Таълим вазирлиги андижон давлат университетининг педагогика институти


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/7
Sana13.09.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1676611
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
5 та ташаббус (1)



 
 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС 
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ 
АНДИЖОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИНИНГ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ 
 
 
 
 
 
 
 
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти 
Шавкат Мирзиёевнинг “Ёшлар 
маънавиятини юксалтириш ва уларнинг 
бўш вақтини мазмунли ташкил этиш 
бўйича бешта муҳим ташаббус”ни ўрганиш 
бўйича кўргазмали услубий 
 
 
 
ТАВСИЯНОМА 
 
 
 
 
 
 
 
Андижон-2021 йил 



Тайёрловчи:
Қ.Ибайдуллаев -Андижон ДУнинг Педагогика институти “Жисмоний 
ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, назорат ва 
мониторинг сектори бошлиғи, "Ижтимоий фанларни ўқитиш методикаси" 
кафедраси профессори в.б., фалсафа фанлари номзоди. 
Андижон давлат университетининг Педагогика инситути директори
тарих фанлари доктори, профессор Б. Расуловнинг умумий таҳрири остида 
тайёрланди. 
Маълумки, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Ёшлар 
маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил 
этиш бўйича бешта муҳим ташаббуси” халқимиз, айниқса, ёшларимиз 
томонидан қизғин кутиб олинганлиги, ҳақиқат. Ташаббус ўз вақтида 
илгари сурилганлиги билан ҳам ўта аҳамиятли ва долзарбдир. 
Қолаверса, давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 16-17 май, 2021 
йилнинг июнь кунлари Андижон вилоятига ташрифи чоғида бешта муҳим 
ташаббус бўйича амалга ошириш борасидаги ишлар таҳлил қилинди. Бу 
борада “Андижон тажрибаси”ни яратиш бўйича аниқ топшириқларнинг 
ижросига эътибор қаратилди. 
Мазкур кўргазмали услубий қўлланма бешта муҳим ташаббуснинг 
мазмун-моҳиятини кенг халқ оммасига тарғиботнинг замонавий шакл ва 
усулларидан, ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланган 
ҳолда етказиш ҳамда ташкилий ишлар кўламини кенгайтириш мақсадида 
тайёрланган. 
Рисола олий таълим тизимида ва узлуксиз таълим тизимининг барча 
бўғинлари профессор-ўқитувчилари, барча педагог кадрлар, тарбиячилар, 
устоз-мураббийлар, тарғиботчилар учун мўлжалланган. 




Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling