Таълим тўҒрисида
Download 0.5 Mb. Pdf ko'rish
|
ta\'lim
- Bu sahifa navigatsiya:
- 28-модда. Таълим ташкилотини бошқариш
27-модда. Маҳаллий
давлат ҳокимияти органларининг таълим соҳасидаги ваколатлари Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари: таълим соҳасидаги ваколати давлат бошқаруви органлари билан келишилган ҳолда давлат таълим муассасаларини ташкил этади, қайта ташкил этади ва тугатади, бундан республика тасарруфидаги таълим муассасалари мустасно; ўз ваколатлари доирасида тегишли ҳудудда давлат таълим муассасалари учун молиялаштириш ҳажмини белгилайди; фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан таълим ташкилотларини ривожлантириш масалалари юзасидан ҳамкорлик қилади; давлат умумий ўрта таълим муассасаларига бириктирилган ҳудудларни (микроучасткаларни) белгилайди; таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширишда таълим ташкилотларига кўмаклашади; таълим олувчилар учун сифатли таълимни, тарбияни таъминлаш, уларнинг истеъдодини шакллантириш ва намоён этиш мақсадида жойларда уларга зарур шароитлар яратиш бўйича дастурларни ишлаб чиқади; ўз ваколатлари доирасида таълим соҳасидаги давлат-хусусий шерикликни ривожлантиради ва нодавлат таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтиришга кўмаклашади; умумий ўрта таълим ташкилотлари битирувчилари бандлигини таъминлашга кўмаклашади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. 28-модда. Таълим ташкилотини бошқариш Таълим ташкилотини бошқаришни тегишинча қуйидагилар амалга оширади: педагогик кенгаш; кузатув (васийлик) кенгаши; олий таълим ташкилотининг кенгаши; таълим ташкилотининг раҳбари. Таълим ташкилотларида жамоатчилик бошқаруви органлари ташкил этилиши мумкин. Таълим ташкилотларини бошқаришда ва кадрлар тайёрлашда кадрлар талабгорлари иштирок этади. Download 0.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling