Таълим муассасаларида “Зўравонликка қарши 16 кун ” кампанияси доирасида ўтказиладиган “Биз зўравонликка қаршимиз” тадбирини ўтказиш намунавий сценарийси


Download 22.88 Kb.
bet3/3
Sana25.12.2022
Hajmi22.88 Kb.
#1064834
TuriСценарий
1   2   3
Bog'liq
1.сценарий -ўзб. охирги

3. Ота-оналар билан ишлаш.
«Зўравонликка йўл қўймаймиз» мавзусида режадан ташқари ота-оналар йиғилишларини ўтказиш (эҳтимол онлайн режимида) (2- илова)
1) ота-оналарга мактабда буллинг ва унинг ўз жонига қасд қилиш ҳаракатларига олиб келиши мумкин бўлган оқибатлар юзасидан тушунча бериш;
2) Оилада, мактабда, жамиятда зўравонликнинг олдини олиш (ота-оналарга «Оилада болаларга нисбатан зўравонлик» видеофилми ва безорилик ҳолатларига мисоллар кўрсатиш) (№3 илова)
3) Ота-оналарда сўровнома ўтказиш (№4 илова)
4) Д. Карнегининг «Отанинг иқрорлари» китобидан видеоклип намойиш этиш (илова №5)
5) Фарзандига очиқ хат ёзиш (хатда ҳар бир ота-она ўз фарзандидан қачондир унга қилган ноҳақлиги учун кечирим сўраши мумкин, бу хатни фарзандига кўрсатмаса ҳам лекин хат ёзишнинг ўзи ҳар бир ота-онанинг қалбида из қолдиради).
6) Ота-оналарни болаларга нисбатан дўстона муносабатда бўлишга ундаш.
4. Ўқувчилар билан ишлаш.
1) Катта синфлар танлов асосида «Зўравонликка қаршимиз» мавзусида ўз синфи ва мактаби доирасидан чиқмаган ҳолда видеороликлар яратадилар.
2) Ўқувчилар билан «Айланиш доираси, кечириш доираси» машғулотини ўтказиш (5 кишигача бўлган иштирокчилар иккита айлана ҳосил қилиб, ўзаро қарама-қарши турадилар. Бошловчининг сўзи билан битта айлана соат йўналиши бўйича, иккинчиси соат милига тескари айланади. Команда билан айланиш тўхтайди ва ҳар бир иштирокчи ўзининг қаршисида тўхтаган иштирокчидан кечирим сўрайди).
3) Жабр кўрган кишига очиқ хатни ёзиш техникаси (хат манзилга етиб бормаслиги мумкин, лекин хатни ёзишда чуқур ҳиссиётларни бошдан кечиради).
4) Депрессив ва ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини олдини олиш юзасидан ижобий муносабат ва муваффақиятли келажакка ишонч мавзуларидаги аффирмациялар (тасдиқлар) (6-илова).
5) Хавфсизлик асосларини тарқатиш.

Ушбу ҳаракатни қўллаб-қувватлаш ва болага нисбатан ҳар-хил зўравонликларга қарши кураш бўйича мактабларда ўтказиладиган барча тадбирлар видеотасвирга олиниши керак.
Download 22.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling