Таълим вазирлиги қaрши мухaндислик иқтисодиёт институти
Ижтимоий сиёсатни ишлаб чиқиш босқичлари
Download 0.82 Mb. Pdf ko'rish
|
Kitob 7516 uzsmart.uz
- Bu sahifa navigatsiya:
- Биринчи босқич.
- Иккинчи босқич.
4.2.Ижтимоий сиёсатни ишлаб чиқиш босқичлари
Ижтимоий сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда нафақат ҳокимиятнинг учта тармоғи: қонун чиқарувчи, ижро этувчи, суд, балки, бутун жамият (сиёсий институтлар, фуқароларнинг ижтимоий бирлашуви) иштирок этади. Ижтимоий сиёсат чора-тадбирларини амалга ошириш устидан назоратни бутун жамият ва унинг жамоатчилик институтлари бевосита, ҳамда қонунчилик ва суд ҳокимияти функциялари орқали амалга оширади. Бугун шу нарса ойдинлашмоқдаки, самарали ижтимоий сиёсатни бутун аҳоли турли регионлар ва маҳаллий жамоат-чиликнинг фаол иштирокисиз иложиси йўқ. Бу шуни англатадики, ижтимоий менежментнинг функциялари учта даража бўйича фарқланади: Биринчи босқич. Давлат ижтимоий стандартлар ва норма-тивларни ишлаб чиқади. Улар аҳолига қуйидагиларни кафолат-лайди: минимал яшаш даражаси, таълим, тиббий хизмат, озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш. Булар маълум ҳуқуқий нормаларда мустаҳкамланади. Иккинчи босқич. Регионларга аҳолининг ижтимоий манфаат-ларини кафолатлаш учун ресурслар ва ҳокимлик ваколатлари берилади. Улар мавжуд ижтимоий-иқтисодий имкониятлардан фойдаланиб, ижтимоий эҳтиёжларга маблағларни доимо ошириб боради, ўз аъзолари яшаш сифатини яхшилайди, ижтимоий эҳтиёжларини қондиришга маблағ ишлаб топиш учун имконият беради. Бу ижтимоий сиёсатни регионал босқичда ишлаб чиқиш зарурлигини билдиради. Давлат органлари фаолиятини жойлардаги ўз-ўзига эгалик билан бирлаштириш марказ дастурларига биноан қуйидагича бўлиши мумкин: Биричидан, республика сиёсатининг умумий тамойиллари имкониятларнинг тўғри ва бевосита иштирокида ишлаб чиқилиши керак. Иккинчидан, умумий тамойиллар ва чуқурлаштирилган тадқиқотлар асосида 29 ҳар бир регионда ўзининг ривожланиш концепцияси тузилади. Учинчидан, сиёсатнинг икки тармоғи (регионал ва республика) ҳамкорлик, ҳамжиҳатлик механизмига эга бўлади. Масалан, регионнинг илмий-техник англаниши республика лойиҳасида нафақат амалга оширишнинг асосий йўналишларини, балки амалга ошириш механизмни ҳам таъминлаши зарур. Бунда қўйидагиларни ҳисобга олиш керак: а) маҳалий ҳокимият органлари сиёсат субъектлари сифатида лойиҳани ишлаб чиқишда фаол иштирок этадилар; б) ўз-ўзини молиялаш ва ўз-ўзини бошқаришга эътибор берилади. Бу маҳаллий органларга катта илм билан тўғридан-тўғри алоқа қилишга имкон беради; в) регионларда сиёсатни амалга ошириш ҳусусияти - монополизмни йўқотиш, кичик ва ўрта корхоналарни ривож-лантиришга йўналтирилган; г) кичик ва ўрта корхоналарга суянган ҳолда замонавий ташкилий бошқарув тузилмасига ўтиш; д) оғирлик маркази илмий тадқиқотлар, аҳборот тизимларини ривожлантириш, кадрлар тайёрлашга кўчади; е) пайдо бўлаётган «технополислар» дастлаб фундаментал илм-фан билан алоқада бўлиб, ишлаб чиқаришга янги технологияларни тез жорий қилишга эришади. Ҳукумат ва жамоат тузилмалари регионларга ижтимоий сиёсатни амалга ошириш йўлларини ишлаб чиқади ва тақдим этади. Улар қуйидагича бўлиши мумкин: а) мунтазам солиқ тушумлари базасини яратиш; б) маҳаллий аҳоли учун истиқболли ғояларни олға суриш; в) регионни ривожлантириш лойиҳасини амалга оширишда иштирок этишнинг хоҳлаганлар учун танлов шартларини аниқлаш; г) тезлаштирилган регион ривожланиши лойиҳасида иштирок этиш учун номзодларни танлаб олиш томойилларини ишлаб чиқиш. Лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган ўрта ва кичик фирмаларга махсус молиявий ёрдам кўрсатилади. «Технополис»ни ривожлантиришда ҳамкорлик қилган корхоналар, марказларга маҳсус дастур бўйича марказий банк томонидан имтиёзли кредитлар берилади. Регионнинг ақлий салоҳиятини фаол ошираётган, илмий-техник ва гуманитар тадқиқотлар марказларини ривожланти-раётган ўз-ўзини бошқариш маҳаллий органларини субсидиялаш ҳукумат томонидан тўғридан-тўғри амалга оширилади. «Технополислар» ни яратиш бўйича ташкилий ишлар давлат томонидан молиялаштирилади. Бундан ташқари, маҳсус коорди-нация маркази ташкил этилиб, унга маҳаллий ҳокимият вакиллари, ҳукумат органлари, бизнес ва илм- фан вакиллари киради. Download 0.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling