Таълим вазирлиги қaрши мухaндислик иқтисодиёт институти


Стратегик бошқарувни амалга ошириш жараёни


Download 0.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/68
Sana01.03.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1238721
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   68
Bog'liq
Kitob 7516 uzsmart.uz

16.2.Стратегик бошқарувни амалга ошириш жараёни 
«Стратегик бошкарув» термини чет элда 60-70 йилларда киритилган 
бўлиб, асососан ишлаб чиқаришдаги жорий бошқарув билан юқори даражадаги 
бошқарув ўртасидаги фарқни аниқлаш учун киритилган. 
Узоқ муддатга истиқболни аниқлаш стратегик бошқарувнинг асосий 
қисми ҳисобланади. Стратегик бошқарув аниқ бир вақт давомида ташкилий 
келажакда қўйилган мақсадларга эришиш учун хозирда у нима қилиши 
кераклигини аниқлайди. Стратегик бошқарувда келажакка хозирги қараш 
амалга оширилади.
Стратегик бошқарувни амалга ошириш жараёнида одатда биринчи бўлиб 
ташкилотнинг ички ва ташқи муҳити тахлил қилинади. Бунда ташкилотнинг
мақсадини, миссияни аниқлаш учун асос таъминланади. Муҳитни тахлил 
қилиш унинг уч қисмини ўрганиш билан боғлиқ: макромуҳит, микромуҳит ва 
ички муҳит. 
Муҳитнинг ҳар томонлама тахлил қилишда ташкилотнинг миссия кредо 
ва мақсадини шакллантиришга имкон беради. 
Миссия умуман ташкилотнинг мавжуд бўлиш ғоясини ифода этади, 
унинг зарурлиги ва ўраб турган муҳит жамият учун фойдалилигини ифода 
этади. 
Турли мамлакатларнинг ташкилот миссиясини тахлил қилиш чоғида 
миссияни ташкил этиш учун қуйидагилар акс этилган бўлиши керак: 
бизнеснинг ижтимоий-иқтисодий томонларини акс эттириш, фаолият 
йўналиши, истеъмолчилар даражаси, товар ва хизматларнинг сифати. 


94 
Миссия каби муҳим бўлган ташкилотнинг кредоси тагида, асосий идеал
умумий мақсад ётади. Кредо ташкилот харакат-ларининг юқори даражани 
чиқариш учун қўлланилади. У миссия белгилаб берган мақсадларни 
кенгайтириш, бизнесдаги ижобий томонларни кўрсатиш ҳисобланади. 
Умумий мақсадлар ташқи муҳит билан ўзаро муносабатларга 
киришадиган ташкилотнинг узоқ муддатли йўналишини аниқлайди. 
Мисол учун:
• 
ўзининг тармоғида лидерли позицияни эгаллаш; 
• 
лидерлик қилаётган учлик ташкилотларга сафига қўшилиш кириш; 
• 
етарли даромад ва доимий ўсишга эришиш; 
• 
харидорлар, мол етказиб берувчилар, таъсисчилар ва воситачилар 
ишончини қозониш. 
• 
ташкилотнинг барча ишловчиларининг турмуш тарзини ошириш. 
Бу мақсадларга эришиш учун альтернатив стратегик фаолиятлар ишлаб 
чиқилади, улардан иш берадиган стратегиялар танланади. Стратегия қандай 
усул билан рақобат муҳити шароитида ташкилот ўзининг мақсадларига 
эришиши учун қандай йўл тутиши керак деган саволга жавоб беради. 
Замонавий стратегиянинг оҳирги натижалари қуйидагиларга олиб келади:
 
ўз-ўзини бошқара биладиган, ижод қила оладиган инсонларга ишонч 
билдирилади. 
 
ташкилот тирик организм сифатида қаралади; 
 
ташкилот ташқи факторларга мослашувчан бўлиши керак 
(истеъмолчиларга). 
Замонавий стратегия системали ва вазиятли ёндашувга асосланган 
бўлиши керак. Самарали менежментда стратегик режалаштириш бўйича 
эксперт Джон Зиммерман фикрига кўра стратегияни ишлаб чиқиш учун 10та 
харакатланувчи кучдан фойдаланмоқ керак, дейди: 
1.
Янги бозорларни қидириш.
2.
Янги товар ва хизматларни ишлаб чиқиш. 
3.
Истеъмолчилар учун қулайликларни ошириш. 
4.
Инновацион технологияларни ишлаб чиқиш. 
5.
Товар имкониятларини ошириш.
6.
Сотиш усулларини яхшилаш. 
7.
Тақсимот усулларини яхшилаш.
8.
Табиий ресурслар олиш. 
9.
Ишлаб чиқаришни ошириш. 
10. 
Капитал қўйилмалар қайтиши ва даромадни ошириш. 
М.Портер бозорда фирмани харакат стратегиясини ишлаб чиқишда уч 
асосий жиҳатга эътибор беради:
 
ишлаб чиқариш харажатлари минимумлаштириш бўйича лидерлик; 
 
товар ишлаб чиқаришда мутахассислик; 
 
бозор аниқ сегментини олиш ва фирма харакатини ана шундай 
жамлаш. 
Ривожланишнинг асосий стратегияларининг эталонни бўлиб:


95 
 
жамланма ўсиш стратегияси; 
 
интегрирлашган ўсиш стратегияси;
 
бизнесни қисқартишриш йўналишидаги стратегия; 
 
диверсификацияланган ўсиш стратегияси ҳисобланади.
Инновацияга нисбатан қараб қуйидаги стратегияларни яратилади: 
 
одатий (товар сифатини ошириш); 
 
аппартунистик (тадқиқот ва ишлаб чиқариши учун катта харажат 
этилмайдиган стратегик махсулот қидириш; 
 
имитациялашган (лицензия асосида янги технологияларни сотиб 
олиш); 
 
мудофалашган рақобатчилардан техника ва технология соҳасидаги 
ривожланишдан қолмаслик; 
 
кириб келишувчанлик (бозорда биринчилик учун инновация); 
 
боғлиқлик (бошқа фирмалар билан). 
Ташқи муҳитда фаолият кўрсатаётган стратегик бошқарувда маркетинг 
муҳим роль ўйнайди. Айнан шу маркетинг стратегик бошқарувнинг барча 
жараёнларини тахлил қилиб ташқи муҳитга ташкилотни силлиқ ва 
мослашувчан равишда киришини таъминлайди. 

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling