Таълим сифатини ошириш бўйича таклифлар тми ректори – Т. Тешабаев Таълимдаги баъзи муаммолар


Download 36 Kb.
Sana04.02.2023
Hajmi36 Kb.
#1163324
Bog'liq
Кредит модул ва баҳолаш тизими номувофиқликлар


Таълим сифатини ошириш бўйича таклифлар
ТМИ ректори – Т.Тешабаев


Таълимдаги баъзи муаммолар:
1. Амалдаги “Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш тизими тўғрисидаги НИЗОМ” [3069] га мувофиқ:
Битирувчи курс бўлмаган талабалар кузги ва баҳорги семестр натижалари бўйича 3 тагача фандан (фанлардан) академик қарздорлиги бўлган талабага тегишли фан (фанлар) бўйича оралиқ ва (ёки) якуний назорат турларини қайта топшириш учун 1 ой муддат берилади.
Талаба 4,5 ой мобайнида ўқиб ололмаган 3 та ва ундан ортиқ фанлардан баҳосини қандай қилиб бир ойда олади, бу коррупцион ҳолатни келтириб чиқариши мумкин.
Таклиф: Талаба ушбу қарзларни таътил вақтида ёки кейинги семестрлар мобайнида базавий тўлов-контракт миқдоридан келиб чиққан ҳолда тўловни амалга оширсин ва ўзлаштирилмаган фанларни ўз ҳисобидан қайта ўқиб топширсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 824-сон Қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ:
Талабани курсдан курсга ўтказиш унинг GPA қийматини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Бунда GPA кўрсаткичи 2,4-3,0 оралиғида бўлиши талаб этилади. GPA ўтиш баллини тўплай олмаган талаба қайта ўқиш учун тегишли курсда қолдирилади.
Бунда академқарздор талабанинг кейинги семестрда ўқитиладиган фанларни ўзлаштиришида фанлар узвийлиги қандай таъминланиши ёритилмаган. Яъни “оддийдан мураккабга” тамоили бузилган, масалан, Бухгалтерия ҳисоби фанидан академқарздор талаба Аудит фанини ўзлаштира олмайди.
Таклиф: Бухгалтерия ҳисоби фанидан академқарздорликни бартараф этмагунча, Аудит фанини ўқишига рухсат бермаслик, бошқа узвий боғланмаган фанларни ўзлаштириш шартини белгилаш керак. Бир семестр учун 30 кредит ҳажмдаги дарсларни мустақил танлаш ҳуқуқини бериш лозим.
3. Вазирлик топшириғига биноан, ҳозир кредит-модуль тизимида ўқув жараёни ташкил этилган таълим муассасаларида 5 баҳолик тизим қўлланмоқда.
Бунда талабанинг академик мобиллигини таъминлаш мақсадида баҳолар хорижий давлатлар баҳолаш тизимига конвертация қилишда муаммо пайдо бўлади.
Таклиф: Параллел равишда 100 баллик тизимни қўллаш зарур.(Ҳозирда Хемис тизимида 100 баллик баҳолаш мавжуд).
4. Низомнинг 41-бандига мувофиқ, “Бир фанга ажратилган аудитория соатининг 25 фоизини ва ундан ортиқ соатни сабабсиз қолдирган талаба ушбу фандан четлаштирилиб, якуний назоратга киритилмайди ҳамда мазкур фан бўйича тегишли кредитларни ўзлаштирмаган ҳисобланади”.
Бу ерда дарсларни қолдириш “сабаби”нинг мезони қандай? Талабанинг қўшимча тўловни амалга оширмаслик ҳамда якуний назоратга кириши учун ҳар қандай баҳонаси сабаб бўладими?
Таклиф: ОТМ Кенгаши томонидан сабабли дарс қолдириш бўйича аниқ ҳолатлар тасдиқланиши, асос бўлувчи ҳужжатлар белгиланиши керак.
5. Институтнинг 2021 йил учун смета харажатлари вақтинчалик 1-чорак учун очилган бўлиб, унга кўра институт ўз маблағларидан самарали фойдаланиш имконияти мавжуд эмас
Бунда январь-март ойларида асосий воситаларни сотиб олиш ва қуриш билан боғлиқ ишларни амалга ошириш имконияти мавжуд эмас.
Таклиф: Ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган ОТМ ларига зарурат туғилганда ўз маблағларидан йилнинг ҳар қандай даврида эркин тасарруф этиш имконини бериш керак.
Download 36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling