Парадигмаларнинг таркибий қисмлари
|
Индустриал жамият
|
Постиндустриал жамият
|
Қадриятлар
|
- ижтимоий ишлаб чиқариш учун таълим
|
- инсонни ўз имкониятларини амалга ошириши, юқори поғоналарга кўтарилиш имконини берадиган (шахсий карьераси учун) таълим
|
Мотивлар
|
Таълим олувчилар учун мажбурият сифатидаги таълим
Касбий мажбуриятларни бажариш сифатидаги педагог фаолияти
|
Таълим олувчиларнинг таълимдан манфаатдорлиги, эришилган натижалардан қониқиш
Педагогнинг таълим олувчиларнинг ривожланишидан манфаатдорлиги, улар билан мулоқатдан мамнун бўлиш
|
Меъёрлар
|
Таълим олувчиларни ўқишлари учун педагог жавобгар;
Педагогнинг обрў-эътибори таълим олувчилар билан орасида оралиқ масофа сақлаш, улардан интизом ва тиришқоқликни талаб қилиш ҳисобига эришилади.
|
Таълим олувчилар ўқишлари учун ўзлари жавобгардир
Педагогнинг обрў-эътибори унинг шахсий сифатлари ҳисобига эришилади
|
Мақсадлар
|
Таълимнинг илмий билимларни эгаллашга йўналтирилганлиги;
Ёшликда олинган таълим «бутун умрга захира» сифатида қаралиши
|
Таълимнинг инсоний маданият асосларини эгаллашга йўналтирилганлиги;
Бутун умр давомида таълим олиш
|
Таълим жараёни қатнашчиларининг
нуқтаи-назари (позициялари)
|
Педагог билим беради,
педагог – етакчи позицияда
|
Педагог мустақил равишда таълим олиш учун шарт-шароитларни яратади;
Педагог таълим олувчилар билан бир даражада, ўзаро ҳамкорлик
|
Шакл ва методлари
|
Иерархияга асосланган ва а вторитар методлар;
ўқув фанларининг барқарор тузилмаси;
таълим жараёнини ташкил этишнинг барқарор шакллари;
асосий этиборнинг педагог раҳбарлиги остидаги аудитория машғулотларига қаратилганлиги
|
Демоктратик ва эгалитар (тенгликка асосланган) методлар;
ўқув фанларининг динамик тузилмаси;
таълим жараёнини ташкил этишнинг динамик шакллари;
асосий эътиборнинг таълим олувчиларнинг мустақил равишда ишлашларига қаратилганлиги
|
Воситалар
|
- ўқув адабиёти асосий восита ҳисобланади;
|
- ўқув адабиёти ахборот-телекоммуникация ва ОАВ улкан ресерслари билан тўлдирилади
|
Назорат ва баҳолаш
|
- Назорат ва баҳолаш асосан педагог томонидан амалга оширилади
|
-асосий эътибор таълим олувчиларнинг ўз-ўзини назорат қилиш ва ўз-ўзини баҳолашига қаратилади
|