Таълим вазирлиги қaрши мухaндислик иқтисодиёт институти
Download 0.82 Mb. Pdf ko'rish
|
Kitob 7516 uzsmart.uz
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Янги» мактаб.
2.5. «Ижтимоий тизимлар» мактаби. Мазкур мактаб «Инсон муносабатлари» мактабининг хулосаларидан фойдаланади. У инсонни ташкилотдаги муҳитга таъсир эта оладиган турли хил эҳтиёжларига эга бўлган, ижтимоий йўналтирилган мавжудот сифатида қарайди. Бу вақтда муҳит эҳтиёжлар шаклланишига таъсир қилади. «Ижтимоий тизимларнинг» энг кўзга кўринган вакиллари Д.Марч, Гида Рон, А.Этциони ва бошқалар. Ҳар бир инсоннинг эҳтиёжлари «ижтимоий тизимлар» мактаби томонидан эҳтиёжлар иерархияси сифатида қаралади: бир даражадаги эҳтиёжни қондириб, индивид кейингисига ўтади. Лекин ташкилот табиати инсон йўлига маълум тўсиқлар қўйганлиги учун, у ва ташкилот ўртасидаги можародан қутилиб бўлмайди. «Ижтимоий тизимлар» мактаби ўз вазифасини можаролар кучини пасайтиришда кўради. Бошқарувнинг мазкур мактаби диққатни ташкилотни янадари вай формаларини излаш, тизим қисмларини таҳлил қилиш, уларнинг алоқадорлиги жараёни, ташкилот мақсадларини тизим қисмлари билан боғлиқлигини янги формаларини излашга қаратади. Мактаб вакилларининг фикрича тизимнинг асосий қисмлари расмий ва норасмий омиллар, гуруҳлар, гуруҳли алоқалар, мақом турлари ва гурухда аҳамияти ва бошқалар хисобланади. Тизим қисмлари аниқланган ташкилот формалари билан боғлиқ бўлиб, улар расмий ва норасмий тузулма, коммуникация каналлари қилинган қарорлар жараёни билан боғлиқ. Бу омилларга асосан корхона ижтимоий техник тизим сифатида қаралади. 18 «Янги» мактаб. Бошқарув назариясидаги бу йўналиш бошқарув илмига аниқ фанлар усуллари ва аппаратини жорий этиш билан характерланади. Бу мактабнинг энг кўзга кўринган вакиллари Р.Акофф, Л.Берталанфи, С.Вир, Р.Калман, Л.Клейн, Р.Люс, Д.Форрестер. «Янги» мактабнинг шаклланиши кибернетика ва операцияларни текширишнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ. Операцияларни текшириш мустақил фан сифатида шаклланиб, икки асосий йўналишда ривожланмоқда. Биринчиси, ишлаб чиқариш менежментида тез учраб турадиган ва захираларни бошқариш, ресурсларни тақсимлаш, оммавий хизмат кўрсатиш масалалари, эскирган ускуналарни янгилаш, ноаниқлик шароитларида ҳулқ- атвор стратегиясининг танланиши, вақт бўйича ишни тартибга солиш билан боғлиқ ҳодисаларнинг математик моделларини қуриш билан боғлиқ. Иккинчиси, ўз эътиборини тизимларни ўрганишга қаратди ва «тизимтехника»нинг яратилишига олиб келди. Кейинчалик «янги» мактабда ноилмий фан-бошқарув қарорлари назарияси шаклланди. Бу соҳадаги тадқиқотлар қуйидагиларни ишлаб чиқишга қаратилган: - Жамоаларда қарорларни ишлаб чиқишга қаратилган; - Ўйинлар назарияси ва статистик ечимлар назариясини қўллаш орқали энг мақбул ечимларни ишлаб чиқиш алгоритмлари; - Иқтисодий ҳодисаларнинг математик моделлари. - Download 0.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling