11.
|
Умумий ўрта таълим мактабларининг 4-синф битирувчиларининг ўқишини келгусида ихтисослаштирилган синфларда давом эттириш мақсадида уларни саралаб олиш тизимини жорий этиш.
|
Ижрочиларнинг қўшма қарори.
Қарорда:
умумий ўрта таълим мактабларининг 4-синф битирувчиларининг қизиқиш ва қобилиятларини аниқлаш натижалари асосида уларни ихтисослашган синфларда ўқитишни давом эттириш тизимини жорий этиш;
умумий ўрта таълим мактабларининг 4-синф битирувчиларини фанлар бўйича саралаш ва йўналтириш тартибини тасдиқлаш;
фанлар бўйича ихтисослаштирилган синфларга ҳужжатларни қабул қилиш, расмийлаштириш ва тегишли фанлардан синовлар ўтказиш ҳамда ота-оналарнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича комиссия тузиш ва унинг вазифаларини белгилаш;
фанлар бўйича ихтисослаштирилган синфларга ўқувчиларни қабул қилиш ва уларни четлаштириш тартибларини белгилаш.
|
2021 йил март
|
Давлат бюджети ва халқаро молия институтларининг маблағлари
|
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (У. Ташкенбаев), Давлат тест маркази (М. Каримов), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги (Х. Умарова)
|