Таълим вазирлиги қaрши мухaндислик иқтисодиёт институти


Download 0.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/68
Sana01.03.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1238721
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   68
Bog'liq
Kitob 7516 uzsmart.uz



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС 
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ 
ҚAРШИ МУХAНДИСЛИК ИҚТИСОДИЁТ ИНСТИТУТИ
“ 
Менежмент” кафедраси 

ИЖТИМОИЙ МЕНЕЖМЕНТ” 
фанидан маърузалар матни 
ТОШКЕНТ-2010 
 



«
МАЪҚУЛЛАНГАН» 
« 
Иқтисодиёт» факультети
илмий Кенгашида муҳокама қилинган ва маъқулланган
Кенгаш раиси_____________А.Ф. Хуррамов 
«____»___________________2010 й. 
«
ТАВСИЯ ЭТИЛГАН» 
«Менежмент» кафедраси 
мажлисида муҳокама қилинган ва тавсия этилган
Кафедра мудири______________И.Э. Турсунов 
«_____»___________________2010 й. 
Тақризчилар:
1. 
Жуманазаров Қ. - ҚМИИ «Менежмент» кафедраси доценти 
2. 
Сахатов C.T- Қарши шаҳар статистика бўлими бошлиғи и.ф.н 
Тузувчи:
Катта ўқитувчи. Юлдошов.А. С «Ижтимоий менежмент» фани (маъруза 
матнлари). – Қ.: ҚМИИ, 2010 й.104 бет. 



Сўз боши 
 
Ахборот инқилоби шароитларида бошқарув маданияти, бошқарув 
билимларининг шаклланиш жараёни туб сифат ўзгаришлари негизини ташкил 
қилади. Уларнинг моҳияти шундан иборатки, замонавий менежментнинг 
диққат марказида «инсон ресурси» туради. Замонавий менежментнинг назария 
ва амалиёти «ковбойлик менежменти»дан фарқи ўлароқ, бошқа ижтимоий 
кенгликда намоён бўлади. Фуқароларнинг ижтимоий мавқеи, уларнинг 
ижтимоий эҳтиёжлари қондирилиши ва аҳоли турмуш даражасини узлуксиз 
ошириб бориш (ижтимоий давлат), бозор муносабатлари (ижтимоий 
чегараланган бозор), синфлар ва ижтимоий гуруҳларнинг ўзаро муносабатлари 
(ижтимоий кенглик давлатнинг хулқ-атвор меъёри бўлиб қолди. Шу нарса 
ойдинлашдики: аҳолининг юқори турмуш даражаси - нафақат жамият 
ривожланишининг асосий мақсади, балки юқори сифатли ва ишончли маҳсулот 
олиш, иқтисодий муаммоларни самарали ечиш механизми ҳамдир. 
Агар олдимизда «Миллий бойликнинг кўпайишини, республиканинг 
мустақиллигини, одамларнинг муносиб турмуш ва иш шароитларини 
таъминлайдиган қудратли, барқарор ва жўшқин ривожланиб борувчи 
иқтисодиётни барпо этиш»
1
каби буюк вазифа турганлигини, бундай 
иқтисодиёт И.Каримов айтган-ларидек, «стратегик мақсадимиз бўлган ҳуқуқий 
демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо қилишнинг асоси»
2
эканлигини эътиборга олсак иқтисодий ижтимоий бошқарувдаги 
муаммоларимиз нақадар кўплиги ва мураккаблиги янада аён бўлади. 
Бугунги бошқарув амалиётида нафақат ижтимоий устувор йўналишлар 
аниқланмоқда, балки ижтимоий технологиялар ҳам ишлаб чиқилмоқда 
(ахборот, ташкилий, маъмурий, меъёрий-ҳуқуқий). Бошқарувнинг ижтимоий 
соҳаси ҳам таъсир объекти, ҳам субъекти нуқтаи назаридан мустақил, 
кўптузулмавий  ва оммавий бўлиб бормоқда. Бу соҳада алохида бошқарувчи - 
менежер мутахассислиги пайдо бўлмоқда. Шунинг учун бундай шароитларда 
илмий билим соҳалари ичида ижтимоий менежмент тобора муҳим аҳамият 
касб этмоқда. У ижтимоий жараёнларга самарали таъсир этишга, 
бошқаришнинг ўсиши, мутахассисларни келажакда назарий ва амалий 
билимларини кафолатлашга инсон учун қулай ижтимоий соҳанинг 
шаклланишига таъсир этишга, ижтимоий ташкилотларни лойиҳалаштиришга 
имкон берувчи назарий ва амалий билимларни шакллантириш соҳасидир. 
«Корхонани банкротликка учрамаслигининг энг муҳим омили, - деб 
таъкидлайди Президентимиз И.А.Каримов, - бу ўз бизнесини бошқаришни 
такомиллаштириш, бошқача айтганда, менежмент санъатини пухта эгаллашдир. 
Катта бизнесга нисбатан кичик бизнесда менежментнинг роли кўпроқ аҳамият
1
Каримов И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари. Т., «Ўзбекистон», 1999, 17-бет. 
2
Каримов И.А. Донишманд халљимизнинг мустаҳкам иродасига ишонаман. «Фидокор» газетаси, 2000 йил 8 июн. 



касб этади, чунки кичик бизнес соҳасида ишлаб чиқаришнинг тезкорлиги 
мослашувчанлиги катта бизнесга нисбатан анча юқори бўлиши лозим»
1


Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling