3-қават - Кечириш (ҳар ким бу қаватда бироз тўхтаб кимни ва қачон хафа қилганини эслаши, ҳеч бўлмаганда хаёлида ва албатта бу инсонни учратганда ундан кечирим сўраши керак бўлади).
4-қават – Позитив (ижобий) фикр ва табассум (позитив руҳдаги расмлар ва тасвирлар, таниқли кишиларнинг фикрлари. Ҳазил расмлар ва иборалар, смайликлар билан жиҳозлаш ва ким бу коридор бўйлаб юрса албатта табассум қилиши шартлиги таъкидланади).
Мактаб ошхонасини жиҳозлаш. Ҳар бир столга «Табассум қилинг» деб ёзилган табличкаларни қўйинг, хушмуомалалик, саҳоват, меҳрибонликка чақирувчи сўзлари ёзилган плакатлар билан безаш (мени кечиринг, шошилманг, мен энди бундай қилмайман, мен билан суҳбатлаш, дўстинг билан баҳам кўр ва ҳоказо).
Танлов дастури доирасида ҳар бир синф «Хеч кимга нисбатдан зўравонликка йўл қўйманг», «Ҳайвонларга ва табиатга нисбатан шафқатсизлик қилманг» мавзулари акс эттирилган расмлар, плакатлар, журналлардан кўчирмалар, Интернет маълумотлари ва бошқалар билан синфни безатади. Кимнинг синфи, ҳакамлар ҳайъатининг фикрига кўра (мактаб маъмурияти ва болалардан сайланган ҳайъат аъзоларидан), ушбу мавзуни энг аниқ ва тўлиқ очиб берса танлов ғолиби деб эълон қилинади.
Танловни баҳолаш мезонлари қуйидагича:
- акция мавзусига қатъий риоя қилинганлиги;
- шафқатсизликнинг барча қирралари (ҳайвонларга, ёввойи табиатга, қарияларга, болаларга, қарама-қарши жинсга нисбатан) батафсил баён қилинганлиги;
- ҳар бир синфнинг акция давомида ўзига хос хусусиятга эгалиги яъни, маълум бир ранг ёки белгининг тўғри (кийимида бирор атрибут, масалан, кепка, эмблема ва бошқ) танланганлиги;
- акция давомида синфнинг фаол иштироки.
2. Ўқитувчилар жамоаси билан ишлаш. Педагогик кенгаш (1-илова).
1) Психолог томонидан мактабда зўравонликнинг олдини олиш бўйича маҳорат дарсини ўтказиш.
2) Синф раҳбарларига ҳар бир ёш тоифаси учун алоҳида танланган мавзу бўйича «Эртак терапияси» тренингини ўтказиш тўғрисида кўрсатма бериш (ушбу тренинг учун психолог малакаси талаб қилинмайди)
3) Буклетларни тарқатиш (Республика ташхис маркази томонидан электрон шаклда тақдим этилган).
4) Зўравонликка қарши акцияни қўллаб-қувватлаш учун маълум бир вақтда, мактаб ҳовлисида мактаб ўқувчилари иштирокида, плакатлар, шиорлар, қўшиқлар билан флеш-моб ташкил қилиш (буларни тасвирга олиш ва маълум бир вақтда ижтимоий тармоққа жойлаштириш).
Do'stlaringiz bilan baham: |