Репродуктив таълим методлари юқорида келтирилган методлардан қуйидаги унсурларнинг мавжудлиги билан фарқланади: ўқитувчининг билимларни тушунтириши, уларни ўқувчиларнинг ёдида сақланишини таъминлаши ва қайта ишлаб чиқиши (репродукция). Ўзлаштирилган билимларнинг мустаҳкам бўлишига уларни кўа марта такрорлаш эвазига эришилади. Мазкур метод таълимнинг барча босқичлари, асосан, бошланғич синфларда ўқиш ва ёзиш, арифметик ҳаракатларни амалга ошириш кўникмаларини ўзлаштиришда муҳим ўрин тутади. Репродуктив методдан фойдаланишда ўқитувчи ва ўқувчилар томонидан қуйидаги ҳаракатлар ташкил этилади
Ўқитувчи фаолиятининг тузилмаси
|
Ўқувчи фаолиятининг тузилмаси
| - аввал ўзлаштирилган мавзу, параграф ёки боб бўйича сўров;
- ўқувчилар учун турли машқларни саралаш ва таклиф қилиш;
- масалаларни ечишдаги ўқув ҳаракатларининг намунаси ва алгоритмини намойиш қилиш;
-ўқув ҳаракатлари кўникмаси ва малакасини шакллантириш
| - турли контексда билимларни қайта ишлаш;
- намуна бўйича топшириқларни бажариш;
- машқларни бажариш;
- намунавий масалаларни ечиш усулларини эгаллаш;
- намунавий масалаларни ечиш алгортмини эгаллаш
| Эвристик таълим методини қўллашда ўқитувчи томонидан турли воситалар ёрдамида янги билимларни излаб топиш талаб этилади. Ўқитувчи билимларнинг бир қисмини ўқувчиларга маълум қилади, қолганини эса ўқувчилар билиш топшириқларини ечиш жараёнида саволларга жавоблар топиш асосида ўзлаштиради, ўзлари билимларни мустақил эгаллашади. Ўқитувчи томонидан қўйилган масалани бир неча қарашларга ажратилиши, уларни бажаришда ўқувчиларнинг кетма-кетликка риоя этишлари муҳим методик жиҳат саналади. Шу боис мазкур метод қисман изланувчан метод ҳам деб аталади. Эвристик таълим методини қўллашда ўқитувчи томонидан турли воситалар ёрдамида янги билимларни излаб топиш талаб этилади. Ўқитувчи билимларнинг бир қисмини ўқувчиларга маълум қилади, қолганини эса ўқувчилар билиш топшириқларини ечиш жараёнида саволларга жавоблар топиш асосида ўзлаштиради, ўзлари билимларни мустақил эгаллашади. Ўқитувчи томонидан қўйилган масалани бир неча қарашларга ажратилиши, уларни бажаришда ўқувчиларнинг кетма-кетликка риоя этишлари муҳим методик жиҳат саналади. Шу боис мазкур метод қисман изланувчан метод ҳам деб аталади.
Do'stlaringiz bilan baham: |