Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet25/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Рицарларнинг қурол-яроқлари. Ўрта аcр феодали оддий темир қурол: cопи крест шаклида оғир қилич ва узун оғир найза билан қуролланган эди. Бундан ташқари гурзи ва ойболта қўлланар эди, лекин улар жуда тез истеъмолдан қолди. Аммо бунинг ўрнига рицарь мудофаа воситаларига кўпроқ эътибор бера бошлади. У аввалги чарм совут ўрнига темир ҳалқалардан тўқилган тўрт совут ёки узун пўлат совут киядиган бўлди; рицарь қурол-яроғининг энг муҳим қисми устига темир пластинкалар қопланган ёғоч қалкон эди. Рицарь бошида темир дубулға ва юзини сақлаш учун металлдан ишланган юпқа ниқоб- сипор киярди, уни кўтариб ёки тушириб қўйиш мумкин эди. Рицарнинг урушда миниб юрадиган оти металл ёпқич билан ёпиларди. Оқибат-натижада жангга шай бўлиб, отига маҳкам ўрнашиб олган рицарь гўёки жонли темир қалъага ўхшарди. Бундай оғир ва қўполдан-қўпол қуролланиб олган рицарь учун душманнинг ўқ-ёйи ҳам, гурзиси ҳам писанд эмас эди. Аммо рицарь бу хилда қуролланганлиги учун қўполлашиб бемалол харакат қила олмасди. У отдан йиқитилса, ўзининг қуролбардорининг ёрдамисиз отига мина олмас эди.
Ҳар холда деҳқон пиёда қўшинлари учун рицарь жуда даҳшатли куч бўлиб, деҳқонлар уларнинг олдида ожиз бир банда эдилар.
Тез орада шаҳарликлар рицарларни тор-мор қила оладиган воситаларни топдилар, бунда улар, бир томондан, ўзларининг анчагина ҳаракатчанлигидан ва жипслигидан, иккинчи томондан, деҳқон қўшинларига қараганда яхши қуролланганликларидан фойдаландилар. XII—XIII асрларда Ғарбий Европанинг турли мамлакатларида шаҳар аҳолилари рицарларга бир неча бор зарбалар берганлар. Бироқ XIV ва ундан кейинги асрларда порох ва ўқ отувчи қуролнинг кашф қилиниши ҳамда такомиллаштирилиши ўрта асрнинг намунали ҳарбий кучи бўлиб келган рицарликка барҳам берди.
Феодаллар бошбодоқлиги(анархияси) ҳар турли ахднома, мажбурият ва қасамёдларнинг жуда кўп бўлишига, бир-бирига ҳомийлик қилиш ва содиқ хизмат қилишига, жуда кўп ваъдалар беришига қарамай, феодаллар дунёси жуда ҳам нотинч эди. Аслини олганда, бутун илк ўрта аcр доимий ўзаро урушлар, тўхтовсиз давом этиб турган катта ва кичик ички урушлар, вассалларнинг ўз сеньорларига қарши узлуксиз исён кўтариш даври эди. Қирол хокимияти узоқ вақтгача феодалларнинг бу анархиясини барта­раф қилиш у ёқда турсин, ҳатто чеклашга ҳам бутунлай ожизлик қилди. Руҳонийлар феодалларнинг урушларига хотима беришга ёки уларга, лоқал, бир қадар чек қўйишга харакат қилди. Черковнинг X ва XI асрлардаги йиғилишларида «Илохий сулҳ» ва «Илоҳий яраш» ўрнатиш тўғрисида ҳақиқатан бир неча марта қарор чиқарилди. «Илохий сулх»га мувофиқ, ўз урушлари вақтида феодалларнинг урушаётган томонларга алоқаси бўлмаган кишиларга, яъни черковнинг ўзига, деҳқонларга, шаҳарликларга ва хоказоларга зарар етказиши ман этилар эди. «Илохий яраш» расмига мувофиқ якшанба кунлари, баъзан эса хафтанинг бутун иккинчи ярмида (сешанбадан тортиб то душанба куни эрталабга қадар) уришиш ман қилинар эди. Бироқ бу қарорларнинг ҳаммаси ижро этилиши лозим бўлган қонунликдан кура кўпроққуруқдекларация(сафсата) эди. Феодаллар амалда ҳеч қандай ҳокимиятни тан олмас эдилар. Кейинроқ бориб, ўсаётган шаҳарлардан иборат таянчга эга бўлган қирол ҳокимиятининг кучайишигина хукуматга бебош феодал-дворян элементларини тартибга чақириш ва уларни марказлашган давлат манфаатларига хизмат қилишга мажбур этиш учун реал имконият берди.
Адабиётлар:
1. Каримов. И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Тошкент. 1998.
2. Абрамсон.М.Л. и другие.История средних веков. Москва, 1964.
3. Семёнов. В.Ф. Ўрта асрлар тарихи. Тошкент, 1973 й.
4. Удальцова.З.М.,Карпов.С.П. История средних веков. В 2-х томах.М.1991 г.
5. Всемирная история. Том-3.Москва,1957 г.
6. Ўрта асрлар тарихидан изохли луғат. Тошкент, 1979 й.
7. Хрестоматия по истории средних веков. Москва,1980 г.
8. Виппер Р.Ю. История средних веков. Курс лекций. Санкт-Петербург. 2001г.
9. Колесницкий Н.Ф. История средних веков. М., 1980 г.



Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling