Мавзу: Кириш. Квалиметриянинг тарихи ва замонавий ҳолати. Фаннинг тузилмаси мақсад ва вазифалари. Режа: 1


Download 53.8 Kb.
Sana25.10.2023
Hajmi53.8 Kb.
#1721711
Bog'liq
1-Маъруза


1-Маъруза.
Мавзу: Кириш. Квалиметриянинг тарихи ва замонавий ҳолати.
Фаннинг тузилмаси мақсад ва вазифалари.

Режа:
1. Квалиметрия -асосий тушунча ва атамалар
2. Квалиметрия обьекти ва предмети
3. Махсулотлар белгиси, параметр ва сифат кўрсаткичи тушунчаларининг ўзаро богликлиги.

Cифат рақобатбардошлик омили cифатида бутун миллий иқтиcодиётга тарқалади. У реcурcлардан оқилона фойдаланишга ёрдам беради. Бундан ташқари, махcулот cифати – бу корxона фаолиятининг мухим кўрcаткичи хисобланади.


Квалиметрия – (лотинча "qualis" бу сифат ва юнонча"metreo" ўлчаш) илмий фан бўлиб, унда хар кандай табиат обьектларининг сифатини хар томонлама, микдорий бахолашнинг методологияси ва муаммолари ўрганилади: яъни жонли ёки жонсиз нарсалар ва жараёнлар, мехнат буюмлари.
Махcулот cифати – корxона фаолиятининг энг мухим кўрcаткичи. Махcулот cифатини ошириш муайян даражада корxонанинг бозор шароитларида яшаб қолиши, ишлаб чиқариш cамарадорлигининг ўcиши, корxонада фойдаланиладиган реcурcларнинг барча турларини иқтиcод қилишни белгилаб беради.
ИCO 9000:2015 xалқаро cтандартига мувофиқ «cифат» – бу махcулотнинг xоccалари ва тавcифлари мажмуи бўлиб, улар махcулотга белгиланган ёки кутилаётган эхтиёжларни ижобат этиш қобилиятидир
Квалиметрия – бу махсулот сифати ва стандартлаштиришни бошқариш бўйича қабул қилинган қарорларни асослаш учун ишлатиладиган сифатни бахолашнинг микдорий усулларини бирлаштирадиган илмий соха.
Квалиметрия обьекти – бу ўрганиш, тадқиқ қилиш ва билиш учун ажратилиши мумкин бўлган барча нарсалар бўлиши мумкин.
Квалиметрия предмети – деганда махсулотни сифат жихатдан бахолаш тушунилади.
Квалиметрияда 2 та атама ишлатилади – ўлчаш ва бахолаш. Агар метрологияда ўлчаш алохида бахолаш холати сифатида кўриб чиқилса, у холда квалиметрияда улар бир-бирига боглик булмаган 2 та тушунчани тавсифлайди: квалиметрияда миқдорий бахолаш деганда, махсулот сифат кўрсаткичининг эталон сифатида қабул қилинган сифат кўрсаткичига нисбати (кўпинча фоиз сифатида ифодаланади) тушунилади.
Ўлчов ва бахолаш ўртасидаги фарқни тавсифловчи энг оддий мисолни кўриб чиқамиз. Бетон намунасини синовдан ўтказиш пайтида унинг зичлик жихатидан мустахкамлиги 250 kg / sm2 ни кўрсатди. Ушбу холатда 250 раками сифатни ўлчаш натижасидир, яъни сифат кўрсаткичларидан бири хисобланади. Шу сабабли қулайлик учун ўлчов атамасини «Метрология. Асосий атама ва тушунчалар» давлат стандартида келтирилган атамага оид «ўлчаш – бу махсус техник воситалардан фойдаланган холда физик катталикнинг қийматини топиш демакдир» изохлаш мақсадга мувофикдир.
Квалиметриянинг асосий тушунчалари қуйидагилар хисобланади:

  • махсулот белгиси;

  • махсулот параметрлари;

  • махсулот сифат кўрсаткичи.





Махсулот белгиси – бу хар кандай махсулот хусусиятларининг сифатли ёки микдорий тавсифи.
Махсулотлар белгиси, параметр ва сифат кўрсаткичи тушунчаларининг ўзаро богликлиги куйидаги 2.- расмда келтирилган

Махсулот белгиси




Микдорий белги
(махсулот параметри)



Сифат белгиси







Кўпвариантли

Бошка
параметрлар



Геометрик
параметр









Структуравий
параметр



Махсулот сифат кўрсаткичи



Махсулот параметрлари - бу хар кандай махсулот хусусиятларини факат микдорини белгилайдиган махсулот характеристикасидир.
Махсулот сифат кўрсаткичи – бу махсулотни яратиш, ишлатиш ва ундан фойдаланиш учун маълум шартларни хисобга олган холда, унинг сифатини ташкил этувчи махсулотларнинг бир ёки бир нечта хусусиятларининг микдорий тавсифи.
Download 53.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling