Таълим тўҒрисида


-модда. Таълимни ривожлантириш жамғармалари


Download 88.03 Kb.
bet27/59
Sana10.04.2023
Hajmi88.03 Kb.
#1349199
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   59
Bog'liq
Ta\'lim to\'g\'risida qonun

63-модда. Таълимни ривожлантириш жамғармалари
Таълимни ривожлантириш жамғармалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат муассасалари ҳамда ташкилотларининг, юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан чет эллик юридик ва жисмоний шахсларнинг бадаллари ҳамда ажратмалари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ташкил этилиши мумкин.
64-модда. Таълим соҳасидаги давлат-хусусий шериклик
Таълим соҳасидаги давлат-хусусий шериклик давлат ва хусусий шерикларнинг муайян муддатга юридик жиҳатдан расмийлаштирилган, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун ўз ресурсларини бирлаштиришига асосланган ҳамкорликдир.
Нодавлат таълим ташкилотлари таълим соҳасидаги давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилиши мумкин.
Таълим соҳасидаги давлат-хусусий шериклик «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни принциплари, нормалари ва қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
65-модда. Таълим соҳасига инвестицияларни жалб этиш
Давлат таълим соҳасини, таълим ташкилотлари фаолиятини ривожлантиришга, шунингдек инвесторларнинг, шу жумладан чет эллик инвесторларнинг ушбу соҳадаги ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган инвестицияларни жалб этиш учун қулай ижтимоий-иқтисодий, ташкилий-ҳуқуқий шароитлар яратилишини таъминлайди.
66-модда. Таълим ташкилотларининг мол-мулки
Таълим ташкилотлари ўз мулкига, хўжалик юритувидаги ёки оператив бошқарувидаги мулкка эга бўлиши керак.
Давлат таълим муассасаларининг оператив бошқарувида ёки хўжалик юритувида бўлган объектларнинг (бинолар, иншоотлар, қурилаётган бинолар ва иншоотларнинг, ўқув, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмаларнинг, таълим олувчилар вақтинча турар жой биноларининг, клиник базалар ва бошқа кўчмас мулк объектларининг, шу жумладан таълим кампусларига кирадиган мулк объектларининг) хусусийлаштирилишига йўл қўйилмайди.
Таълим ташкилотлари қайта ташкил этилган ҳолларда уларнинг мол-мулки янги ташкил этилган таълим ташкилотига ҳуқуқий ворислик асосида ўтказилади.
Таълим ташкилотлари тугатилганда уларга тегишли мол-мулк кредиторларнинг талаблари қаноатлантирилгандан сўнг, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, муассисларга (иштирокчиларга) қайтарилади.

Download 88.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling