўл қўйилмаганлигини, таклиф 
этилмаганлигини, уларни беришга ваъда қилинмаганлигини (келажакда бу турдаги 
ҳаракатларни амалга ошириши мумкинлиги ҳақида таассурот қолдирмаганлигини) 
кафолатлайди. 
11.4. Агар бирон-бир Томон коррупцияга қарши бирор шарт бузилган ёки содир 
бўлиши мумкин бўлган гумон юзага келган тақдирда, тегишли Томон ёзма шаклда 
ёки оғзаки равишда ишонч телефонлари орқали бошқа Томонга хабар беради. 

Download 493.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling