Таълим-тарбия фаолиятини амалга оширишда андрагогик ёндашув бухоров Исмоил Неъматович
Download 31.81 Kb.
|
Бухоров Исмоил
- Bu sahifa navigatsiya:
- Калит сўзлар.
- Ключевые слова.
- Keywords.
ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРИШДА АНДРАГОГИК ЁНДАШУВ Бухоров Исмоил Неъматович “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети декан ўринбосари Аннотация. Андрогогик таълимни белгилашда катталар таълими педагогик тизимининг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олинади. Мақолада катталар таълимининг ёндашувлари, тамойиллари, мақсадлари, вазифалари ва мазмуни ҳамда ушбу тушунчанинг хорижий олимлар томонидан талқини келтирилган. Калит сўзлар. Таълим, шакл, усул, технология, андрагог, касб, шахс, мутахассислик. АНДРАГОГИЧЕСКИЙ ПОДХОД В ОСУЩЕСТВЛЕНИИ ОБРАЗОВАТЕЛЬНОЙ ДЕЯТЕЛЬНОСТИ Аннотация. Особенности педагогической системы образования взрослых учитываются при определении андрогогического образования. В статье представлены подходы, принципы, цели, задачи и содержание образования взрослых, а также трактовка этого понятия зарубежными учеными. Ключевые слова. Образование, форма, метод, технология, андрагог, профессия, человек, специальность. ANDRAGOGIC APPROACH IN THE IMPLEMENTATION OF EDUCATIONAL ACTIVITIES Annotation. Peculiarities of the pedagogical system of adult education are taken into account when determining androgogical education. The article presents the approaches, principles, goals, objectives and content of adult education, as well as the interpretation of this concept by foreign scientists. Keywords. Education, form, method, technology, andragogue, profession, person, specialty. Кириш. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947- сон фармонида таълим соҳасини ривожлантиришнинг устувор вазифалари сифатида узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, сифатли таълим хизматлари имкониятларини ошириш, меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мос юқори малакали кадрлар тайёрлаш сиёсатини давом эттириш, таълим ва ўқитиш сифатини баҳолашнинг халқаро стандартларини жорий этиш асосида олий таълим муассасалари фаолиятининг сифати ҳамда самарадорлигини ошириш, илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини рағбатлантириш, илмий ва инновация ютуқларини амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш кабилар белгилаб олинди. Мазкур фармон ғояларининг амалиётга тўла татбиқ этилиши олий таълим муассасалари таълим жараёнини ривожлантиришда ҳам ўзига хос аҳамиятга эга. Зеро, бўлажак мутахассисларнинг ишлаб чиқариш жараёнига ҳар томонлама тайёр ҳолда қадам қўйишлари бозор иқтисодиётига хос бўлган кучли рақобатга бардош бера олишларини таъминлайди [1]. Download 31.81 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling