Таълим тизими муассасасини бошқаришнинг тузилиши режа


Стандартлаштиришнинг қандай турлари мавжуд?


Download 225 Kb.
bet10/12
Sana25.12.2022
Hajmi225 Kb.
#1065677
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
ТИМ-4-5.

Стандартлаштиришнинг қандай турлари мавжуд?
Стандартлаштиришнинг икки тури мавжуд: амалдаги ва расмий.
Амалдаги стандартлаштириш жамият ҳаётидаги тарихан шаклланган нарса (масалан, календарь, ёзув, ҳисоб ва б.).
Расмий стандартлаштириш-мақсадга йўналтирилган равишда амалга оширилади, ўрнатилган тартибда норматив ҳужжат тайёрланади. Маълум соҳа, товар, хизмат турига тегишли нормативларни аниқ фойдаланиш муддати кўрсатилади.
ISO-ўзи нима? (International Standart Organization)
Халқаро стандартизация соҳасида жуда кўп ташкилотлар фаолият олиб боради. Улар орасида халқаро стандартлаштириш ташкилоти (ISO) International Standart Organization бу соҳада нуфузли ҳисобланади. У 1946 йилда БМТнинг стандартларни мувофиқлаштириш қўмитаси қарори билан ташкил этилган. Расмий фаолиятини 1947 йилнинг февраль ойидан бошлаб, 33 мамлакат билан ҳамкорликда иш олиб борди.
ISO-нодавлат ташкилот бўлиб, БМТнинг консультатив мақомига эга. ISO Низомига кўра асосий мақсад “Жаҳон миқёсида стандартлаштиришга ёрдам бериш” деб аниқланган.
ISO-қандай фаолият бажаради?
ISO-Низоми ташкилий структурани асосий органлар фаолиятини ва иш усулларини белгилайди. ISOнинг асосий фаолияти бўлиб, қуйидагилар ҳисобланади:

  1. Халқаро стандартларни ISOнинг барча аъзолари келишувига кўра қабул қилиш ;

  2. Янги мукаммалашган стандартларни жорий этишга таъсир ўрказиш (ёрдам бериш);

  3. Техник қўмиталар ва ташкилот аъзолари тўғрисида ахборот алмашинувини ташкил этиш;

  4. Бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик ўрнатиш.

Сифат менежменти тизими- ISO-9001қуйидагиларни назарда тутади:

  1. Самарали ташкилий структурани тузишни;

  2. Бошқарув нормаларини, жараёнларни оптималлаштиришни;

  3. Ташқи муҳит таъсирига нисбатан структуранинг тезкор жавобини ва мобиллигини оширишини таъминлаш. Масалан, жаҳон бозорида инновацион маҳсулот пайдо бўлди, у дастлабки синовдан ўтмоқда, стандартлаштириш нормаларига жавоб беради. Унинг нархи жуда баланд. Юқори нарх истеъмолчиларнинг аксарият сегменти талабини қониқтирмайди, шунда бошқа рақобитчи фирма худди шундай товарни паст таннарх билан ишлаб чиқишга эришади ва бозорни эгаллашга харакат қилади. Шундай пайтда янги стандартлар ишлаб чиқилади.


Download 225 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling