Таълим муассасаларида “Зўравонликка қарши 16 кун ” кампанияси доирасида ўтказиладиган “Биз зўравонликка қаршимиз” тадбирини ўтказиш намунавий сценарийси


Download 22.88 Kb.
bet1/3
Sana25.12.2022
Hajmi22.88 Kb.
#1064834
TuriСценарий
  1   2   3
Bog'liq
1.сценарий -ўзб. охирги


Таълим муассасаларида “Зўравонликка қарши 16 кун ” кампанияси доирасида ўтказиладиган “Биз зўравонликка қаршимиз” тадбирини ўтказиш намунавий сценарийси
Ушбу акцияда болалар зўравонликка қарши норозиликларини билдириб, мактабда дўстона муҳит яратилишига ўз ҳиссаларини қўшадилар. Чунки болаларга буллингнинг даҳшатли оқибатлари ва салбийлиги тўғрисида қанча тушунтирилмасин, уларнинг ўзлари бу ҳақида гапира бошламагунча ва бундай тадбирларда иштирок этмагунча натижага эришиб бўлмайди.
1. Мактабни жиҳозлаш.
Фойе: Шиор: “Биз зўравонликка қаршимиз”, “Бизнинг мактабимизда зўравонликка йўл қуймаймиз”. Акция давомида мактабда ижобий муносабат, яхшиликни тараннум этадиган сокин мусиқа янграб туради.
Стенд “Мен сендан узр сурайман” . Бу ерда ҳар бир ўқувчи ўз хоҳишига кўра қачондир кимгадир озор берган, хафа қилган, кўнглини оғритган бўлса ўз узрини аноним тарзда ифода (сўз билан, расм ёки смайлик) этиши мумкин. Таъкидлаш жоизки, айрим инсонларда ошкора узр сўраш учун мардлик етишмайди ва бу уларга ўзлари хафа қилган инсон билан ижобий муносабатни тиклашларига тўсқинлик қилади.
Ишонч қутиси” - ҳар бир бола аноним тарзда ўз алами ва ғазабини ёзиб бу қутига ташлаши мумкин.
Шунингдек, фойеда ҳар бир синф мавзу бўйича деворий газета ва расмларини намойиш қилади.
Фойеда, шунингдек, мазкур акция давомидаги тадбирлар дастурини жойлаштириш (ҳар бир мактаб ижодий ёндашган ҳолда ўз дастурини ишлаб чиқиш ҳуқуқига эга), бунда:

  1. Педагогик кенгаш.

  2. Ота-оналар йиғилиши.

  3. Танловлар.

  4. Тренинглар, флешмоблар, видеофилмлар ва челлендж.

Фойеда кўрсаткичлар ўрнатиш ва бунда:
1-қават «Меҳрибонлик» (бу қаватни меҳр, ғамҳўрлик акс этттирилган сўзлар ва расмлар билан жиҳозлаш).
2-қават «Зўравонликка йўл қуймайлик» (турли хил зўравонлик акс эттирилган расмлар билан жиҳозлаш, расмларда албатта қизил рангда «йўқ» деган сўз ёки «Х» чизиғи бўлиши лозим)

Download 22.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling