Таълим тарбия жараёнида компьютер ўқув ўйинларидан фойдаланиш масаласининг долзарблиги
Download 19.46 Kb.
|
3 чикмаган - копия
“Таълим тарбия жараёнида компьютер ўқув ўйинларидан фойдаланиш масаласининг долзарблиги “ Фарғона политехника институти энергетика факультети “И ва АТ” кафедраси ассистенти С.И.Зокиров Фарғона политехника институти энергетика факультети “И ва АТ” кафедраси катта ўқитувчиси Р.И.Фозилов Бугунги кунда дунё миқёсида содир бўлаётган сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва технологик ўзгаришлар натижасида хар бир жамият хаётида ахборотнинг ахамияти ошиб бормоқда. Глобал тармоқ ва интернетнинг кашф этилиши уни энг қудратли қуролга айлантириб юборди, десак муболаға бўлмайди. Бунинг натижасида халқаро майдонда мафкуравий, ғоявий хамда информацион курашлар кучайиб бораётгани эса табиий ҳол албатта. Хурматли юртбошимиз И.А.Каримовнинг саъй-ҳаракатлари натижаси ўлароқ юрт келажаги ёшларнинг қўлида эканлигини ёш-у қари бирдай тушуниб етди. Шунинг учун ёшларни маънан етук, жисмонан баркамол инсон сифатида тарбиялаш ватан тараққиётининг гарови. Шу нуқтаи назардан Президентимиз олиб бораётган оқилона сиёсат туфайли юртимиз қисқа вақт ичида хар бир сохада, жумладан таълим тарбия жараёнида замонавий АКТлардан фойдаланиш борасида дунёнинг кўзга кўринган давлатларидан бирига айланди. Хозирда юртимизнинг энг чекка нуқталаридаги мактабларда ҳам замонавий компьютер синфлари, интернет тармоғи ресурсларидан бепул фойдалана олиш имконияти сўзимнинг исботи бўла олади. Лекин ёшларнинг маънавияти қудратли куч эканлигини афсуски, нафақат биз, балки эришаётган ютуқларимизни кўра олмайдиган ташқи ёвуз кучлар ҳам жуда яхши билишади. Шунинг учун улар бизга зарар етказишнинг ёшлар онгини захарлаш усулидан фойдаланишга ҳаракат қилишмоқда. Улар ёшларимиз онгини захарлашнинг турли йўлларини қидириб, хар қандай воситаларни ишга солишга тайёрлар. Ана шундай воситалардан бири вайронкорлик, қонхўрлик, хаёсизлик каби турли ёт ғоялар олға сурилган компьютер ўйинларидир. Мактаб ёшидаги болалар учун компьютер, энг аввало ўйинчоқ каби оддий кўнгил очар восита. Шунинг учун одатда уларнинг компьютер билан танишуви компьютер ўйинлари орқали амалга ошади. Компьютер ўйинлари жуда қудратли социал-психологик таъсир кўрсатувчи омил ҳисобланади. Ғоявий ва график жиҳатдан мукаммал яратилган, кишининг бутун диққат-этиборини ўзига торта оладиган компьютер ўйинлари ҳар қандай ўқувчининг руҳий ҳолатига таъсир қила олиш хусусиятига эга. Айниқса ўрта ва кичик ёшдаги мактаб ўқувчилари баъзан соатлаб компьютер ўйинларини ўйнашдан зерикмасликлари, энг асосийси хали мустақил фикрловчи шахс сифатида шаклланиб улгурмаганликлари сабабли кўп ҳолларда ўйинлардаги образларнинг хатти-харакатини хаётий каби қабул қилишлари уларнинг ана шу ўйин ғоялари таъсирига тушиб қолиши ҳолатларини юзага келтиради. Вайронкорлик, қонхўрлик, зулм, зўравонлик каби тубан ғоялар олға сурилган ўйинларни мунтазам ўйнашлари натижасида уларда бундай тушунчаларга нисбатан бефарқлик туйғуси шаклланишига йўл очилади. Бу эса мамлакатимиз мустақиллиги, юртимиз тинч-осойишталигини сақлашга қилинаётган уринишлар, ёш авлод онгига она юртга муҳаббат, юртга садоқат туйғуларини сингдиришга бўлган ҳаракатларимизга тўсқинлик қилади. “Ёшларимизни турли мафкуравий хуружлардан ҳимоя қилиш, юртдошларимизни ҳаётга онгли муносабатани шакллантириш, теқарак-атрофда юз бераётган воқеаларга эътиборлилик хиссини ошириш керак” – деган эди Президентимиз И.А.Каримов1. Шундай экан глобал равишда ривожланиш билан бир қаторда турли мафкуравий тахдидлар юзага келаётган бир даврда, ёш авлод қалбида миллий ғоя ва соғлом дунёқарашни мустаҳкамлаш, уларни хар қандай маънавий тажовузга қарши собит тура оладиган, мустақил фикрга эга, баркамол инсон қилиб тарбиялаш хар бирмизнинг бурчимиздир. Юқоридаги бурчимизни амалга ошириш учун, аввало, четдан келаётган хар қандай ғоявий ёт ахборотларнинг, жумладан компьютер ўйинларининг таъсиридан ёшларимизни ҳимоя қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишимиз лозим. Албатта интернет тармоғи ва хар хил хотира қурилмалари орқали муомалага киритилаётган ўйинларни бутунлай суриб чиқаришнинг имкони йўқ. Хамонки баъзи ёшларни компьютер ўйинларининг салбий таъсиридан қутқара олмас эканмиз, бу таъсирни енгишнинг йўли менимча, фақат битта: «Alien Shooter», «Plants Vs Zombies», «COD» «Эпоха империй», «Геттисберг!», «Красный барон», «Цивилизация», «Сегун: Тотальная война», «Противостояние», «Корсары», «Казаки», «Тихий охотник», «Помпеи» каби чет эл давлатлари фирмалари томонидан тақдим қилинаётган бефойда ўйинлар ўрнига улар билан рақобатбардош, шу билан бирга миллий руҳда яратилган, сценарийси айнан Ўзбекистон таълим тизимида ўқувчиларни ўқитишда қўлланилаётган ўқув дастурлари ва ДТСга мос келадиган ўйинлар яратишдир. Чунки Президентимиз айтганларидек, “Фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш энг тўғри йўлдир”. 1 “Халқ сўзи”. 2006 йил август сони. “Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори. Download 19.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling