Таълим вазирлиги қaрши мухaндислик иқтисодиёт институти


Ижтимоий технологиялар-ижтимоий менежментнинг инновацион


Download 0.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/68
Sana01.03.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1238721
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   68
Bog'liq
Kitob 7516 uzsmart.uz

1.3.Ижтимоий технологиялар-ижтимоий менежментнинг инновацион 
ресурси 
Ижтимоий кенгликнинг технологиялашуви асосида механизмлари ҳаёт 
талабларидан орқада қолган ижтимоий бошқарувнинг назария ва услуби ётади. 
Бугунги кунда, ҳозирча йўқ бўлган бошқарувнинг замонавий назарияси зарур. 
Бу соҳадаги илмий мунозаралар, ижтимоий ресурслардан, айниқса, уларни 
лойиҳалаш ва технологиялаш босқичида бошқарув даражасининг пастлиги 
бундан далолат беради. 
Ижтимоий моделлар, дастурлар ва технологияларни ишлаб чиқиш 
гуманитар фанларнинг вазифаси, лекин ижтимоий кенгликни 
ахборотлаштириш ва технологиялашда уларнинг роли камайтирилган. Илмий 
билимнинг бу шакли ўз таҳлилий, информацион, технологик, экспорт 
функцияларини бажараяпти. 
«Жамият олдида турган муҳим масалалардан бири бу илмий ғоялар 
йўлидаги ҳамма бюрократик тўсиқларни олиб ташлаш, уларнинг эркин 
айланишини таъминлаш, маъсулиятли ечимларни ишлаб чиқиш ва амалга 
ошириш механизмига илмни киритишдир»
1

Албатта, бу тезис илмни бошқарув субъектлари, жамият томонидан 
билдириладиган ўринли эътирозлардан халос этмайди. 
Инқироз ҳолатларида, жамиятнинг замонавийлашуви ва унинг ўтиш 
ҳолатларида бу инқироздан чиқиш стратегик сайин-ҳаракатлар роли ортиб 
боради. Бу функцияни стратегик ва тактик масалалар мақбул муносабатини, 
1
Иванов В.Н., Патрушев В.И. Инновационные социальные технологии государственного и муниципального управления. 
Москва, 2001. 



уларнинг босқичлилигини аниқлашга қодир ижтимоий дастурлар, лойиҳалар 
бажаради. 
Ижтимоий лойиҳа ўзида дастурниг шундай хилма-хиллигини
кўрсатадики, унда нафақат долзарб йўналишлар, умумий масалалар, балки 
мақсадга эришиш муддатлари, объектнинг ривожланишини чуқур ўрганиш 
асосида бажарувчилар ҳаракатлари ва ижтимоий нормативлардан фойдаланиш 
акс эттирилиши керак. Бир сўз билан айтганда, лойиҳа ижтимоий масалаларни 
чуқур ишлаб чиқиш билан характерланади ва нафақат ижтимоий ташҳис, балки 
ташкилий - бошқарув (технологик) таъминотни ҳам ўз ичига олади. 
Деформацияланган ижтимоий бошқарув воситалари ва мақсадлардан 
бошлаш керак. Шуниси қизиқки, ривожланган мамлакатларда замонавий 
ижтимоий бошқарув назария ва амалиётига - ҳаёт неъматлари ишлаб чиқариш 
мақсадларидан юқори - деган марксистик ғоя кенг кириб келди. Америка ва 
япон адабиётларида бошқарув ғояси натижалар бўйича муҳокама қилинади ва 
бошқарувнинг американча тизими мақсадлар (фойда,
даромад, капитал) бўйича қониқарсизлиги айтилади. 
Fарбда натижа тушунчаси деганда, инсон омили, ижодий имкониятлар
ривожланган фикрлаш, ташкилотнинг ривожла-ниши, ўз-ўзини бошқариш, 
шахслараро муносабатларни мустаҳ-камлаш тушунилади ва айниқса 
натижанинг ижтимоий қисмини олиш механизми ишлаб чиқилади. Бу механизм 
одамларни бошқаришга эмас, балки, инсоннинг ақлий ва жисмоний кучларини 
эркин ривожланиши учун шароит яратишга, яшаш сифати, ижтимоий тизимни 
ташкил этиш даражасини оширишга, меҳнатни директива, кўрсатмалар билан 
эмас, балки, меҳнатниг ўзи, унинг ижодий мазмуни, моддий ва маънавий 
омиллар билан рағбатлантиришга йўналтирилган. 
Fарбда жорий қилинаётган ижтимоий бошқарув тизимлари, шунингдек, 
натижалар буйича (фан тажрибаси) ҳам нафақат ижтимоий натижага эришишга, 
балки, унинг натижасини бошқарув-ташкилий томондан таъминлашга 
йўналтирилган. 
Ижтимоий менежментнинг моҳияти шундан иборат бўлиб, унинг 
замонавий назария ва амалиёти шаклланмоқда. 
Шундай қилиб, замонавий усуллар ёрдамида ижтимоий ресурслар ва 
ижтимоий қобиқ, ижтимоий жараёнларни самарали бошқариш зарурияти 
ҳакида фикр юритилмоқда.
Қисқа хулосалар 
Илғор ўзгаришлар даври – менежерлик инқилоби даври. Менежерлик 
инқилобининг сабаблари. Бошқарув маданиятининг янги кўринишлари ва 
уларнинг мазмуни ва моҳияти. Ташкилотчилик маданияти. 

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling