Таълим тизими 2 тармоққа ажратилган
Download 12.34 Kb.
|
DOCX Document (2)
Буюк Британия таълим тизими кўп асрлар давомида такомиллашиб келган. Бугунги кунга келиб эса қатъий талабларни ўзида мужассамлаштирган сифатли таълим тизимига эга. Давлатда 5 ёшдан 16 ёшгача таълим олиш мажбурий ҳисобланади. Аммо, негадир чет элдан келган оила фарзандлари 7 ёшдан мактабга қабул қилинади. Таълим тизими 2 тармоққа ажратилган: 1) Давлат бюджети ҳисобидан (бепул таълим); 2) Хусусий (пуллик таълим). Ҳозир умумий таълим тизими: - Мактабгача таълим; - Тайёрлов босқичи; - Бошланғич мактаб; - Ўрта мактаб. Аксарият ота - оналар фарзандларини 3-4 ёшдан боғчага жойлашади. Британиялик болалар 1-синфга 5 ёшда боришади. 11 ёшда эса ўрта мактабга ўтилади. Яъни, 6-синфгача бошланғич таълим ҳисобланади. Инглиз ёшлари олий маълумотни Университет ва институтлардан ташқари коллежларда ҳам олишлари мумкин. Бугунги кунда Буюк Британияда 600 дан ортиқ давлат ва хусусий коллежлар фаолият кўрсатади. Мамлакатда давлат ихтиёридаги мактаблардан ташқари хусусий мактаблар ҳам талайгина. Энг қизиғи, хусусий мактабларда ўғил ва қиз болаларга дарслар алоҳида тартибда ўтилади. Download 12.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling