3.
|
Мактабгача таълим тизимида замонавий ўқитиш шакллари, янги педагогик ва ахборот технологияларини жорий қилиш.
|
Амалий чора-тадбирлар.
Бунда:
болаларнинг ўсиши ва ривожланиши, мактабгача таълим билан қамраб олиниши мониторингини олиб бориш учун ахборот тизимларини жорий этиш;
мактабгача ёшдаги болаларда миллий қадриятларни ва Ватанга муҳаббат туйғусини ривожлантириш мақсадида республика ҳудудларининг урф-одатлари ва миллий анъаналаридан келиб чиқиб амалдаги таълим-тарбия дастурларини такомиллаштириш;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун онлайн платформа яратиш;
ЮНИСЕФ ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда «Онлайн болалар боғчаси» дастури доирасида машғулотлар мажмуини ишлаб чиқиш;
мактабгача таълим хизматлари учун электрон тўлов тизимини кенг жорий этиш;
Мактабгача таълим тизимини электрон бошқариш тизими (EMIS)нинг бошқа вазирлик ва идоралар билан ўзаро интеграциясини жорий этиш.
|
2021-2022 йиллар
|
–
|
Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков)
|